Forward from: Abdunabi Hamro ijodi
Бир қарадинг, еру осмон айланди
Қорачиғим ичра уммон айланли,
Жон қушим қафасдан чиқдию кетди
Замин айланди-ёв, замон айланди.
Жонсиз қўлларимдан бир бор ушладинг
Қиш кирган кўнглимни охир хушладинг
Исойи масиҳдек жон бағишладинг,
Жонсиз жисмим аро дармон айланди.
Нигоҳнинг зарбаси бўлгайми шунча
Қалбдаги яроми, чандиқ, тугунча?
Бошим айланишдан тинмас ўлгунча
О, хавфли айланди, ёмон айланди.
Нечун мени бунча дарбадар этдинг
Бир ўт нигоҳ билан бошимга етдинг,
Нигоҳингни олиб, қайларга кетдинг
Менинг нигоҳларим гирён айланди.
Чақмоқнинг умридек лаҳзалик висол
Ялт этдию сўнди, қолди бир савол:
"Келганинг чинмиди ва ёки хаёл?"
Юракнинг тубида гумон айланди.
Жоним-а, ғамлардан озурда жоним
Қийналдинг ишқ деган бозорда, жоним,
На тирик, на ўлик ҳозирда жоним
"Жоним!" десам, бўғзимда жон айланди...
Абдунаби Ҳамро
(“Бечоранинг чораси” қиссасидан)
1993 йил
Қорачиғим ичра уммон айланли,
Жон қушим қафасдан чиқдию кетди
Замин айланди-ёв, замон айланди.
Жонсиз қўлларимдан бир бор ушладинг
Қиш кирган кўнглимни охир хушладинг
Исойи масиҳдек жон бағишладинг,
Жонсиз жисмим аро дармон айланди.
Нигоҳнинг зарбаси бўлгайми шунча
Қалбдаги яроми, чандиқ, тугунча?
Бошим айланишдан тинмас ўлгунча
О, хавфли айланди, ёмон айланди.
Нечун мени бунча дарбадар этдинг
Бир ўт нигоҳ билан бошимга етдинг,
Нигоҳингни олиб, қайларга кетдинг
Менинг нигоҳларим гирён айланди.
Чақмоқнинг умридек лаҳзалик висол
Ялт этдию сўнди, қолди бир савол:
"Келганинг чинмиди ва ёки хаёл?"
Юракнинг тубида гумон айланди.
Жоним-а, ғамлардан озурда жоним
Қийналдинг ишқ деган бозорда, жоним,
На тирик, на ўлик ҳозирда жоним
"Жоним!" десам, бўғзимда жон айланди...
Абдунаби Ҳамро
(“Бечоранинг чораси” қиссасидан)
1993 йил