Қайнонамнинг овози титраб, йиғлади. Шундан билдимки, кундошимни яхши кўрган экан. Наҳот қайноналар келинни шунақа яхши кўрса? Балки қайнонам фарзандим туғилмасиданоқ нобуд бўлавергани учун мени ёмон кўргандир?
* * *
Шундай қилиб оила аъзоларим билан танишиб ҳам олдим. Биринчи ишим уй тозалаш бўлди. Унгача Ёдгорага Зилола билан қайнонам қаради. Ҳамма жойни чиннидек қилгунимча кеч кириб қолди. Чунки саккиз ойда рўзғорда аёл бўлмагани сезилиб қолганди. Қайнонам билан Зилола наридан-бери йиғиштириб юрган бўлса керак. Кечки овқатни солиб, ўғилларимни чўмилтира бошладим. Ўғилларим! Учта ўғлим бор менинг. Чўмилтираётганда юрагимда фахрми, меҳрми уйғонди.
“Аллоҳим, ўзингга шукр, мени бир зумда беш болали онага айлантирдинг...”
Шўрлик болаларнинг тоза кийими йўқ экан. Излаб-излаб, фақат ички кийимларини кийдирдим. Овқатлантириб, ухлатдим. Шу вақт мобайнида улар менга бир оғиз ҳам гапиришмади. Охири Ёдгорани ювинтирмоқчи бўлдим. Ечинтириб қўрқиб кетдим, шу қадар озғинки…
Ухлатиш олдидан Зилола овқат кўтариб келди:
— Картошкасини эзиб едирайлик.
— Бу ҳали кичкина. Сут берсак-чи!
— Сигиримизнинг сути кам. Тугади.
Шўрлик бола. Ҳали ошқозони ҳам яхши ривожланиб бўлмагандир? Қандай қилиб овқат едираман, бунга? Зилоланинг гапига кириб озроқ эзилган картошка едирдим. Орқасидан ширин чойни кўпроқ ичирдим. Ича туриб ухлаб қолди. Зилола олиб бешикка белай бошлади. Бечора қизча… Ўзи ҳали гўдак-у, бола қараб юрибди… Ичим эзилиб кетди. Ҳамма ухлагани ётди. Мен хаёл суриб қолдим.
— Ухламайсизми?
Эримнинг гапидан юрагим орқага тортиб кетди. Наҳот… Мен аҳмоқ бу ерга келаётиб фақат болалар ҳақида ўйлабман. Эрим ҳақида бир бор бўлса-да, фикр юритмабман. У билан қандай яшайман? У энди жуфти ҳалолим… Даҳшатга тушдим. Шошиб болаларнинг кийимини йиғиб, ювишга киришдим.
— Эртага юварсиз… — эрим мени кутарди. Мен эса…
“Қочиб кетсаммикан?”
— Ҳозир ювиб қўймасам бўлмайди. Эрталабгача қуриши керак. Болаларнинг эрталаб кийишга кийими йўқ.
Шу пайт бақувват қўллар елкамни сиқди:
— Раҳмат сизга! Болаларимга шунчалар меҳрибон бўласиз, деб ўйламагандим.
У шундай дея кириб кетди. Ярим кечасигача кир ювиб, уйга кирдим. Зилола уйқусираб бешик тебратарди.
— Ухла, болам, — бу сўз юрагимнинг туб-тубидан чиқди. — Синглингга ўзим қарайман.
Ёдгора кечаси билан ғингшиб чиқди. Нима қилай, қорни оч. Ширин чой қилиб ичираман, бир соатда яна уйғонади. Ухлагандай бўлмадим. Зилола шу пайтгача қандай қаради экан? Шўрлик, Ёдгора ҳар йиғлаганда сакраб туради. Мени кўриб яна ётади.
* * *
Эрталаб сигирни ўзим соғдим.
— Вой-ву, сигиримизнинг сути кўп чиқибдими? — кўзлари чақнаб кетди Зилоланинг.
— Аввал қанча чиқарди?
— Камгина, бир коса… Ёдгора уни эрталабнинг ўзида ичиб қўярди, — Зилола негадир мендан тортинмасди.
— Бувинг соғармиди?
— Йўқ. Бувимнинг бели чидамайди. Мен соғардим.
— Сенинг эса нозик қўлларинг чидамаган, болам…
У менга ярқ этиб қаради.
Ростдан ҳам Зилоланинг сигир соғишга кучи этмаган экан. Кечқурун ҳам сигир кўп сут берди. Ёдгорани бемалол кечаси билан тўйдирсак бўларди. Бундан хурсанд бўлсам-да, кеч тушишини истамасдим. Кеча эрим ухлаб қолди. Бугун-чи? Бугун нима қиламан?
Кеча Ёдгорани ювинтираётиб шамоллатиб қўйган эканманми, кечга бориб иссиғи чиқди. Тинмай йиғларди. Дори бериб, у уйдан-бу уйга кўтариб аллаладим. Қани ухласа… У ухлагунча эрим ҳам ухлаб қолди. Енгил нафас олдим. Ёдгора тинчлангач, бешик ёнига чўзилдим...
Кимдир сочимни силади. Кўзимни очсам эрим… Қўрқиб кетдим.
— Чарчадингизми? Тонг отганини ҳам сезмадингиз. Ёдгора ҳам ухлатмади-да, сизни… — у шундай дея чиқиб кетди.
Уйғотиш учун сочимни силабди-да…
* * *
Бир ҳафтача фақат болалар билан овунибман. Ёдгора ҳам менга анча ўрганиб қолди. Эрим эса… У мени тушуняпти. Ёдгорани ухлатгунимча ухлаб қолади. Бешик ёнида ётаман. Бир куни ярим кечаси қўрқитиб юборди. Устимга кўрпа ёпаётган экан, уйғониб кетдим. Мени титроқ босди.