Совуқда, қийинчиликда қолганлар аҳволини жуда яхши ҳис қиламан. Ҳукуматнинг аҳволи ҳам бу борада танг деб ўйлайман. Лекин нима бўлса ҳам чидаш керак. Миллатлар мустақиллиги учун қонини, жонини аямаган, аямаяпти. Мамлакатларини ер билан битта қилса ҳам эрки учун курашяпти. Бизники (ҳукуматники) иқтисодий муаммо экан. Халққа эса совуқ ва қийинчиликка чидашга тўғри келяпти. Бунинг эвазига эрк ва озодлигимизга эга бўламиз. Чидайлик!
Фақат энди ҳукумат халққа суянмаса бўлмайди. Дардини эшитиб дардкаш бўлиши ва муаммолирини чин дилдан ва тезликда ҳал қилиши лозим. Коррупция, монополия ва хиёнатга қарши ҳақиқий уруш очиши керак. Акс ҳолда душман билан ёлғиз қолади. Бундай ҳолда курашса енгилади ва курашмаса Аллоҳ ҳамда келажак авлод олдида жавобгар бўлади.
Халқ гиналарни унутиб ҳукуматни қўлламаса, бир раҳбар атрофида бирлашмаса душман олдида бошсиз қолади ва қуллик кишанини бўйнига илади. Келажаги учун қайғуриш ва ечим топишдан бошқа йўл йўқ. Сабр ва оқилона иш тутишдан бошқа ечим ҳалокат.
Мен олдин ҳам шундай фикрда эдим, ҳозирги таҳликали онларда ҳам шу фикримда қоламан. Насиҳат қилиш осон. Аммо ишонинг, бундан бошқа йўлимиз йўқ.
Мустамлака бўйинтуруғини бўйнимизга қайта илмайлик!
@MubashshirAhmad