Бухорода 12 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолгани аниқланди
11:00
7603
Қиз 4 ойлик ҳомила билан Бухоро шаҳар перинатал марказига ётқизилган. Болалар омбудсмани ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилаётганини Kun.uz’га маълум қилди.
Бухоро вилоятида 12 ёшли қиз ҳомиладор бўлган. Бу ҳақида Kun.uz манбаси хабар бермоқда. У шаҳар перинатал марказига олиб борилган. Манбага кўра, қизнинг ҳомиласи 4 ойлик.
Болалар омбудсмани ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилётгани, қўшимча маълумот берилишини маълум қилди Kun.uz мухбирига.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси 25 ҳафталик ҳомиладор экани аниқланганди. Қизнинг номусига тегиб келган ва унинг ҳомиладор бўлишига сабаб бўлган эркак 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини олганди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2023 йил ўтказган матбуот анжуманида йилнинг дастлабки 6 ойи давомида 6 нафар мактаб ўқувчисида эрта ҳомиладорлик аниқланганини маълум қилганди.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @HURRIYAT_UZ