Бошга дўппи кийган билан тафаккур миллийлашиб қолмайди
Тошкент ҳокимининг мана бу қарорини қўллаб-қувватласа бўлади. Зотан, у миллийликни тарғиб қилишга қаратилган.
Албатта, кўчаларда дўппи, беқасам тўн кийиб юрганлар кўпайса, қайсидир маънода ичимизда кўмилиб кетган миллий туйғуларни қитиқлаши мумкин. Аммо бу масаланинг юза қисми. Унинг асоси миллий ва сиёсий зеҳниятимизга боғлиқ.
Коммунистик идеологиянинг темир қаноти - социалистик реализмнинг бир темир қоидаси бўларди. Унга кўра, яратиладиган барча турдаги асарлар - адабиёт, мусиқа, кино, тасвирий санъат қаҳрамонлари шаклан миллий, мазмунан социалистик бўлиши шарт эди. Яъни, персонажнинг эгнига тўн, бошига дўппи кийдириб, пахта гулли чойнак пиёла фонида тасвирлаш мумкин, аммо унинг ўзлиги, дунёқараши социалистик бўлиши шарт. Яъни у қалбан совет кишиси, деган "ирқ"ни тамсил этиши керак эди...
Бугун биз ўша тафаккурдан, "кимлик" - идентитетдан узоқлаша олдикми?! Бу ўта мулоҳазали савол. Чунки биз ҳам сиёсий, ҳам маданий жиҳатдан колониал зеҳниятдан ҳали тўлиқ озод бўлдик дейишимизга эртароқдай. Нимагаки, мудом жамиятда рус тили, маданияти, мустамлакачилик тарихига илимилиқ қараш сақланиб турибди. Одамлар ҳали ҳамон, болам ўрис мактабида ўқиса, катта одам бўлади, деган кайфият билан яшаётир. Рус мактаблари сони ортаётир.
Бошига дўппи кийиб, миллийликни тарғиб қиламан, деган баъзи маданий аъёнлар бир пайтнинг ўзида "ўзга қўллар"дан орден-медал олишга шошилмоқда.
Юқори доирадаги сиёсий ҳужралардаги телевизор мурватлари катта эҳтимол билан ҳалиям Россия ТВсига тўғрилаб қўйилган. Марказий "дилбузаримиз" (телевизор) расмий хабарномаси - "Ахборот"ни эски замонлардагидек бугунам олдин ўрисча, кейин ўзбекча узатаётир. Расмий босма нашрларда ҳам баланс ушланган - иккита ўрисча, иккита ўзбекча... Юқори доираларда ҳужжатлар "айланиши", айниқса, қонун лойиҳалари тайёрланиш жараёни ҳам катта эҳтимолда рус тилида. Таржима қилинган қонунлар матнлари характер жиҳатидан миллийликдан узоқроқ.
Олий рутбадаги мулозимларимиз жиддий масалаларни муҳокама қилишда ўзбек тилининг имкониятлари етарли эмас, деб ҳисоблашади...
Хуллас, гапирса гап кўп. Аммо умумий маънода айтадиган битта мулоҳаза бор: Биз дўппи кийган билан зеҳниятимиз ўзгариб қолмаслигини тушунишимиз керак. Ва англашимиз керакки, биз қул ва қарам эмасмиз. Эгалик қилмоқчи бўлаётган, тепадан қараб гапирадиганларга муносиб жавоб беришимиз керак. Миллий кимлик аслида кийим кечак ва ошхона маданиятида эмас, балки кўпроқ озодлик ва эрк туйғуларига бўлган муҳаббатда, деб ўйлаймиз.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, сиёсатни, жамиятни шакллантириш билан шуғулланадиган стратегларимиз, қурумларимиз миллийлик деганда энди фақат этно либосларни эмас, балки жамиятни десоветизация - совет меросидан озод қилишни ҳам ўйласа яхши иш бўлган бўларди.
Сиз нима, деб ўйлайсиз?
https://t.me/Hurfikruznews