#Жим #қараб #туролмадим... Ман Нигора Алимова Тошкент шаҳрида 30 йилдан ортиқ яшадим, ўқидим, ишладим ва вақти келиб Дадам вафот этганларидан кейин Онам билан бирга доимий яшашга Қўқон шаҳрига кетдим...
Орадан 5-6 йил ўтган бўлсада Тошкент шаҳрига тез тез келиб тураман.
Ва кўпинча меҳмонхоналарга тушаман.
Ҳаммага маълумки меҳмонхонага турли мамлакатлардан кўплаб инсонлар келишини.
Бир неча йиллар меҳмонхонада яшашим мобайнида жуда кўплаб чет элликларнинг юриш туриши, маданияти, муомаласини кузатдим, кўрдим, айрим кўплари билан дўстона суҳбатлашдим, яхши хотирларни манда эсда қолдирдилар.
Ўзбекистон юртини ва инсонларини ҳар томонлама ҳурмат қилишларини доимо ёд этдилар.
Хиндистон, АҚШ, Афғонистон, Россия, Араб, Корея, Эрон, Кавказ, Қозоқ, Қирғиз, Турк, Европа ва бошқа миллат вакиллари доимо бизнинг юртга ва инсонларига ҳурматда бўлишларини кўрдим.
Куни кеча меҳмонхонага Хитой давлатидан уч киши келган экан ман келгунимга қадар, хабарим йўқ...
Нонушта қилиш учун ресторанга тушдим эрта соат 8 дан ўтганда.
Ресторанда уч Хитойлик нонушта қилиб ўтирганди шовқини билан.
Ман ҳам ўзимга керакли егуликни олиб ўтирдим.
Аммо ёнимдаги Хитойликлар ҳаёлимда ўзлигини йўқотиб қўйгандек ҳунук ҳатти ҳаракатларни қила бошлаганини кўриб лол қолдим.
Нариги столда Грузиялик қиз ҳам энди нонуштани бошлаганди.
Нонуштани тайёрлаган меҳмонхона ишчи Аёлини ҳолатини кўриб раҳмим келди.
Хитойликлар ҳеч тўймасдан кўплаб инсонлар учун тайёрлаган нонушталарни пала партиш ҳурматсизларча тинмай олиб ейишарди.
Шведский стол бузилган, егуликлар атрофга сочилган.
Хитойлик уч киши баланд овозда гаплашар, еб турган жойига тупирар, чапиллатиб овқатланар ва оҳиргиси ошиб тушди, у ҳам бўлса оқиб турган бурнини баралла бор овози билан нонушта устида салфеткага қоққанини кўриб чидаб тура олмай дод дедим...
Грузин қиз ҳам еб турган таомини ея олмади, қайсидир маънода кўнглимиз озди, жуда хунук ҳолатда қолган эдик...
Уч Хитойлик манга термулиб қолди қўлини бурнидан туширмай!!!
Бу нимаси, бу қандай инсонийлик, бу қандай одобсизлик, шунча ҳатти ҳаракатларинга зўрға чидадим, буринни ташқарига чиқиб қоқиш мумкинки, деб, русчада гапириб кетдим.
Рус тилини жудаааа яхши билар экан.
Ўзга юртда ўзгаларга нисбатан ҳурматсизлик қилишларингизга ҳар томонлама маънан ҳаққингиз йўқ, дедим.
Хитойликлар мани жаҳлим чиқиб ҳафа бўлганимни кўриб ўрниларидан туриб чиқиб кетдилар...
Ўзимга ўзим, тўғри иш қилдим, нега ўзга юртда ҳурматсизлик қилади, ҳаққи йўқ, биз чет элларга борсак ўша давлат удумларини, инсонларига ҳурматда бўламизку, дердим.
Эртасига яна нонуштага тушдим кечроқ, Хитойликлар ҳам ўша ерда экан, лекин кечагидан анча ўзларига келган, сокинлик, маданиятсиз ўтириш, чаппилатиб овқат ейиш, тупуриш, бурин қоқиш ҳатти ҳаракатлари йўқ эди, Шведский стол пала партиш эмас, Хитойликларга гўёки кимдир бир кечада кимдир таълим тарбия бергандек эди.
Ман ҳаттоки шу ҳолатдан кейин керак бўлса Хитой элчихонасига ва Хитой Давлати раҳбарига мурожаат қилишга ҳам тайёр эдим ўз норозилигимни билдирган ҳолда✍️
Ўзбекистон Давлати дунёларга юз тутмоқда.
Ўзбекистон Байроғи Дунё Халқларининг Байроқлари орасида ҳилпираб турибди.
Ўзбекистон Халқи аста оёққа туриб илм, билим, тажрибаларини оширмоқдалар.
Ўзбекистон Давлати турли мамлакатлар билан дўстона алоқаларини ўрнатмоқдалар.
Ўзбекистон Давлати кўплаб ривожланган мамлакатлардан миллиард долларда қарзларни олсада бу дегани қарз берган мамлакатлар Ўзбекистон Давлатига ва Халқига нисбатан ҳурматсиз муомалада бўлиши керак дегани эмас!!!
Ўзбекистон Халқига ҳеч бир Давлат ҳар томонлама ҳурматсизлик қилишига ҳаққи йўқ!, улардек ривожланмаган ва қарздор бўлсакда!!!
Ўзбекистонга меҳмон бўлиб келдингизми, Ўзбекистон томонидан сизга ҳурмат бажо келтириляптими марҳамат қилиб ҳурматига тупуриб бурун қоқмаган ҳолда ҳурматда бўлишга МАЖБУРСИЗ!!!
Қарзлар эвазига ўзга давлат халқлари ўзга юртда ҳукмронлик қилиши бу ЖИНОЯТ!
Нигора Алимова
https://t.me/Hurfikruznews