Бир йигит уйланмоқчи бўлди ва маслаҳат сўраш учун тоғасининг ҳузурига борди.
— Тоға, сиз анча олдин уйлангансиз. Аёлингиз билан ҳеч қачон хусуматлашмагансиз. Бунинг сири нимада?
— Майда масалаларда у фикр билдиришга, катта масалаларда мен фикр билдиришга биринчи кундан келишиб олганмиз.
— Сизни унча англамадим, тоға.
— Эшит! Масалан, хонадон сотиб олиш, хонадон жиҳозларини жойлаштириш, хоналарни қандай дизайнда безатиш, томорқага қандай гуллар экиш, нима тановул қиламиз, нима ичамиз, болаларга тарбия бериш, маошимни нималарга сарфлаш, дам олиш кунини қаерда ўтказамиз, кимникига меҳмонга ўтамиз, ким билан ижтимоий муносабат ўрнатамиз, ким билан хусуматлашамиз, телевизорда нима томоша қиламиз, нима эшитамиз ва ҳоказо масалаларда фақат аёлим фикр билдиради.
— Мени кечиринг, тоға, сиз қайси масалаларда фикр билдирасиз?
— Мен фақат улкан, глобал масалаларда фикр билдираман. Масалан, Америка-Хитой муносабатлари, Европа шарқида давом этаётган ҳарбий амалиёт, нефт нархининг ошиши, бутун дунёдаги иқлим ўзгариши ва ҳоказолар.
— Сизни англадим, тоға. Улкан, стратегик масалаларда фикр билдирар экансиз...
https://t.me/Hurfikruznews