Forward from: bakiroo
Бўлиб тўлаш тартибга солиниши мумкин
Марказий банк ҳозирда банк назоратидан ташқарида бўлган бўлиб тўлаш бозорини тартибга солиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бўлиб тўлашни тақдим этадиган хизматлар нобанк кредит ташкилотлари деб ҳисобланиши мумкин.
Халқ тилида “насия савдо” сифатида оммалашган ва жуда катта тезликда ўсаётган қарз воситаси ҳозирда умуман тартибга солинмайди.
Дастлаб бўлиб тўлаш хизматларини нобанк кредит ташкилотларига (микромолия ташкилотлари, ломбардлар, лизинг компаниялари, факторинг, суғурта компаниялари ва бошқалар) тенглаштириш, шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимини киритиш кўзда тутилган, лекин якунда бу механизмларни алоҳида ҳужжатда белгилашга қарор қилинган.