Эслатма туркумидан
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Кимки "Оятал Курсий"ни ҳар бир фарз намоз сўнггида ўқиса, у кейинги намозгача Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади". Ушбу ҳадисни Тобароний "ал-Кабир"да ривоят қилганлар. Ҳофиз Мунзирий, Ҳайсамий, шайх Абдулқодир Арнаут ва Шуъайб Арнаут ҳадис иснодини ҳасан дейишди. "Мажмаъуз-заваид" ва "Таҳриж Зад ал-маъад".
Ривоят қилинишича кунларнинг бирида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу тўпланган закотни қўриқлар эканлар, бир ўғрини тутиб олдилар. Шунда ўғри деди: "Мени қўйиб юбор, сенга унинг сабабидан Аллоҳ фойда берадиган калималарни ўргатаман!" Абу Ҳурайра: "У нима калима?" деб сўрадилар. У: "Ўринга ётганингда "Оятал Курсий" ни бошидан охиригача ўқи, шунда сенинг устингга Аллоҳ томонидан бир ҳимоячи қўйилади, то тонг оттиргунингча сенга биронта шайтон яқинлаша олмайди", деди. Абу Ҳурайра Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган воқеани айтиб берганидан сўнг у киши дедилар: "Билгин, у ўзи ёлғончи бўлса ҳам сенга рост гапирибди". Шундан сўнг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Ҳурайра гаплашган кимса инсон қиёфасидаги шайтон эканлигини хабарини бердилар. Бухорий ривоят қилганлар.
Оятал Курсийни болаларингизга ёдлатинг, доимо ўқиб юришга одатлантиринг! Ислом, дин, ҳалол ва ҳаром, ширк ва тавҳид ҳақида маълумотлар беринг! Халқ артистини таниса-ю, Роббисини танимаса бундан баттар хорлик борми? Дунёга нега келган, Аллоҳ нима учун яратган болаларингизга тушунтиринг! Туғилганидан то ўлгунигача ашулачи-ю, артистига, ўйинчи-ю, аскиячисига ҳавас қилиб умрини завол қилмасин!
Зулфия Махмуд
🌐 @HIKOYANEW