Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


⌨ Чат @HIKOYANE
Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!
💵 Реклама👉 @kanallrekllama

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter




​​РУҲИЙ ХОТИРЖАМЛИККА ЭРИШИШНИНГ 15 УСУЛИ...

1. Нуқсонсиз бўламан, деб уринманг. Ҳар доим мукаммаллик ягона Аллоҳга хос эканини эсингиздан чиқарманг.

2. Муҳаббат билан яшанг. Меҳр кўриш учун, энг биринчи, бошқаларга меҳр кўрсатишингиз керак.

3. Яхшилигингизга жавоб кутманг, сувга отинг. Эзгу амалингизга рағбат олишни хоҳлашингиз табиий. Аммо, у яширин қолганида сиз учун янаям хайрли бўлишига ишонинг.

4. Эътиборни қозониш завқини ҳис эттириш билан атрофингиздагиларга қувонч беринг.

5. Ҳар лаҳзада яшашни ўрганинг. Ўтмишдаги хатолар ёки келажакка оид қўрқувларингиз бугунингизга таъсир қилишига йўл қўйманг.

6. Ўрганишда кенг бўлинг. Бошқаларнинг билими ўзингиздан кўпроқ эканини ўйланг. Ҳаётингиздаги ҳар бир воқеа-ҳодиса бежиз рўй бермаганидан, сизга нимадир ўргатишидан амин бўлинг.

7. Сабрга одатланинг. Чунки шундай қилмасангиз, ҳар бир кичик ғамдан фожиа ясаш оддий ҳолга айланади.

8. Дўстона қўл чўзинг! Хафагарчиликдан кейин биринчи қадамни доим қарши тарафдан кутманг. Ёдингизда тутинг, ҳақ бўлиш бахтли бўлишдан аҳамиятли эмас.

9. Ҳақиқатга бўйин эгинг. Шикоят қилиб, нолиб, ўзингизнинг, бошқаларнинг кайфиятини бузиш ўрнига, борини борича қабулланишга ўрганинг.

10. Ўзингизга “жимлик вақти” белгиланг. Ҳамма нарсадан холи, ёлғиз қолишни хоҳлайдиган пайтларингиз бўлади. Бундай дамлар ўзингизни ўзингиз эшитишингизни таъминлайди, ҳузур беради.

11. Олдин қаршингиздаги одамни тушунишга урининг. Агар атрофингиздагилар билан тўғри муносабатни шакллантиришни истасангиз, шундай қилишингиз керак.

12. Камтар, сипо бўлинг. Бошқаларга ўзингизни исботлашга қанча кам уринсангиз, ичингиздаги ҳузур шунча ортади.

13. Танқидни қабул этинг. Оддий эътироз учун жанжаллашиш ўрнига танқидга тўғри қарашни синаб кўрсангиз, ўзингизни янаям яхши ҳис қиласиз.

14. Парчаларга бўлинманг. Бир пайтнинг ўзида бир неча юмушни уддалайман деб бекор уриниш ўрнига битта ишни чиройли бажаринг.

15. Нима бўлганда ҳам бахтли эканингизга ишонинг. Ёдингизда тутинг, инсонннинг ўзи саодатли эканига ишонмаса, унга ҳеч ким ёрдам беролмайди.


🌐 @HIKOYANEW


Хабарлар туркумидан

Яқинда Америка президенти Дональд Трамп шундай деган эди: "Агар мен лавозимга киришгунимга қадар гаровга олинганлар озод қилинмаса, Яқин Шарқни жаҳаннамга айлантираман!"

Трампнинг Ғазога қилган таҳдиди Америка ерларига қайтди. Оламларнинг Роббиси таҳдид қандай бўлишини кўрсатиб қўйди! Айни пайтда Америка Қўшма Штатлари катта ҳудудларни қамраб олган ёнғинларни бошдан кечирмоқда. 100.000 дан ортиқ одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган, 5000 га яқин уй-жойлар ёниб кул бўлган.

Аллоҳнинг адолати, золимларнинг таҳдиди олдида нима бўлибди!

Аллоҳ таоло деди: "Сен ҳаргиз: "Аллоҳ золимлар қилаётган нарсадан ғофил", деб гумон қилма! Фақатгина, уларни кўзлар қотиб қоладиган кунгача қўйиб қўядир, халос". (Иброҳим: 42)

Зулфия Махмуд


🌐 @HIKOYANEW


Ҳаким зотдан сўрадилар:

- Қайси инсон энг кучли?
Жавоб берди: - Ўз нафсини жиловлай оладиган киши.
- Қайси инсон энг заиф?
Жавоб берди: - Овози баланд янграйдиган киши.
- Қайси инсон даҳо?
Жавоб берди: - У ҳақида икки киши ихтилоф қиладиган одам.
- Қайси инсон энг оддий?
Жавоб берди: - У ҳақида икки киши иттифоқ бўладиган одам.
- Қайси инсон энг оқил?
Жавоб берди: - Ҳис-туйғуларга мойил бўладиган одам.
- Қайси инсон девона?
Жавоб: берди: - Ўзини оқил деб даъво қиладиган одам.
- Қайси инсон ахмоқ?
Жавоб берди: - Ўзини ҳамма инсонлардан заковатли деб ҳисоблайдиган одам.
- Қайси инсон сергап?
Жавоб берди: - Бемаъни гапирадиган одам.
- Қайси инсон фасоҳатли?
Жавоб берди: - Сўзларини ихчам ва мазмунли қилиб гапирадиган одам.
- Қайси инсон олим?
Жавоб берди: - Маърифат тарқатадиган одам.
- Қайси инсон жоҳил?
Жавоб берди: - Билимсиз ҳолда маърифатни даъво қиладиган одам.
- Қайси инсон сахий?
Жавоб берди: - Ҳеч қандай миннат ва исрофсиз саховат қиладиган одам.
- Қайси инсон бахил?
Жавоб берди: - Бошқаларнинг ҳисобига яшайдиган одам.
- Қайси инсон ёзувчи?
Жавоб берди: - Қалби билан ёзадиган одам.
- Қайси инсон ростгўй?
Жавоб берди: - Аввало, ўзига нисбатан ростгўй бўлган одам.
- Қайси инсон ёлғончи?
Жавоб берди: - Шайтон ўзи билан ўзини алдаб қўйган одам.
- Қайси инсон нуқсонли?
Жавоб берди: - Ҳар қандай инсон.
- Қайси инсон комил?
Жавоб берди: - Комил зот фақатгина якка ва ягона Аллоҳ таолонинг Ўзи!

🌐 @HIKOYANEW


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Бuсмuллаҳ
Эй Раҳмон Эгам!
Бизни, сени севишимизга, сенга нисбатан ҳақиқий қуллик лаззатини топишимизга, мушкилотлардан қочишимизга, аҳкомларни маҳкам тутишимизга, сени Сен рози бўладиган даражада танишимизга мадад бер!

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Эй Роббим! Сенга дуо қилиб сўраймиз:
Ўзингга чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!

Гуноҳларимизни мағфират этгин!
Ота-оналари вафот этганларимизнинг ота-оналарини раҳматингга олгин. Ота онаси хаётларига ота-оналарни умрларини зиёда қилгин!


🌐 @HIKOYANEW


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📽 Эрон киносидан лавҳа.

Камбағал бир одам, пульсиз, ночор ҳолатда нон ўғирлади. Сотувчи кўриб қолди ва тўхтатди.

Ёнида турган қизи сўради:
-- Нима бўлди?
Сотувчи:
-- Ҳеч нарса, отанг пулини ёддан чиқарибди.
Иккинчи сотувчи эса:
-- Тўхтаб туринглар, сизлар олган бир қоп гуручингиз эсдан чиқибди.

Хулоса: Биз одамларни даволашга ҳисса қўшайлик, жазолашга эмас...

bola_tarbiyasi

🌐 @HIKOYANEW


ДЎСТНИНГ ҲАҚИ

Мусулмоннинг мусулмон биродари устида ўттиз ҳақи борки, уларни адо этмай ёки розилик истамай киши маъсулиятдан фориғ бўлмайди.
Бу ҳақлар қуйидагилардир
:

1. Янглишса, кечиради.

2. Кўз ёшларига раҳм қилади.

3. Ошкор этилишини истамаган сирини яширади.

4. Узрини қабул қилади.

5. Ёнида ғийбат қилинса, рад этади.

6. Керак бўлганда насиҳат қилишда давом этади.

7. Дўстлигини муҳофаза этади.

8. Зиммасидаги вазифаларга риоя этади.

9. Касал бўлганида аҳволидан хабар олади.

10. Жанозасида қатнашади.

11. Даъватини қабул қилади.

12. Совғасини қабул этади.

13. Яхшилигига яхшилик билан жавоб қайтаради.

14. Яхшиликлари эвазига ташаккур билдиради.

15. Ёрдамини чиройли қилади.

16. Номусини ҳимоя этади.

17. Эҳтиёжини қондиради.

18. Орзу-ниятларининг амалга ошишида ёрдам беради.

19. Ражосини (илтимосини) қабул қилади.

20. Истакларини инкор қилмайди.

21. Аксирганида "Ярҳамукаллоҳ" дейди.

22. Йўқотган нарсасини қидиради.

23. Саломига алик олади.

24. Суҳбатини ёқтиради.

25. Яхшилигини кўпайтиради.

26. Қасамларини тасдиқлайди.

27. Золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам беради. Золимга ёрдам - уни зулм қилишдан қайтаришдир. Мазлумга эса бировдан унинг ҳаққини олиш билан ёрдам беради.

28. Дўст бўлади, душман бўлмайди.

29. Уни ҳимоя этади, ёрдам бермасдан ёлғиз ўзини ташлаб қўймайди.

30. Ўзига раво кўрган яхшиликни унга ҳам раво кўради. Ўзига истамаган ёмонликни унга ҳам раво кўрмайди.

Мўминлар ўзаро дўстлашишда, раҳму шафқатда ва меҳру оқибатда гўёки бир вужуднинг аъзоларидир. Кишининг эса бирор аъзоси оғриса, бошқа аъзолари ҳам азоб тортади.

🌐 @HIKOYANEW


Бир аёл одамлар орасида боласини қаттиқ урар экан. Бола қаттиқ зарбаларга чидаб ҳеч йиғламас экан. Орадан йиллар ўтибди, одатдагидек она боласини одамлар орасида урганида, бу сафар бола қаттиқ йиғлаб юборибди...
Одамлар ажабланиб:
— Эй йигитча, олдинлари онангиз калтаклаганларида миқ этмасдингизку, нега бугун кўзларингиза ёш олдингиз? - деб сўрашибди. Йигитча йиғлаб:
— Онамнинг кексайиб қолганларини ҳис қилдим, чунки зарбалари олдингидек қаттиқ бўлмай қолдибди...

P.S.: Ота-онамизнинг қадрига етайлик! Илло, ўтаётган вақт бизларни тобора айрилиққа яқинлаштирмоқда...

Farzand kamoli | Telegram

🌐 @HIKOYANEW


360та бўғим!!!

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Одам болаларидан барча киши уч юз олтмиш бўғим билан яратилган...", деб айтдилар.
Имом Аҳмад ривояти.
Инсон жисмидаги бўғимлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўн тўрт аср олдин белгилаб, хабар берганларидек уч юз олтмиштадир. Ахир Расулуллоҳ салллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳдан бошқа ким ҳам хабар бера олар эди. Ушбу илмий ҳақиқатга йигирманчи асрнинг охирларида етишилдику?!
– Умуртқада 147 та бўғим.
– Кўкракда 24 бўғим.
– Юқори томонда, яъни елка, тирсак, билак ва қўл суякларида 43 × 2 = 86 та бўғим.
– Пастки томонда, яъни сон, тизза, тўпиқ ва оёқ суякларида 44 × 2 = 88 та бўғим.
– Тосда 13 та бўғим.
– Жағда 2 та бўғим.
Жами: 147+24+86+88+13+2=360

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардаги ҳар бир бўғим учун ҳар куни тонг отганда садақа бордир. Ҳар бир тасбеҳингиз (яъни, «Субҳоналлоҳ», дейишингиз) садақадир. Ҳар бир ҳамдингиз (яъни, «Алҳамдулиллаҳ», дейишингиз) ҳам садақадир. Ҳар бир таҳлилингиз (яъни, «Ла илаҳа иллаллоҳ», дейишингиз) ҳам садақадир. Ҳар бир такбирингиз (яъни, «Аллоҳу акбар», дейишингиз) ҳам садақадир. Яхшиликка буюришингиз ҳамда ёмонликдан қайтаришингиз ҳам садақадир. Чошгоҳ (зуҳо) пайтидаги икки ракат ўқиган намозингиз буларнинг ўрнига ўзи кифоя қилади», дедилар»
Имом Муслим ривоятлари.

🌐 @HIKOYANEW


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

    Соғ-омонмисиз? Бу дунё имтихон, синов дунёсидир. Сабр, шукур, Аллоҳга таваккал қила олган инсонгина чинакам бахт ва мўъжизага эришади. Сабрли бўлинг, шукроналик билан оламга боқинг, Аллоҳга суянинг ва ўзигагина таваккал қилинг. Ҳаётингиз бахт ва мўъжизаларга тўлсин! Бахт ҳамиша ортингизда соядай юрсин.

Кунингиз файзли ва барокатли ўтсин.

🌐 @HIKOYANEW

7.8k 0 238 5 27

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌐 @HIKOYANEW


🌿 Камбағаллар шифокори👨‍⚕️

Муҳаммад Мушолий камбағаллар шифокоридир. 1967 йилда тиббиёт факультетини тугатган. 99,3% билан биринчи ўринни олган.

Муҳаммад Мушолий 50 йилдан бери ўзининг Тантодаги қабулхонасида беморларни қабул қилади. Уларга ҳатто дори-дармон сотиб олишлари учун пул ҳам беради. У фақир беморларидан 10 жунайҳдан ортиқ пул олмайди. 10 жунайҳ 1 доллардан камроқ бўлади.

Унинг камтарона қабулида ҳар куни юзлаб беморлар навбатда саф тортиб туришади. Доктор Муҳаммад ҳар куни 10 соат ишлайди. Унинг машинаси йўқ. Ёши 80 дан ўтганига қарамасдан уйидан қабулхонасигача пиёда боради. Кўрфаз бойларидан бири у ҳақида эшитиб 20 минг доллар ва битта яхши машина совға қилганида у пулларни беморларига тарқатиб машинани сотиб асбоб-анжомлар, беморларини текинга таҳлил қилиш учун таҳлил жиҳозлари сотиб олган.

Араб телеканалларидан бирида “Қалбим хотиржам бўлди“ деб номланган телелойиҳа бор. Унда Амирликлардан бир йигит номини яшириб, юзини кўрсатмасдан фақирларга катта-катта эҳсон қилиб юради. Кимгадир уй олиб беради. Кимнингдир қарзини тўлаб беради. У ўзини Ғайс деб таништиради. Ана шу йигит доктор Муҳаммад ҳақида эшитиб уни топиб келади. Унга 1000000 жунайҳ беради. Доктор Муҳаммад “мен отамга аҳд берганман“, деб пулларни олмайди. Кўрсатув ижодкорларини ва Ғайсни етимлар бор бўлган томонга йўналтириб юборади.

Докторнинг мухлислари “унда саҳобалар хислатини кўрамиз“ дейишади.

Доктор Муҳаммад Мушолий айтади: “Тиббиёт факультетини битирганимдан сўнг аён бўлдики, отам мени шифокор қилиш учун ўзлари даволанишлари лозим бўлган пулларни ишлатган эканлар. Шундан сўнг фақир ва йўқсиллардан бир қирш ҳам олмайман деб аҳд берганман“.

©️ Ҳаёт фалсафаси саҳифасидан

🌐 @HIKOYANEW

8k 0 98 11 84

Очкўзлик – хорлик, кек сақлаш – душманлик, дунё истагига тобеъ бўлиш – пушаймонлик, астойдил сўраш – раҳмат, қаноат роҳат калитидир.

Изоҳ. Қорин очлиги билан кўз очлигининг фарқи бор. Қорни оч киши еса, тўяди. Кўзи оч кимсани ҳар қанча таом тўйдиролмайди. Чунки унинг қорни ошқозонда эмас, жонда! Очлик жонига сингиб кетган. То тирик экан, у – оч, балки тириклик унинг учун муҳтожликдан иборат. Бундан ортиқ хорлик бўладими?!

Кек сақлаш душманлик эшигини очувчи калитдир. Дўстингиз билан бир масалада тортишиб қолдингиз, гап орасида дилингизни оғритадиган сўзлар унинг оғзидан чиқиб кетди. Вақт ўтди. Кейинги учрашувингизда у очиқ юз билан сизга салом берди. Сиз унинг самимий саломига муносиб алик олмадингиз. Мана шу кекдир, битган ярани тирнаб қонатишдир. Бу кетишда жароҳат чуқурлашади, дўстлик эшиги ёпилиб, адоват эшиги очилади, кекчи ўзига яна бир душман орттиради.

Одамлардан узлат қилган Довуд Тоийдан сўралди:
– Нега одамларга аралашмайсиз?
– Айбларимни мендан яширадиган қавм билан нима ҳам қилолардим, – деб жавоб берди Довуд Тоий.

Демак, ўтган улуғларимиз ўзгаларга танбеҳ бериш билан ўзларининг айбларига эътиборини қаратиш йўлидан борган. Биз нима қиламиз? Айбларимизни юзимизга айтган киши душманимизга айланади, унга нисбатан кек сақлаймиз. Бу иймон заифлигидан бошқа нарса эмас.

Дунёнинг охири жардир. Унга етаман деган киши тубсиз жар томон шошаётган бўлади. Истак қанча кучли бўлса, қулашини англаш шунча секинлашади. Жар ёқасига келиб қолганида эса орқага йўл йўқлигини англайди. «Оҳ» уриб, афсус-надомат қилади, пушаймонлигининг чегараси бўлмайди.

Эшик тинимсиз қоқилса, охири очилади. Оллоҳ марҳамати кенг Зот. «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом) бандаларим Сиздан Мен ҳақимда сўрасалар, Мен (уларга) яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан. Бас, улар ҳам Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар. (Шунда) шояд Тўғри Йўлни топсалар» (Бақара сураси, 186-оят).

“Унвонул баён”дан.

🌐 @HIKOYANEW


Қон — отадан, қалб — онадан....

Фарзанд генетикасини отасидан олади, аммо қалби онасига оид бўлади. Қони, суяклари отаники билан, қалби, марҳамати, муҳаббати, инсонларга нисбатан ғамхўрлиги, дини ва бутун инсоний хислатлари билан бирга қалбнинг касалликлари ҳам онаники билан бир хил бўлади.

🤍 Эсланг, Юсуф алайҳиссалом ва акалари бир отадан туғулган, аммо оналари бошқа ака-ука эдилар. Юсуф алайҳиссалом ва укалари Бинямин бошқа хулқда, қолган акалари эса умуман бошқа хулққа соҳиб бўлганлар.

Чунки улар ҳам генни оталаридан, хулқ, муҳаббат, қалб, инсонийлик, ғамхўрликни эса оналаридан андоза қилиб олгандилар.

Жуфт танлашда қалбига ҳам назар солинг, чунки ўша қалб фарзандларингизга кўчиб ўтади.
Унутманг сиз фақатгина ўзингизга йўлдош эмас, фарзандларингизга қалб, дин, эътиқод ва уларнинг илк мадрасасини ҳам танлаяпсиз…

❗ Ёдда тутинг, қаттиқ қалбли, юраги ҳасадга тўла онадан, юмшоқ қалбли фарзанд дунёга келмайди…

Farzand kamoli | Telegram

🌐 @HIKOYANEW


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Биз қалбимиз орқали улашган меҳр, бир инсонни хурсанд қилади,  шу инсондаги хурсандчилик тугагунича, бизни ҳаёт бошқа тарафдан хурсанд қилади. Аксинча биздан берилган ёмонлик, ҳам алам, нафрат ҳам бир инсонни қалбини оғришига сабаб бўлади, бу эса токи у инсонни қалб оғриғи битмагунича, оғриқ берган инсонда салбий ўзгаришлар кузатилар экан...

Ҳар бир кунни гўзаллик билан ўтказайлик.
Атрофга яъни у орқали ўзимизга яхшилик улашайлик, токи хеч қайси қалб биз учун оғримасин.

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ.
Аллоҳ мушкулингизни осон, ишларингизни хайрли қилсин!Бошланган янги ҳафта  файзли, кутилмаган хурсандчиликларга
тўла бўлсин.

@HIKOYANEW

7k 0 138 3 24

Мурод ака, дугонам Ҳакиманинг айтишича, мени сўраб-суриштирибсиз. Энди ҳожати йўқ. Сизнинг йўлингизга тўсиқ бўлгим келмайди. Икки норасидани болалар уйига топшириш ниятим йўқ. Уларни шусиз ҳам Худойим бахтини кемтик қилиб қўйган. Бу хатни ёзишдан мақсадим эса сизга мени неча йиллардан буён қийнаб келаётган армонларимни айтиш ва сизга бахт тилашдир. Мурод ака, сиз албатта бахтли бўлишингиз керак. Сизни ахир кимлар севмайди...

Фаридангиз”.

Мен кутубхонада "Ўткан кунлар” китоби орасидан топиб олган мактуб шу ерда тугаган эди. Оппоқ қоғозга чиройли ҳуснихат билан битилган мактубда манзил кўрсатилмаган эди. Менга нотаниш бўлган қизнинг дил изҳорини ўқирканман, Фарида билан Муроджоннинг бахтли бўлишини жуда-жуда истардим.

@HIKOYANEW


– Бемор кўзини очди, ҳушига келди, – деди улардан бири. Ҳамманинг нигоҳи менга қадалган. Кўзим улар орасида йиғлаб турган онамга тушди. Синиқ жилмайгандай бўлдим. Бироз вақт ўтгач, яна ҳушимдан кетибман. Ўнгимми, тушимми билмадим. Осмонда учиб юрганмишман. Сиз эса ҳадеб "Фариштам, фариштам” деб менга қўл узатармишсиз. "Мурод ака, Мурод ака, Мурод...”

Кимнингдир елкамдан ушлаб  Тепамда ранглари оқариб Султон турарди.

– Мурод, Мурод ким?!

– ...

– Беморни безовта қилманг. У оғир кризис ҳолатини бошидан кечирмоқда. Кимсиз ўзи, хонадан чиқиб кетинг.

Бу сўзларни аранг эшитдим. Яна бошимда кучли оғриқ уйғонди. Билсам, яна ҳушимни йўқотибман. "Ана кетди, мана кетди” бўлиб бир ой касалхонада ётибман. Бу гал кўзимни очганимда бошимда онам ва дадам ўтиришган экан.

– Худога шукр. Тузукмисан қизим, – дея ойим йиғлаб юборди. Дадам индамай ерга қараб ўтирарди. Ўша куни йиқилганимда миям чайқалиб, оғир жароҳат олган эканман. Бир оёғим синиб, уни гипслаб қўйишибди. Икки ой деганда касалхонадан чиқдим. "Ёр-ёр” айтилмасдан келин бўлдим. Лекин мен келин бўлиб куёв остонасини босмадим. Султон эса ўша мен "Мурод ака” деб алаҳлаганимдан кейин қорасини кўрсатмади ва "Менга бундай қизнинг кераги йўқ”, деб кескин рад этибди. Ўзиям бу гаплар роса "Маҳаллада дув-дув гап” бўлибди. Буларни дугонам Ҳакима сўзлаб берди. Кимдир бу гапларни сизга қандай етказганимни билмадим-у, сиздан келаётган хатлар оқими ҳам тўхтади. Сиздан айрилганимни тушундим. Ахир ким ҳам тўйи бўлиб ўтган, келин бўлиб келин эмас, бева бўлиб бева эмас, мендай бир қизни ўзига раво кўрарди.

Орадан яна тўққиз ой ўтди. Мен ўзимни тақдир ҳукмига ташлаб қўйгандим. Оёғим тузалиб кетди. Бошим ҳам унча оғримай қолди. Лекин юрагимдаги дардларим аримади. Ададсиз бир соғинч мени қийнарди. Сизни кўргим, суҳбатлашгим келарди. Бироқ ҳадеганда келавермадингиз. Армиядан келишингизга уч ой қолганда дугонам бир гап топиб келди. Нима эмиш, сиз яна икки йилга шартнома асосида ҳарбий хизматни ўташ учун қолибсиз. Бу хабарни эшитиб, ақлу ҳушим бошимдан учди ва сизни бир бора кўриш, овозингизни эшитиш ҳақидаги сўнгги умидларим ҳам чил-чил бўлди.

Мурод ака! Мени яна турмушга узатдилар. Қўшни туманда ўқитувчи бўлиб ишлайдиган ва хотини ўлиб, икки фарзанди билан қолган кишига. Турмуш ўртоғим ниҳоятда инсофли одам эди. Болаларини севарди, доим мендан уларга яхши қарашимни илтимос қиларди. Мен ҳам ўша ердаги шифохонада ишлай бошладим. Ўзим бировнинг никоҳидаги хотини бўлсам ҳам хаёлим сизда эди. Ҳар кеча сизнинг исмингизни тилимдан қўймасдим. Аллоҳдан сизни ўз паноҳида асрашини, онангиз бағрига қайтиб бахтли ҳаёт кечиришингизни илтижо қилардим.

Мурод ака! Илтижоларим Аллоҳга етиб бордими ёки онангизнинг дуолари туфайлими орадан тўрт йил ўтгач, сиз ҳарбий хизматдан қайтдингиз. Мен эса икки болали бева эдим. Чунки яқинда турмуш ўртоғим икки фарзандини менга қолдириб, вафот этди. У бечора болаларини менинг номимга ўтказиб, ҳовли-жойни ҳам менинг номимга хатлаб кетган экан.
Мурод ака, сиз балки "Ўзингиз фарзанд кўрмадингизми” дерсиз. Мен юқорида "эрим инсофли одам эди” дедим. У менга уйланган куниёқ "Бошингиздан ўтган барча кечмишларни эшитганман. Сизнинг бокиралигингизга ишонаман. Мен сизга болаларим учун уйлангандим. Мен ҳам касалмандман. Саноқли умрим қолган. Биласиз, хотиним ҳам, мен ҳам етимхонада ўсганмиз. Бизнинг ҳеч кимимиз йўқ. Болаларимни фақат сизга ишондим. Агар менга бир нарса бўлса, болаларим ёмон одамнинг қўлига тушиб қолмасин. Балки бирортасини ёқтириб қолсангиз, ўша одам билан бирга бахтли ҳаёт кечирарсиз. Агар болаларимга қарагингиз келмаса, уларни болалар уйига топширинг. Мен розиман!” деганди.
Энди ўзингиз ўйлаб кўринг. Мурод ака, икки бор турмуш қуриб, баданига эркак билаги тегмаган мен каби бир тақдир қурбонининг бокиралигига ким ҳам ишонарди? Шу пайтгача бирор куним, бирор дақиқам сизнинг хаёлингизсиз ўтганига-чи? Мендан ҳатто ўлим ҳам қўрқади. Ҳатто ажал тулпорлари келиб, темир туёқлари билан топтаб ташлашини истайман. Яна Аллоҳга шак келтирганим учун тавба қиламан.

@HIKOYANEW


✒️"Мурод ака! Эсингиздами, бизнинг илк севгимизнинг осмонлари туташган муҳташам қасри, афсонавий Боғи Эрам мисол ўзга дунёси, турфа гулларнинг ифорига тўла гулзорию бир олам эртакмонанд шириндан-ширин орзу уммони бор эди. Ҳатто, шаҳардаги истироҳат боғида ҳам ўз ўриндиғимиз бор эди. Ҳар гал арғувонлар остига жойлашган ўша учрашув жойида сизни кўриб, миттигина юрагим уришдан тўхтаб қолгандай бўларди. "Наҳот Мурод акамдай қадди-қомати келишган, қошлари бир-бирига туташиб кетган, кўзлари юлдуздай чақнаб турадиган, шоиртабиат бир йигит мен каби оддий бир қишлоқ қизини севса-я”, дердим ўзимга-ўзим. Боиси, ҳар қандай қиз сиздай ёри бўлишини орзу қиларди.

– Фариштам! Менинг фариштагинам! Сени қанчалар севишимни билармикинсан. Сенсиз ўлиб қолсам керак. Агар мендан бошқа одамга турмушга чиқадиган бўлсанг, икковингизни ҳам... – дедингиз бир куни.

– Ие, Мурод ака, сизга нима бўлди? Ахир ёнингиздаман-ку! Наҳотки менга ишонмайсиз?

– Мен-ку ишонаман-а, аммо сени ўғрилар илиб кетишидан қўрқаман. Ахир фариштадай қизсан.

Мурод ака! Ўшанда гапингизга фаришталар омин деган эканми, ростдан ҳам мени ўғрилар... Ўшанда сиз "Мени кутгил. Ва мен қайтарман. Ҳой шайтон қиз, мен сени ҳеч кимга бермайман. Шуни эсингда тут” дея ҳарбий хизматга жўнаб кетдингиз. Мен билан шоша-пиша хайрлашаркансиз, ўзимни сира йиғидан тўхтата олмасдим. Худди сиздан бир умрга айрилиб қоладигандай юрагим увишарди.

– Нега йиғлайсан? Икки йил кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. Хат ёзиб тураман. Балки таътилга ҳам келарман. Ақлли қиз бўлгин.

– Мурод ака...

– Хўп-хўп. Хайр! Яхши қол, – дея шошилиб сизни кутиб турган енгил машинага ўтириб жўнаб кетдингиз.

Сиз кетдингиз. Ўзингиз билан менинг борлиғимни, жону жаҳонимни ҳам олиб кетдингиз. Сизсиз бу ерлар менга жуда тор кўринди. Шунда катта қишлоғимга сиғмай қолдим. Ҳар тонг кун санайман, мактубингизни интиқиб кутаман. Қани энди тезроқ кун ботиб, тонг отса. Ҳар бир кун мен учун бир азоб эди. Ниҳоят, умидбахш мактубингиз қўлимда. Хизматни Германияда ўтайдиган бўлибсиз. Қизиқ, бизнинг қишлоқдан Германиягача қанча масофа бор экан-а? Харитани олиб қараб кўзларим тиниб кетди. Сизни қанчалар соғинганимни яна бир бор ҳис этдим.

Бу орада уйимиздан совчилар аримай қолди. Ахир ўқишни тугатганимга ҳам олти ойдан ошиб қолди. Ҳар гал уйимизга таниш ва нотаниш одамлар келса, юрагим шувиллаб кетади. Ота-оналарим рад жавобини берганларидан сўнггина кўнглим жойига тушади. Бироқ Худойим менга бу кунларни кўп кўрди. Бир куни ишдан келсам, уйимизда дадамнинг энг қадрдон дўсти ва яна бир-иккита нотаниш кишилар ўтиришган экан. Маълум бўлишича, дадамнинг ошнаси мени ўғлига сўратибди. Ўша сўйлоқ Султонни танирдим. Бўйни қилтириқдай, бўйи теракдай. Ёшлигимизда бизникига меҳмонга келишганда "Мирза терак, кимга керак, ичи кавак” деб эрмак қилардим. Наҳотки мени ўша суллоҳ Султонга... Йўқ-йўқ, бўлиши мумкин эмас. Агар дадам шундай қилса, ўзимни...

Эҳ, Мурод ака, ўзимни ҳеч нарса қилолмадим. Йиғладим-сиқтадим. Ҳеч ким менга қулоқ солмади. Дадам эса ойимга "Қизингга айтиб қўй, агар юзимни ерга қаратса, аяб ўтирмайман. Сен ҳам қизингга қўшилиб уйдан чиқиб кетавер. Мен минг йиллик ошнамнинг олдида бебурд бўлишни истамайман”, деб писанда қилибди. Нима ҳам қила олардим. Қани энди шу дамларда ёнимда бўлсангиз. Афсус, олис йўллар бизни ажратиб турибди. Хуллас, ота орзусининг қурбони бўлдим. Мени худди бир ҳайкал мисол узатиб юборишди. Кучим тўйхонага куёв кириб келганда кўзимни юмиб олишга етди, холос. Ёнимда келаётган янгам ва дугоналарим ҳам менинг чалпак бўлиб цемент йўлакка йиқилиб тушганимни сезмай қолишди. Бошимдан шариллаб қон оқарди, икки оёғим ва белим безиллаб оғрирди. Тўй қолиб кетди. Мени зудлик билан касалхонага ётқизишди. Ҳушимни йўқотдим. Кўзимни очганимда оппоқ булутларни кўрдим. Кейин билсам, булар атрофимни ўраб турган оқ халатли шифокорлар экан.


@HIKOYANEW


#Драбллар
Ёлғончи

- Қўрқма қизалоғим, мен яхшиман, - дея юпатди иситма аралаш ҳансираётган аёл. Беш-олти ёшлар атрофидаги қизча йиғлашдан тўхтаб бир муддат онасига тикилди. Аммо яхшилигига ишонмади шекилли яна йиғлай бошлади. Шу пайт дадаси келиб қолди. Юзига умидвор тикилиб турган қизалоғига  нима дейишини билмай бир оз ўйланиб турди.
- Онам ўладими? - сўради қизча тўсатдан.
- Ким айтди бу гапни?
- Кеча ўлсам,  уйлансангиз ҳам қизимни зинҳор болалар уйига берманг, менга ўхшаб меҳрга зор бўлмасин,  дедилар-ку.
- Онанг ёлғон гапирибди, ҳали узоқ яшайди.
Қиз болалигидаги шу хотираларни эслаб меҳрибонлик уйи деразасига тикилар экан, ҳақиқий ёлғончи ким эканлиги ҳақида ўйларди.

Саида Ибодинова

@HIKOYANEW


Шундай даъват ва ҳутбалар борки соатлаб гапирилади одамлар англамайди. Лекин шундай таъсирли, қисқа даъватлар борки, одамлар ўша даъватни ҳудди кўзлари билан кўргандай ва ўзлари ўша нарса устида экандай таъсирланишади...

«Даъватнинг энг таъсирлиси, нидо қилувчи даъват қилаётган нарсаси устида ўзи амал қилишидадир.»

Илтимос, фикр юритинг.

#Kochirilgan

🌐 @HIKOYANEW

20 last posts shown.