✒️"Мурод ака! Эсингиздами, бизнинг илк севгимизнинг осмонлари туташган муҳташам қасри, афсонавий Боғи Эрам мисол ўзга дунёси, турфа гулларнинг ифорига тўла гулзорию бир олам эртакмонанд шириндан-ширин орзу уммони бор эди. Ҳатто, шаҳардаги истироҳат боғида ҳам ўз ўриндиғимиз бор эди. Ҳар гал арғувонлар остига жойлашган ўша учрашув жойида сизни кўриб, миттигина юрагим уришдан тўхтаб қолгандай бўларди. "Наҳот Мурод акамдай қадди-қомати келишган, қошлари бир-бирига туташиб кетган, кўзлари юлдуздай чақнаб турадиган, шоиртабиат бир йигит мен каби оддий бир қишлоқ қизини севса-я”, дердим ўзимга-ўзим. Боиси, ҳар қандай қиз сиздай ёри бўлишини орзу қиларди.
– Фариштам! Менинг фариштагинам! Сени қанчалар севишимни билармикинсан. Сенсиз ўлиб қолсам керак. Агар мендан бошқа одамга турмушга чиқадиган бўлсанг, икковингизни ҳам... – дедингиз бир куни.
– Ие, Мурод ака, сизга нима бўлди? Ахир ёнингиздаман-ку! Наҳотки менга ишонмайсиз?
– Мен-ку ишонаман-а, аммо сени ўғрилар илиб кетишидан қўрқаман. Ахир фариштадай қизсан.
Мурод ака! Ўшанда гапингизга фаришталар омин деган эканми, ростдан ҳам мени ўғрилар... Ўшанда сиз "Мени кутгил. Ва мен қайтарман. Ҳой шайтон қиз, мен сени ҳеч кимга бермайман. Шуни эсингда тут” дея ҳарбий хизматга жўнаб кетдингиз. Мен билан шоша-пиша хайрлашаркансиз, ўзимни сира йиғидан тўхтата олмасдим. Худди сиздан бир умрга айрилиб қоладигандай юрагим увишарди.
– Нега йиғлайсан? Икки йил кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. Хат ёзиб тураман. Балки таътилга ҳам келарман. Ақлли қиз бўлгин.
– Мурод ака...
– Хўп-хўп. Хайр! Яхши қол, – дея шошилиб сизни кутиб турган енгил машинага ўтириб жўнаб кетдингиз.
Сиз кетдингиз. Ўзингиз билан менинг борлиғимни, жону жаҳонимни ҳам олиб кетдингиз. Сизсиз бу ерлар менга жуда тор кўринди. Шунда катта қишлоғимга сиғмай қолдим. Ҳар тонг кун санайман, мактубингизни интиқиб кутаман. Қани энди тезроқ кун ботиб, тонг отса. Ҳар бир кун мен учун бир азоб эди. Ниҳоят, умидбахш мактубингиз қўлимда. Хизматни Германияда ўтайдиган бўлибсиз. Қизиқ, бизнинг қишлоқдан Германиягача қанча масофа бор экан-а? Харитани олиб қараб кўзларим тиниб кетди. Сизни қанчалар соғинганимни яна бир бор ҳис этдим.
Бу орада уйимиздан совчилар аримай қолди. Ахир ўқишни тугатганимга ҳам олти ойдан ошиб қолди. Ҳар гал уйимизга таниш ва нотаниш одамлар келса, юрагим шувиллаб кетади. Ота-оналарим рад жавобини берганларидан сўнггина кўнглим жойига тушади. Бироқ Худойим менга бу кунларни кўп кўрди. Бир куни ишдан келсам, уйимизда дадамнинг энг қадрдон дўсти ва яна бир-иккита нотаниш кишилар ўтиришган экан. Маълум бўлишича, дадамнинг ошнаси мени ўғлига сўратибди. Ўша сўйлоқ Султонни танирдим. Бўйни қилтириқдай, бўйи теракдай. Ёшлигимизда бизникига меҳмонга келишганда "Мирза терак, кимга керак, ичи кавак” деб эрмак қилардим. Наҳотки мени ўша суллоҳ Султонга... Йўқ-йўқ, бўлиши мумкин эмас. Агар дадам шундай қилса, ўзимни...
Эҳ, Мурод ака, ўзимни ҳеч нарса қилолмадим. Йиғладим-сиқтадим. Ҳеч ким менга қулоқ солмади. Дадам эса ойимга "Қизингга айтиб қўй, агар юзимни ерга қаратса, аяб ўтирмайман. Сен ҳам қизингга қўшилиб уйдан чиқиб кетавер. Мен минг йиллик ошнамнинг олдида бебурд бўлишни истамайман”, деб писанда қилибди. Нима ҳам қила олардим. Қани энди шу дамларда ёнимда бўлсангиз. Афсус, олис йўллар бизни ажратиб турибди. Хуллас, ота орзусининг қурбони бўлдим. Мени худди бир ҳайкал мисол узатиб юборишди. Кучим тўйхонага куёв кириб келганда кўзимни юмиб олишга етди, холос. Ёнимда келаётган янгам ва дугоналарим ҳам менинг чалпак бўлиб цемент йўлакка йиқилиб тушганимни сезмай қолишди. Бошимдан шариллаб қон оқарди, икки оёғим ва белим безиллаб оғрирди. Тўй қолиб кетди. Мени зудлик билан касалхонага ётқизишди. Ҳушимни йўқотдим. Кўзимни очганимда оппоқ булутларни кўрдим. Кейин билсам, булар атрофимни ўраб турган оқ халатли шифокорлар экан.
@HIKOYANEW