#Драбллар
Ёлғончи
- Қўрқма қизалоғим, мен яхшиман, - дея юпатди иситма аралаш ҳансираётган аёл. Беш-олти ёшлар атрофидаги қизча йиғлашдан тўхтаб бир муддат онасига тикилди. Аммо яхшилигига ишонмади шекилли яна йиғлай бошлади. Шу пайт дадаси келиб қолди. Юзига умидвор тикилиб турган қизалоғига нима дейишини билмай бир оз ўйланиб турди.
- Онам ўладими? - сўради қизча тўсатдан.
- Ким айтди бу гапни?
- Кеча ўлсам, уйлансангиз ҳам қизимни зинҳор болалар уйига берманг, менга ўхшаб меҳрга зор бўлмасин, дедилар-ку.
- Онанг ёлғон гапирибди, ҳали узоқ яшайди.
Қиз болалигидаги шу хотираларни эслаб меҳрибонлик уйи деразасига тикилар экан, ҳақиқий ёлғончи ким эканлиги ҳақида ўйларди.
Саида Ибодинова
@HIKOYANEW