Кечаси уйқи йуқ, стресс бўлган пайтларда, яхши дамларни эслаш манга ёрдам беради. Хусусан, саёҳатлар. Саёҳатларни бу йилга ҳам режаладим. Ўрта мейёрда ойига 2-3 кун. Булар таълим, бизнес, иш сафарлари, оилавий, дўстлар билан сафар. Инсон саёҳатлар орқали ўсади, унади, дунёқарашни кенгайтиради. Эсимда биринчи қилган мустақил сафарим 16да Лондонга бўлган. Иллюминатордан кечки ривожланган шаҳар, мегаполисни кўриб ҳайратда бўлганман. Шундан кейин, ҳалқаро бизнес, 4 мамлакатда яшаш, 53 мамлакатни кўриш, баъзиларини бир марта, баъзиларига ўнлаб маротаба. Ҳаётимиз давомида йиғилган бойлигимиз ва активларимиздан энг серқирраси сафарларимиз бўлса керак.