📄
Ўзбек тилида сифатли контент қачон ривожланади?
Чет элга кўп бўлганмиз учун ушбу
"Тhe Economist" журналини кўп кўрар эдим. Шахсий кузатувимга кўра иқтисодчилар, тадбиркорлар умуман дунёга бефарқ бўлмаган инсонлар шу каби газета журналларга обуна бўлишади. Масалан: "
The Washington Post", "
Garden", "
Тhe NEW YORKER", "
Financial Times". Албатта ушбу журналларни тўлиқ ўқиш учун пулини тўлаш ( обуна ) талаб этилади.
Шу орада мени пулли маълумотларга бўлган муносабатим ўзгариб борди. Албатта деярли кўпчилик бепул йўлларини қараб кўришади ва бу табиий ҳолат деб ҳисоблайман. Бироқ сўнги йилларда Ўзбекистонда ҳам бу каби маълумотлар учун пул тўлаш маданияти ривожланиб боряпти. Бу нафақат маълумот олишда балки бошқа соҳаларда ҳам кўрина бошлади, консалтинг, тренинг, семинар ва бошқаларда. Яна буни китоб муаллифлик ҳуқуқларида, фильм, мусиқа, халқаро трансляцияларда ва дастурий таъминотларда яққол кўришимиз мумкин.
Мен ҳам "
Тhe Economist" журналига обуна бўлдим,
бир йиллик обуна $400. Бунда ҳар ҳафта қоғоз журнал келади. Қўшимчасига журналнинг иловасида бериб борилган подкастларни эшитишим, кундалик хабарларни олишим ва энг асосийи таҳлилий материалларни ўқиш имкониятига эга бўламан.
Фикримча пул тўлаб маълумот олишдан қўрқмаслик керак. Бу орқали рақобатдош таҳлилчилар, ижод қилувчилар шаклланади. Албатта улар ўз меҳнатларни монетизация қилишлари керак. Бу жараёнда табиий ҳолатда очиқ манбалар ҳам кўпайиб боради.
Кузатувчилардан савол бўлиши мумкин, "Ҳозирги баъзи тренинг семинар ёки университетлар сифатли эмаску?" деб. Бу тўғри ҳаммаси ҳам яхши эмас лекин улар вақт ўтиши ва рақобат ортиши, истеъмолчиларни талаблари ўзгаришлари билан ривожланиб боради. Буни табиий жараён сифатида қараб
табиий ўсишига имкон бериш керак.Telegram |
Instagram |
@hikmat_abdurahmanov?si=PCH0Z8h6RcrD_GAD' rel='nofollow'> YouTube |
Linkedin