Forward from: Zufarjon Domla | Rasmiy sahifa
Нурнинг иши кашф қилишдир, басиратнинг иши ҳукм қилишдир, қалбнинг иши олға юриш ёки чекинишдир.
Нур бизга охират сафарида улов бўлиб хизмат қилади.
Нурни вазифаси — атроф муҳитни бизга ёритиб кўрсатиб беришдир. Мақсади — ўша нарсаларни яхши-ёмон, фойда ва зарарларини кўрсатиб бериш, огоҳлантириш. Нурсиз буларни фарқлай олмаймиз. Басират — бу қалб кўзи, қачон у очиқ бўлса, нур кўрсатган нарсаларни кўра оламиз. Худди кўзи кўрмайдиган одамга ёруғликни фарқи бўлмаганидек. Нур қалб кўзи очиқларгагина фойда беради. Нур атрофни ёритганда, қалб кўзи очиқ бўлса, у кўрган нарсасининг тақозосига кўра ҳукм чиқаради. Оқибатни ҳукм қилади. Қалб кўзи қалбга буйруқ беради, оқибатга кўра. Қил, қилма, бор, борма ва ҳaкoза.
Қалб қалб кўзининг ҳукмига кўра олдинга юради ёки чекинади. Қалб қўшинлари орқали аъзоларни ҳаракатга келтиради. Аллоҳ Таоло Анфол сурасида марҳамат қилиб айтадики: "Эй иймон келтирганлар агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқонни беради ва сизни мағфират қилади......"
Фурқон — ажратувчи, фарқловчи деган маънодадир. Қачонки банда тақво қилсагина Аллоҳ таоло фурқонни берар экан.
Анъом сурасида мўмин ва кофирни мисолини ажойиб тарзда тушунтириб берган. Аввалда ўлик бўлган кимсани иймон нури билан тирилтирдик. Унга нур бердик, яхши ёмонни ажратиб яшайди. Ана шундай инсон билан, зулматлар ичида қолган киши тенг бўлурми?!
Кофирларга амаллари ана шундай зийнатлаб кўрсатилади. Улар ишларини тўғри деб ўйлашади. Зулматдан чиқишни ҳохлашмайди.
Аллоҳ қалбини ислом учун кенг қилиб қўйган киши билан, қалби тош қотиб қолганлар тенг бўлурми!? Инсонни қалби ислом учун кенг қилинганми йўқми!? Буни билиш учун: Аллоҳни зикрига (намоз, рўза, тиловат) енгиллик, осонлик билан эришяпсизми ёки қийинчилик билан !? Зерикиш, чарчаш, тезроқ тугатиш каби туйғулар бўлса акси!
Тавфиқ Аллоҳдан