Forward from: Zufarjon Domla | Rasmiy sahifa
Имтиҳонлар авомуннас фикрига кўра олинишдир, барака кетишидир. Яхши инсонларда шу олиниш, асло йиқилиш ҳисобланмайди. Кўринишидан йиқилиш бўлиб кўринса ҳам, Аллоҳнинг наздида бундай инсонлар кўтариладилар.
Машойиҳлар: " Имтиҳонга дучор бўлмаганлар ўзларидан қўрқсинлар", дейишган. Чунки тўғри йўлдагилар албатта синаладилар. Ҳос бандалар имтиҳон келганда: "Аллоҳнинг наздида даражам кўтариладиган вақт келибди", дейишади. Ҳақиқатни кўра олишади. Қийинчиликлар, машаққатлар сизни ҳослаш учун, даражангиз кўтарилиши учун келади, асло йиқитиш, хорлаш учун эмас. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга келган қийинчиликларни рўйхат қилиб чиқинг. Сизга шу балолардан бири келганда шукр қилинг. Чунки, У Зотнинг йўлларидан юрганлигингиз учун келган бўлади. Аллоҳ таоло золимларни қўли билан бандаларини поклайди.
Тавфиқ Аллоҳдан