Яқинда ДХХ тизимларидан нафақага чиққан бир танишимиз билан бир жойда кўришиб қолдик. Ёнимизда органга алоқаси йўқ ўртоқларимиз ҳам бор эди. Бундай пайтларда уларга қизиқ бўлгани учун, органга алоқаси йўқ одамлар бизга касбимизга доир турли саволлар беришади.
Энг эътиборлиси, жуда кўпчилик ҳолларда "юқорининг топшириғи билан умуман айби йўқ одамни жавобгар қилишга тўғри келган ҳоллар бўлганми" деган мазмундаги савол янграйди улардан.
Бу гал ҳам ҳудди шундай бўлди. Ўша саволга пенсионер дўстимизнинг жавоби шу бўлганди:
- Ҳеч ким, ҳеч қачон емаган сомаси учун пул тўламайди. Балки ҳозир пул тўлаётган бўлишинг мумкин, лекин сомсани қачонлардан текинга егансан, пулини бўлса, ҳозир тўлашга мажбур бўляпсан! Ўша сомса нима бўлганлигини ҳеч ким билмаса ҳам, ўзинг яхши биласан, оғайни!
——————————————————
Агар чуқур тафаккур қилиб кўрсангиз, бу гапларда жуда катта маъно ва ибрат бор. Ўтмишингизда нимадир ножўя ҳаракатлар қилгансиз-у, ўшанда буни ҳеч ким билмаган, деб ўйлайсиз. Йўқ, ўшанда ҳам бундан талайгина инсонларнинг хабари бўлган, фақат сизни жавобгар қилиш учун далил ва исботлар етарли бўлмаган. Ҳозир бўлса, арзимасдек туюлган далиллар билан жавобгар қилишмоқда. Юридик жиҳатдан балки бу нотўғридир, аммо, қилмиш - қидирмиш.
Шу сабаб, сомса едингизми, вақтида тўланг, бўлмаса, сомса еманг!
@Hazratali_uz