Hazratali.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


🌐Kanal orqali tergov, sud, biznes, fuqarolik huquqi va moliyaviy xavfsizlik bo’yicha yangiliklaridan xabar topasiz.
📝Savollarni @yuristlar_jamoasi_Hazrataliuz ga yo'llashingiz mumkin.
💻 Reklama va murojaatlar uchun:
@Hazratali_uz_admin

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


“Судьяларда қатъият етишмаяпти”

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов бугун адвокатлар ҳамжамияти вакиллари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқот чоғида икки марта шу гапни такрорлади.

Биринчи марта – адвокат сўровига жавоб бермаган ёки етарлича жавоб бермаган мансабдор шахсларни МЖтКнинг 197-1-моддаси бўйича жавобгарликка тортиш масаласи ҳақида гап кетганида.

“Бу муаммодан хабаримиз бор. Шахсга доир маълумотларни баҳона қилиб адвокатларнинг шикоятлари қабул қилинмаяпти ёки қабул қилинса ҳам, кўп ҳолларда айбдор мансабдор шахс қолиб иш юритувчи, ёрдамчи каби адвокат сўровига жавоб қайтаришга ваколатли бўлмаган ходимлар жавобгарликка тортилмоқда. Ҳақиқий айбдорни жазолаш учун судьяларимизда қатъият етишмаяпти”, деди Олий суд раиси.

Б.Исломов қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимосномалар судлар томонидан деярли ёппасига қаноатлантирилаётгани масаласи кўтарилганида ҳам шу гапни такрорлади.

Олий суд раиси республикада судья кадрларга ўткир эҳтиёж йўқлигини, ҳар йили етарлича судья штатлари очилаётганини, бироқ уларнинг малакаси ҳали талаб даражасида эмаслигини тан олди.

@Hazratali_uz


🟦🟦🟦🟦

👮‍♂️👮‍♂️👮‍♂️Кафиллар сонини суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд белгилайди. Алоҳида ҳолларда юксак ишончга сазовор бўлган битта шахс ҳам кафил бўлиши мумкин.

🔐🔐🔐Айбланувчи, судланувчи олди олиниши учун шахсий кафиллик қўлланилган ҳаракатларни содир этган тақдирда, кафил қонунда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкин.

@Hazratali_uz


Jinoyat ishini sudda muhokama qilish muddati ishni muhokama qilish boshlangan kundan e’tiboran qanchadan oshmasligi lozim? (uzaytirilmaganda)
Poll
  •   1 oy
  •   2 oy
  •   3 oy
  •   4 oy
588 votes


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзи Ўзбекистонда ўзининг хизмат вазифасини бепул бажарадиган ташкилот қолдими!

Олдинлари пора фақат ноқонуний ишларни битириш учун бериларди ва мансабдор шахс ҳам меҳнат қилиб (сохта маълумотлар киритиб ёки қалбакилаштириб) пора олар эди. Ҳозир эса порани қонуний масалани ҳал қилиш учун берилмоқда.

Мансабдор шахслар пулларни ўзларининг мажбуриятларини бажарганлик учун олишмоқда, зеро уларга давлат айни шу ишларни бажарганлик учун ойлик ҳам тўлайди. Агар пулни (пора) бермасангиз, қайси ташкилотга ёзишингиздан қатъи назар қонуний ишингиз ҳал бўлмайди. Ҳал бўлган тақдирда ҳам анча муддатда ҳал бўлади. Лекин кўп тадбиркорлар учун вақт бу пул, шу сабаб кўпчилик тадбиркорлар уларнинг устидан шикоят қилишдан кўра, ўз қонуний масалаларни ҳал қилиш учун пора беришни афзал кўришмоқда.

@Hazratali_uz


🟦🟦🟦🟦

💲💲💲Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўз зиммасига олган мажбуриятларини бузган тақдирда гаров суд ажрими билан давлат мулкига ўтказилади ва гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига нисбатан жиддийроқ эҳтиёт чораси қўлланилади.

@Hazratali_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

📺📺📺Ҳуқуқни кино кўриш орқали билиб олиш бўйича фойдали ва қизиқарли контент олинмоқда. Навбатдаги видео эса жиноят процессидаги таниб олиш тергов ҳаракати ҳақида ва жуда қизиқарли контент чиқибди.

📱📱📱 Сизларга қуйидаги саҳифага обуна бўлишни тавсия қиламиз!

https://www.instagram.com/reel/DB0625bIJ6c/?igsh=eXAxc2xtN2tkejln

@Hazratali_uz


Jinoyat protsessida garov ehtiyot chorasini minimal miqdori qanchani tashkil qiladi?
Poll
  •   20 BHM
  •   30 BHM
  •   40 BHM
  •   Keltirilgan zarar miqdoridan teng miqdorda
757 votes


Жиноятлар тергов қилинаётганда қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддати кўпи билан қанчани ташкил этади? (узайтирилмаганда)
Poll
  •   1 ой
  •   2 ой
  •   3 ой
  •   4 ой
725 votes


Bu aniqlangani!

Bunday holatlar viloyatni barcha tumanlarida bo'lishi mumkin!

Fikrimizcha, hokim va hokim o'rinbosarlarimizda davlat qarzini to'lashga yetadigan mablag' bo'lsa kerak.

@Hazratali_uz


⭕️⭕️⭕️Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн. АҚШ доллари пора олган вақтида ушланди

У кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн. АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн. АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида қўлга олинган.

@Hazratali_uz


🟦🟦🟦🟦

Jinoiy yo‘l bilan orttirilgan pullar va boshqa boyliklar sudning hukmiga binoan jinoyat natijasida yetkazilgan mulkiy zararni qoplashga o‘tkaziladi, mulkiy zarar ko‘rgan shaxs aniqlanmagan taqdirda, davlat foydasiga o‘tkaziladi.

@Hazratali_uz


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

Quyidagi fuqaroviy da'volar jinoyat protsessida ko'riladi👇👇👇

➡️ Bevosita jinoyat tufayli yoki aqli noraso shaxsning ijtimoiy xavfli qilmishi natijasida fuqarolarga va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy ziyonni qoplash;

➡️ jabrlanuvchini dafn etish yoki uning statsionarda davolanish xarajatlari;

➡️ sug‘urta tariqasida unga to‘langan pul, nafaqa yoki pensiya pulini undirish.

@Hazratali_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚖ Олий суд тушунтириш ва кўрсатмаларига тупириб қўйган судлар...

📸 Олий суд раиси ўринбосари Муслимов билан бўлган мунозарамизда "мулта радар" бўйича Олий суд ўз позициясини маълум қилган эди ўшанда.

🤷‍♂ Аммо хаммасига тупириб қўйган айрим суд ва судьялар хатто хозиргача билганини қилиб келмоқда. Хўш одил судловни қайси тешикдан излайлик бундай вазиятда?

⁉️ Ўзи умуман одил судловдан умид қилсак бўладими бу борада?
#nocomment

@Hazratali_uz


Birinchi instansiyaning qonuniy kuchga kirmagan hukmi ustidan qaysi instansiyaga shikoyat keltiriladi?
Poll
  •   Apellatsiya
  •   Kassatsiya
  •   Taftish
  •   Oliy sud taftishiga
896 votes


Kanal faoliyatini baholashingiz so'rab qolamiz!
Poll
  •   ⭐️
  •   ⭐️⭐️
  •   ⭐️⭐️⭐️
  •   ⭐️⭐️⭐️⭐️
  •   ⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️
509 votes


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ижтимоий тармоқларда «шаллақи ҳоким» деб ёзилган аудио тарқалмоқда.

Бу овозлар «гулдастаси» Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ураловага тегишли экан.

Унда туман ҳокими пахта теримида “планни” бажармаган фермернинг ўлиб кетган отасини ҳақорат қилган...

@Hazratali_uz


⚡️ Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Ботир Ҳамроев уйидан 3 миллион доллар маблағ топилган — Daryo.

@Hazratali_uz


ЎРҚ-298 29.09.2011.doc
281.3Kb
1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

Сизларга жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларни ва ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахсларни қамоқда сақлаш тартибини белгилаб берган “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги қонун тақдим қилинмоқда.

@Hazratali_uz


Oliy_sud_vakansiya_25.10.2024.xlsx
57.0Kb
#vakansiya

O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi tizimidagi vakant joylar to‘g‘risida ma'lumot  (25.10.2024-yil holatida)

📞  (71) 239-02-13

📍  Toshkent shahar, A.Qodiriy ko‘chasi, 1-uy.

@Hazratali_uz


🟦🟦🟦🟦

Ушлаб турилган, қамоққа олинган ёки экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган шахснинг қаровсиз ва ёрдамга муҳтож вояга етмаган фарзандлари, кексайган ота-оналари, бошқа боқимлари бўлганда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд уларни қариндошларининг ёки бошқа шахслар ёхуд муассасаларнинг ҳомийлигига топшириши, мажбурлов чораси қўлланилган шахснинг назоратсиз қолаётган мол-мулки ёхуд уй-жойи бўлса, уларни қўриқлаш чорасини кўриши шарт.

@Hazratali_uz

20 last posts shown.