Ассалому алейкум
Кеча 2014 йилда Иқтисод соҳасида Нобел мукофоти олган яна бир олим профессор Жан Тирольнинг “Умумий манфаат” (Common Good) мавзусида бўлиб ўтган очиқ лекциясини тингладим.
Авваламбор, мени бир оз ажаблантириб, ачинтирган жойи, залда чамаси 20-25% атрофида ўринлар бўш қолди. Лекцияга ўзим шошиб келаётганимда ўринлар тўлиб, тингловчиларнинг яна кўпчилиги жой бўлмаганидан йўлакларда тик туриб эшитишади, деган фаразда эдим. Ўзим бироз кеч қолдим ва мен ҳам энди туриб қолсам керак, деб ўйлаган эдим.
Сабаби, айни шу олимнинг Ўзбекистонга келиб, маъруза қилиши ва уни тинглашнинг ўзи барчамиз учун жуда нодир имконият эди. Томоша-ю концерт бўлмаса-да, илм илинжида бўлган ҳар қандай инсон учун бу лекция фикрлаш борасида жозибали ва мафтункор тантана бўлди.
Жан Тироль ўз лекциясида иқтисоднинг қуруқ илмий, ҳисоб китоб, математика, график ва жадвалларга қурилган материал билан эмас, балки бу фаннинг маънавий, ижтимоий ва фалсафий соҳалари ҳақида фикрлар билан ҳикоя юритди.
Фикр юритиш ҳақида гап кетар экан, бир мулохазаси мени чуқур ўйлашга мажбур этди.
“Бу, албатта, осон иш эмас, - деди профессор Тироль,- лекин ўзингиз учун, бир ҳаракат қилиб, тасаввур қилиб кўрингчи, агар, айтайлик, шу онда хали туғилмаган бўлсангиз да, лекин шу туғилиш арафасида турибсиз. На ўзингизнинг ирқингиз, на миллатингиз, на жинсингиз, на келиб чиқишинги-у, аждодларингизнинг жамиятдаги мавқеи-ю, мол дунёси қандай бўлишини асло билмайсиз. Шу билан бирга, ўзингизга энди бир савол бериб кўринг, сиз шунда, ким бўлиб туғилишингиз билмай туриб, қандай жамиятда туғилишни истаган бўлар эдингиз, деган йўналишда ўйлаб кўрсангиз. Сиз ўша жамиятда қандай қонунлар, қандай урф одатлар, қандай принциплар, қандай муносабатлар ҳукм суришини хохлаган бўлар эдингиз?”
Мени шу савол кечадан бери роса ўйлантирди ва мен ўшандай жамият ҳақида ўйлаган сарим, ўзим ўша фикримдаги ҳамма учун тенг имконият ва шароит яратадиган идеал жамият аъзосига муносиб йўл тутаяпманми, деган савол ҳаи унданда долзарб бўлиб олдимда қад кўтараяпти.
Биламан, бу осон савол эмас, лекин, азиз муҳлисларим, келинглар, сизлар ҳам бир уриниб, шу каби саволларни ўзимизга кўпроқ бериб турайлик.