Zafar Khashimov


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


💻 Facebook саҳифам: facebook.com/zkhashimov
📱Instagram саҳифам: goo.gl/gKQmnz
✏️Twitter саҳифам: twitter.com/Khashimov
#happinessшунослик

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Мавлононинг ўгитлари:
1. Саҳовот ва ёрдамда дарё каби бўл.
2. Меҳрибонлик ва раҳмдилликда қуёш каби бўл.
3. Бошқаларнинг айб- камчиликларини ёпишда тун каби бўл.
4. Ғазаб ва асабийлашишда ўлик каби бўл.
5. Ҳаё ва камтарликда ер каби бўл.
6. Сабр- тоқатда денгиз каби бўл.


Forward from: Savdo-sanoat palatasi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#UzbekistanBusinessAwards

"Uzbekistan Business Awards"
маросимининг "Катта тажрибали тадбиркор" номинацияси ғолиби, “Anglesey Food” МЧЖ кузатув кенгаши раиси Зафар Ҳошимов:

Тадбиркорлар — фидойи, ғоясига эргашган идеалистлар. Фойда учун эмас, балки жамият учун манфаат, қадрият ясашга ҳаракат қилишади.


🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube


Тасаввур қилиш қийин эмас, агар «Таъсисчилар Кенгаши» деган орган бўлганида, у исталган вақтда ва исталган сабаб билан Васийлик Кенгаши таркибини ўзгартира олганида, қандай мустақил ва ҳалол назорат ҳақида гапириш мумкин эди.

Кейинги мавзуда ҳисобот ва ҳисоб-китоб, мулк, бошқарув органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масалаларни муҳокама қиламиз.

Биз билан қолинг!


Давоми.

Ваъда берганимдек, #NNTликбез циклни бошлайман: оддий қилиб айтганда, ННТ (нодавлат нотижорат ташкилоти) ва жамоат фондлари ҳақида гаплашамиз ва уларнинг қандай ишлашини тушунтириб бераман.

Таърифлардан бошлаймиз:

ННТ ёки nodavlat notijorat tashkiloti бу (эътибор беринг!!!) ўзини-ўзи бошқарувчи ташкилотдир.

Бундай ташкилотни оддий фуқаролар ёки бошқа ташкилотлар (уларни бундан кейин таъсисчилар деб атаймиз) ташкил қилиши мумкин. Бу ерда асосий шарт шуки, таъсисчилар тижорат ташкилотларидан фарқли равишда фойда олиш ва уни ўзаро тақсимлашни мақсад қилиб қўймасликлари керак.

ННТ қуйидаги турларга бўлинади:

жамоат бирлашмалари,
жамоат фондлари,
муассасалар,

қонунда назарда тутилган бошқа ташкилот шакллари.


Бизни бу ерда жамоат фондлари қизиқтиради.

Хўш, жамоат фонди нима?

Бу ННТнинг бир шакли бўлиб, унда аъзолар ёки иштирокчилар бўлмайди. Фондни яна жисмоний шахслар ёки ташкилотлар ташкил қилиши мумкин. Фонднинг мулки ихтиёрий бадаллар ҳисобидан шаклланади. Фонд хайрия, ижтимоий, маданий, таълим ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлаши мумкин.

ННТ ва унинг бир шакли бўлган Жамоат фонди юридик шахс сифатида, табиийки, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга.
Жамоат фондининг асосий мажбуриятларидан бири – қонунлар ва ўз Уставига риоя қилишдир.
Яна бир муҳим мажбурияти – шаффофлик.
Бу қонунда «мулк ва пул маблағларидан фойдаланиш, шунингдек, молиялаштириш манбалари ҳақида маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш» деб белгиланган.
Демак, ҳисоб-китоб, ҳисобот ва шаффофликни таъминлаш – бу оддийгина хоҳиш ёки «қўшимча қулайликлар» эмас, балки институционал талабдир. Бу талаб бажарилмасдан Фондни тўлақонли деб ҳисоблаб бўлмайди.

Бу шаффофлик мажбуриятини мен институционал деб атаган бўлардим, чунки бу фақат фондни ташкил қилган ёки бошқараётган шахсларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ эмас.
Фонднинг тузилиши шундай бўлиши керакки, таъсисчилар назорат ва кузатув функциясига таъсир қила олмасинлар. Шу сабабли, Жамоат фондлари тўғрисидаги қонунга биноан, таъсисчилар ўз бадалларини Фондга ўтказган вақтдан бошлаб, бу бадаллар Фонд мулкига айланади.
Таъсисчиларда Фондда улуш шаклланмайди, ва уларнинг ҳиссаси ёки бадали мулкий ҳуқуқ ёки мол-мулк ҳисобланмайди. Ҳатто, агар Фонд ёпилса ҳам, унинг қолган мулки Фонд мақсадларига йўналтирилади, таъсисчиларга ёки бошқа бировга қайтарилмайди.
Таъсисчиларни ўзгартириб ёки чиқариб ташлаб бўлмайди, ва таъсисчилар таркибига янги кишиларни киритиб бўлмайди. Агар сиз Фонднинг таъсисчиси бўлсангиз, бу доимий бўлади, ва буни ҳеч ким тортиб оло олмайди.
Фонд мулки ва унинг иқтисодиёти турли шахслар ва ташкилотларнинг бадаллари ҳамда хайрияларидан иборат бўлгани сабабли, жамият бундай институционал назорат ва шаффофликни талаб қилишга ҳақлидир.
Институционал шаффофлик шундан иборатки, Фонд ва унинг фаолияти уни ташкил қилган шахслар томонидан эмас, балки мустақил Васийлик Кенгаши томонидан назорат қилинади. Бу, биринчи навбатда, таъсисчиларнинг ҳуқуқлари ва обрўсини ҳимоя қилади ва уларнинг пок ниятларига шубҳа қилинмаслиги учун амалга оширилади.
Шу сабабли, Жамоат фондлари тўғрисидаги қонуннинг 10-моддасида аниқ белгилаб қўйилган: фонднинг таъсисчилари фонд Уставини тасдиқлайдилар ва Васийлик кенгашининг (эътибор беринг!!!) бошланғич таркибини тайинлайдилар. Бу бошланғич таркибни шакллантириш «Эзгу Амал» фондининг Устави 6.3-моддасида назарда тутилган. Кейинчалик эса Васийлик кенгаши ўз таркибига янги аъзоларни ўзи тайинлайди.

NB! «Эзгу Амал» фондининг бутун тарихида Васийлик Кенгашининг барча янги аъзолари фақат Васийлик Кенгашининг амалдаги таркиби томонидан тайинланган, таъсисчилар томонидан эмас. Бу қонун ва Устав талабларига тўлиқ мос келади.
Шунингдек, Қонуннинг 26-моддасини ҳам эслаш керак: Васийлик Кенгаши Жамоат фонди устида назоратни амалга оширувчи ягона орган ҳисобланади. Жамоат фондлари қонунида ҳам, Уставида ҳам «Таъсисчилар Кенгаши» деган бошқарув органи йўқ.


Xayrli kecha.

#likbezNNO rukni ostida turkum maqolalar yozishni boshlamoqdaman.

Ushbu turkum NNT va jamoat fondlari nima ekanligini, ular qanday barpo etilishi va faoliyat yuritishini tushunishni istaganlar uchun. Amin bo’dimki, bu murakkab munosabatlar tizimi va oddiy kundalik intuitsia bilan, materialga kirmasdan buni tushunish qiyin.

Hozir Ezgu Amal jamg'armasi atrofida sodir bo'layotgan voqealar juda diqqatga sazovordir. Tuyg‘ularni bir chetga surib qo‘yadigan bo‘lsak, bu voqea jamiyatda Xayriya jamg‘armalariga oid tushunchalar mohiyati, ularni tashkil etish, faoliyat yuritish, boshqarish masalalari, fuqarolar, davlat va jamiyat bilan o‘zaro munosabati, ularning to‘g‘ri faoliyat yuritishi va faoliyatini nazorat qilish borasidagi tushunchalarda tektonik o‘zgarishlar yasaydi.

To’qimalar, taxminlar, noto'g'ri qarashlar, asosiy qoidalarni noto'g'ri tushunish, shuningdek, xususiy tashkilotlar haqidagi g'oyalarni xayriya jamg'armasi kabi muassasaga o'ylamasdan qo'llash har xil fitna nazariyalari va g'iybatlar uchun zamin bo'ldi.

Ba'zilar shaxsiy adovatini hal qilish uchun bu xabardorlik yetishmovchiligidan foydalangan bo'lsa, boshqalari shunchaki "issiq" muhokamani ko'tarishga harakat qilmoqda. Ammo shundaylar ham borki, ular aslida ko’pchilikni tashkil etadi , ular Fondni "siqib chiqarish", "o'zlashtirib olish", "ta'sischilarni haydab chiqarish" va shu kabi uydirma gaplarga chin dildan ishonadilar.

Ish faoliyatimning boshidanoq men turli xayriya loyihalarida faol ishtirok etganman.
Bizning kompaniyalarimiz qanchadan qancha shunga o'xshash loyihalarni qo'llab-quvvatlayotgani hammaga ma'lum, lekin, ishoning, bu amallarning ma’lumidan sizga noma’lumlari ko’proqdir.
Shuningdek, biz keng jamoatchilikka xayrli ishlarga hissa qo‘shish imkoniyatini berish uchun Xayriya qutilarini joriy etgan birinchi chakana savdo korxonasimiz. Birinchi quti bizning marketda 1999 yilda o'rnatilgan do. Olti yil muqaddam “Ezgu Amal” jamg‘armasi tashkil etilganida biz uni ilk kunlardanoq qo‘llab-quvvatladik va ushbu Fondni o‘zining ezgu missiyasini moliyaviy va tashkiliy jihatdan qo‘llab-quvvatlashda davom etmoqdamiz. Shuning uchun, men na Fond hayotida, na xayriya faoliyatida yangi inson yoki “xirmonda hozir” odam emasman va shu ma'noda mening qizg'in tanqidchilarimga qaraganda ko'proq tajriba, bilim va shaxsiy ishtirokim bor..

Endi men ushbu bilimlarni siz, aziz obunachilarim, bilan to'g'ridan-to'g'ri muloqotda va tushunarli tilda baham ko'rmoqchiman.

Mening shaxsiy fikrimcha, bu ommaviy muhokamaning hozir avj olgani tabiiy. Jamiyat va uning institutlari izchil rivojlanmoqda. Ijtimoiy va xayriya ishlariga jalb etilayotganlar soni ortib bormoqda, ular xayrli ishlarga yo‘naltirayotgan mablag‘lari qanday yig‘ilib, qanday sarflanishiga befarq emaslar. Bu vaziyatdan to‘g‘ri xulosa chiqarib, foydali bilim olishga harakat qilish jamiyat sifatida biz uchun muhimdir. Shundagina bu harakatlarning barchasi behuda ketmaydi.

Ushbu qisqa insholar turkumi Jamoat fondlarining asosiy tushunchalarini tushunishni istaganlar uchundir.

Shunday qilib, men barchaga barokatli Yangi yil tilayman va yanvar oyining birinchi kunlaridan mening tasmamga ergashing.

Unda biz NNT nima va jamoat fondi nima ekanligini, ularning tuzilmalari va boshqaruv organlarini muhokama qilamiz.
Yangi yilingiz bilan va barcha-barchangizga eng yaxshi tilaklarimni yo’llayman.


Forward from: EZGU AMAL Jamoat Fondi
✨ EZGU AMAL фондидан Янги йил табриги!

Ҳурматли дўстлар, ҳамкасблар ва ҳамкорлар!

Сизни Янги йил байрами билан чин қалбимиздан табриклаймиз! Ушбу йил сизга мустаҳкам соғлик, қувонч ва қалбингиздаги осойишталик олиб келсин. Биз мўъжизаларга ишонамиз, чунки айнан ишонч ва яхшилик дунёмизни ёруғроқ қилади.

Бу йил осон бўлмади, аммо у яна бир бор адолат ва бирдамлик ишларимизда қанчалик муҳим эканлигини кўрсатди. Биз биргаликда яхшилик қилишда давом этсак, барча қийинчиликларни енгиб, адолатни тиклашга эришамиз, деб ишонамиз.

Бизга ишонч билдирганингиз ва қўллаб-қувватлаганингиз учун чуқур миннатдорлик билдирамиз. Янги йил сизга янги имкониятлар, фаровонлик ва ҳар кунингизда илиқлик олиб келсин. Биргаликда биз дунёни янада яхшироқ қиламиз!

💛 Севги ва яхшиликка ишонч билан,
EZGU AMAL жамоат фондиси


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Таннархни тушириш – кенгайиш, ҳажмни ошириш билан бўлади” — Зафар Ҳошимов

“Таннархни туширадиган нарса – солиқдан ёки тўловлардан қочиш эмас. Таннархни туширадиган нарса – кенгайиш, ҳажмни ошириш”, деди Ўзбекистон президентининг бизнес доиралари билан учрашувида сўз олган тадбиркор Зафар Ҳошимов. Давлат раҳбари ҳам ҳар бир соҳада таннархни пасайтириш муҳимлигини таъкидлади.

👉 https://kun.uz/kr/23912262

Kun.uz расмий канали


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Президент билан учрашувга тайёргарлик онлари.




Ойна

Тошойна олдидан ўтар эканман,
Менга бир ёш бола термилди ундан.
Бу нима кўргилик, бу қандай хазил,
Ўгрилиб қарадим, турар беназир.

Ғамгин назар солдим- кўзларида ғам,
Қўлимни кўтардим- кўтарди у ҳам,
Наҳотки шу менинг аксим бўлса, воҳ
Йиллар қаридан келган акс- арвоҳ.

-Cен кимсан, болакай? -Кимсиз, амаки?
Ойнадаги менинг ҳақ аксим қани?
Иккимиз турардик, карахтликда гунг,
Қанийди, у билан қураолсак гурунг.

Кўзлари беғубор, юзлари силлиқ,
Ичимни тўлдирди чуқур соғиндиқ.
Наҳотки, шу ўзим, болалик чоғим?!
Унга бир талпиндим ёзиб қучоғим.

У менга талпинди, бехос ва қўрқиб,
Иккимиз тўхтадик тошга урилиб,
Кўзига тикилдим, ҳа, менинг кўзим,
Шубҳам ҳеч қолмади, бу аксда ўзим.

Лек, бола тушунмай қўрқиб турарди,
Икки юрагимиз уйғун урарди.
-Мен сенман, болакай, ярим аср сўнг.
Билмайман, шу онда тушми бу, ё ўнг.

Ишонмай, у бола силкитарди бош,
Бошим ҳам силкинди, эргашиб ювош.
Ичимни тўлдирди чексиз бир армон:
“Қанча орзуларинг айладим вайрон”.

Қария тасвирин кўрган болажон,
Қўрқиб узоқлашди ойнадан бежо,
Елиб югурди она қўйнига,
-Ким сени қўрқитди, титрайсан нега?.

-Катта тош ойнамиз ичида бир чол,
мен сенман, деб мени қўрқитди қўпол.
-Оббо фантазёрим, эртакчи болам,
“Ҳеч ким ишонмаса, қиларкан алам”.

Бола қочиб кетиб, қолгандим холис,
Болалик кунимни эслаб қилдим хис,
Ёш онам оҳанги тиниқ жаранглар,
Барчаси ҳақиқий: таъм, товуш, ранглар…

Эсладим шу онда болалик чоғим,
Ойнага урилгандим очиб қучоғим…

1/12/2024

Зафар Шоший


Forward from: davletovuz
Яхши хабар

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириш бўйича Хитой билан икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов маълум қилди.

Яқинда АҚШ билан ҳам музокаралар якунланган эди. Шундай қилиб, 22 та мамлакат билан музокаралар охирига етказилди.

АҚШ ва Хитойнинг Жаҳон савдо ташкилотидаги, умуман, халқаро савдодаги нуфузини инобатга оладиган бўлсак, бу муҳим ютуқдир.


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
"ЖСТ бу адолатли савдо тизими" — Жамшид Қўчқоров

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши ким учундир йўқотишларга олиб келиши мумкин, лекин бу ташкилот – адолатли савдо тартиб-тамойиллари демакдир. Ҳар бир тадбиркор очиқ рақобат шароитида ишлашга ўрганиши керак, деди парламентда чиқиш қилган бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров.

👉 https://kun.uz/kr/71234369

Kun.uz расмий канали


Forward from: davletovuz
Ўзбекистон урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёр - Шавкат Мирзиёев


❤️🇺🇿 🇵🇸


Forward from: Korzinka News
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
O‘zbek tili kunida "Korzinka" mutaxassislar ishtirokida yangi podkast e’lon qildi

Dasturda taniqli filologlar, tilshunoslar, blogerlar va olimlar ishtirok etishdi:

- Abduazim Rustamxo‘jayev, tilshunos, kopirayter, "Xatoliklar" Telegram kanali asoschisi;
- Dilbar Jumanova, filologiya fanlari doktori, professor;
- Mavlon Marasulov, tilshunos va tarjimon;
- Orif Madvaliyev, tilshunos, O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a’zosi, "Orif Tolib" Telegram kanali muallifi;
- Eldar Asanov, "Asanov formati" Telegram kanali muallifi, tilshunos, jurnalist va bloger.

Podkastni "Korzinka" supermarketlari tarmog‘ining tashqi kommunikatsiyalar bo‘limi boshlig‘i Doniyor Rasulov olib bordi. Mehmonlar o‘zbek tilining bugungi holati haqida suhbatlashib, o‘zlashma so‘zlar tilga moslashtirish, til islohotlarining mahalliy va xorijiy tajribasi hamda tilning rivojlanish istiqbollari kabi muhim masalalarni ko‘tarib chiqdilar.

Batafsil: https://korzinka.uz/uz/news/uzbek-language-day?id=3639

Telegram | X | LinkedIn

20 last posts shown.