Forward from: Alisher Rustamov
Бизнес оригинал ғоя бўлиши ҳам айрим вазиятларда “Отмаслиги” мумкин. Анча йил аввал гўзаллик салонини очган танишим ҳақида бир айтгандим. Энг сара мутахассисларни тўплаган, зўр жойдан ижара топган. Лекин 6 ой ичида бизнес жонивор батамом ўлди. Бошқага сотиб юборди. Унда гуриллаб кетди. Таҳлил қилганимизда шу маълум бўлдики, салонга келадиган мижоз:
а) ҳордиқ чиқариш
б) қалбидагини очиш
в) маақулланишга эришиш учун келаркан.
Муолажалар ва ходимларнинг экспертлиги иккиламчи. Тинглашни билиш, ҳиссий ҳамдардлик кўрсатиш, саволларни тўғри қўйиш ва вазиятга шахсий баҳо бермаслик продуктнинг энг кучли тарафлари экан.
Ҳулоса:
Кўп бизнесларда қўшимча қиймат етишмагани сабаб, муваффақият бўлмайди. Қўшимча қиймат бу:
1) Муносабат
2) Эътибор
3) Фаросат.
Италянча кафега кирганим эсимда. Билмасдан гўштсиз таом этиб қўйибман. Лекин, реакциямни кўриб, ходимлардан бири алохида сковородкада товуқ қовуриб келди. Бепул бўлди. Гап бепулда эмас, балки адашмовчиликни бартараф этишга қилган харакатида. Шу ерга яна 2-3 маротаба ҳамкасблар билан бордим. Бошқа кафеда буюртмангиз шу эди, тушунганлар учун аутентично (асли италянча) тайёрлаймизде, деб қўярди. Сифат бу мижознинг умидларини мужассам этган объект экан.
@alisher_rustamov