Forward from: Kanada orzusi
Масалан, ўқувчи пайтим Туркистон мухторияти ҳақида тўлиқ тасаввур-тушунчам бўлмаган. “Мухторият” сўзини ҳам қандайдир ташкилот бўлса керак деб ўйлаганман. 9-синф Ўзбекистон тарихи дарслигида бир сидра ўқиб, абитуриент пайтим тестга тайёрланганда йилларини, унга асос солганлар номини ёдлаганман, холос.
Роботдек десам ҳам бўлади.
Талаба бўлгач, газета таҳририятларига қатнай бошладим. Айланиб-айланиб, қозиқ “Маърифат”га қоқилгач, Маҳмуд Саъдий билан ишлаш насиб қилди. Ана ўша йиллари бу оламда мухторият, Қўқон фожиаси, Аҳмад Заки Валидий Тўғон, Мустафо Чўқай аслида ким бўлган, нега Туркистон бирлашиб, мустақилликка эришолмаган, ким кимга халал бериб, кимни сотган-отган, нега 27 ноябр “миллий лайлатурқадримиз” деб алқанган, Туркистон мухторияти тугатилмаганида нималар ўзгарардию, тарих қайси ўзанга буриларди каби гаплар ҳам борлигини билганман.
Gazet.uz бор-йўғи 72 кунгина “яшаган” Туркистон мухторияти эълон қилинган сана сабаб шу мавзуда чоп этилган китоблардан парчалар жамлабди. “Pdf борми?”, дейдиганларга унисиниям улашибди.
Бу санани нафақат эслаш, илмий ишлар, хотираномаларни эълон қилиш, балки мактаб боласига ҳам одам тилида тушунтириш керак. Карра жадвалини ёдлатгандек қуруқ сана, воқеалар хронологияси билан ўз тарихига ҳиссиз авлод шаклланади, холос.
Айтганча, бундан икки йил аввал Адиб Холид билан имейл орқали боғланиб, суҳбатини олгандим. Газета.uz ўшаниям қистириб кетибди. Тавсия қилгулик.
@chnizomiddinova