Эсингдами..? Ул сўлим гўша,
Қўлларингни тафтини туйган.
Ловуллатиб ўт қўйиб қалбга,
Олов лаблар бўсадан куйган.
Не синоат эди у билмам...
Хақиқатми, хаёлий рўё?
Кўзларинга тикилиб тўймам,
Борлиқ сендан иборат гўё...
Назаримда минг йилдан бери,
Ўтирибман сенинг қошингда.
Аммо соғинч мехринга тўймай,
Тош қотаман кетар чоғимда.
Кўришгунча дедиму секин...
Узолмадим сендан кўнгилни.
Ёки ўзинг билганмидинг айт,
Сўнги дийдор шу кун эдими?
Тушларимга кирасан элас,
Гохи ғамгин, гохи қувониб.
Кўнгил нотинч, юрибсанми айт?
Мен шўрликни сен хам соғиниб.
Термуламан рақамларинга,
Бир қўнғироқ менга насибмас.
Сўз берганман соғинчларимга,
Ортиқ сени безовта қилмас.
Қайда бўлма омон бўл жоним,
Менга шу хам етар аслида...
Тушларимга кириб турсанг бас,
Соғингандай бўлиб баъзида...
©Инобат Рўзибоева
Қўлларингни тафтини туйган.
Ловуллатиб ўт қўйиб қалбга,
Олов лаблар бўсадан куйган.
Не синоат эди у билмам...
Хақиқатми, хаёлий рўё?
Кўзларинга тикилиб тўймам,
Борлиқ сендан иборат гўё...
Назаримда минг йилдан бери,
Ўтирибман сенинг қошингда.
Аммо соғинч мехринга тўймай,
Тош қотаман кетар чоғимда.
Кўришгунча дедиму секин...
Узолмадим сендан кўнгилни.
Ёки ўзинг билганмидинг айт,
Сўнги дийдор шу кун эдими?
Тушларимга кирасан элас,
Гохи ғамгин, гохи қувониб.
Кўнгил нотинч, юрибсанми айт?
Мен шўрликни сен хам соғиниб.
Термуламан рақамларинга,
Бир қўнғироқ менга насибмас.
Сўз берганман соғинчларимга,
Ортиқ сени безовта қилмас.
Қайда бўлма омон бўл жоним,
Менга шу хам етар аслида...
Тушларимга кириб турсанг бас,
Соғингандай бўлиб баъзида...
©Инобат Рўзибоева