Forward from: Рустамжон домла | Умра зиёрати
Ҳар бир бола бизга Аллоҳ таоло томонидан берилган энг катта неъматдир. Фарзанднинг ахлоқи, унинг икки дунё саодатига ва жамиятдаги ўрнига бевосита таъсир қилади. Шу боис, ота-оналарга Ғиёсиддин Юсуф дўстимизнинг “Гўзал хулқлар” номли китобини ўқиб беринг деб қаттиқ тавсия қилган бўлар эдим.
Китобда илмга интилиш, ростгўйлик, омонатдорлик, вақт қадри, меҳнаткашлик ва яхши гумон қилиш каби фазилатлар жуда содда ва аниқ ҳикоялар орқали кўрсатилган. Ҳар бир мавзу батафсил ёритиб берилган, бу эса болалар бу гўзал хулқларни ўзлаштиришини осонлаштиради. Расмлар ва мавзу сўнггидаги саволлар уларнинг фикрлаш қобилиятини ривожлантиради.
Шунинг учун, “Гўзал хулқлар” — нафақат болалар, балки ота-оналар учун ҳам фойдали китоб. Уни болаларингизга ўқиб беришингиз ораларингиздаги меҳр-муҳаббат ришталарини ҳам мустаҳкамлайди. Муаллифга Аллоҳнинг баракаси бўлсин! Омин.