Марказий Осиё давлатлари 2023 йил учун сувни тақсимлаб олди
Марказий Осиё давлатлари 2023 йил учун сувни тақсимлаб олди. Лимитга кўра, бир йил ичида (2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 1 октябргача) Амударё ҳавзасидан олинадиган сув миқдори 55,4 миллиард куб метрни ташкил этиши керак, шундан 15,7 миллиарди вегетасиядан ташқари даврга тўғри келади (2023 йил 1 апрелгача).
Келишувга кўра, Амударё сувидан Тожикистон 9,8 миллиард куб метр, Ўзбекистон 23,6 миллиардга яқин, Туркманистон 22 миллиард куб метр сув олади.
Сирдарё ҳавзасидан сув олиш лимити 4,2 миллиард куб метрни ташкил этади, шундан Тожикистон 365 миллион куб метр, Ўзбекистон 3,3 миллиард, Қозоғистон 452 миллион, Қирғизистон 47 миллион куб метр сув олади.
👉https://t.me/+duNfCy5Aibk3ZGY6