🔴Ёнғоқ пўчоғи қандли диабетни даволийди.
Маълумки, ёнғоқ меваси ўзининг тўйимлилиги, қувватбахшлиги, шу билан бирга ёд моддасига бойлиги билан машҳур. Ушбу мевани шунингдек, хотираси мустаҳкам бўлишини истаган кишилар ҳам севиб истеъмол қилишади. Аммо ёнғоқ дарахтининг турган-битгани дармондари эканини ҳар ким ҳам билавермайди. Қуйида биз сизга ёнғоқнинг сиз билмаган хусусиятларини ошкор этамиз.
Ёнғоқнинг пўчоғи ҳам кони фойда!
Шиша идиш ёнғоқнинг юпқа пўчоғи билан тўлдирилади ва устига 1/2 л сув қуйиб, 7 кундан 21 кунгача тиндириб қўйилади. Дамлама тайёр бўлгач, 1 стакандан овқатдан олдин ичилади. Бу дамлама қандли диабет, ошқозон-ичак хасталиклари, қалқонсимон бездаги йод етишмаслиги, гипертония ва юрак-қон томирлари касалликларига ҳам даво бўлади.
Агар қонда қанд миқдори ошса, қуйидаги рецепт орқали тайёрланган қайнатма тавсия этилади:
1-усул. 1 стакан майдаланган ёнғоқ барги 1 литр қайноқ сувга солиб қўйилади ва яхши тин олгач, 20-30 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади. Тайёр қайнатмани кунига 2 маҳал бир ош қошиқдан қабул қилиш самарали натижа беради.
2-усул. Ёнғоқни майдалаб, гречка ёрмаси ва озроқ ун билан аралаштириб, устига 2 см қалинликда қатиқ қуйиб қўйсангиз, қандли диабетга қарши ажойиб дармондори ҳосил бўлади. Бу дармондорини кун давомида 1 стакандан, овқатдан 30 дақиқа олдин 1 дона қирғичдан ўтказилган олма билан истеъмол қилиш жуда фойдали. Мазкур муолажа 5 ой давом эттирилиши шарт.
Шунингдек, ёнғоқдан шифо топиш мумкин бўлган қуйидаги касалликлар сизни безовта қилса, дарҳол ушбу мўъжизавий мевага мурожаат қилинг:
Ёнғоқнинг ички пўстлоғини қайноқ сувга дамлаб қўйиб, 2-3 ой тиндирилса, шифобахш дармондорига айланади. У гипертоник касалликлар ва атеросклерозга қарши шифобахш восита сифатида тавсия этилади.
Гулдан ажралган ёнғоқ бир ҳафта давомида спиртга бўктириб қўйилса, буқоққа қарши дармондорига айланади. Уни кунига бир маҳал оч қоринга 2 ош қошиқдан ичиш тавсия этилади.
Ушбу дармондорига асал қўшиб ичилса, ошқозон-ичак шамоллашига ҳам даво бўлади.
Ўн икки бармоқли ичаклардаги ярага даво бўлиши учун ажойиб муолажа рецепти мавжуд. Яъни бир стакан қайноқ сувга 5-6 дона хом ёнғоқ солиниб, 1 соатга бостириб қўйилади. Сўнг сув сиздириб олиниб, унга сут аралаштирилади. Доривор сув ва сут аралашмаси кунига 1-2 маҳал 0,5 стакандан қабул қилинса, ўн икки бармоқли ичакдаги ярани даволайди.
@Foydali_Sahifalar ™ Maslahatlar