@Foydali_Sahifalar


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


𝐅𝐎𝐘𝐃𝐀𝐋𝐈 𝐒𝐀𝐇𝐈𝐅𝐀𝐋𝐀𝐑📚
🌐Telegramdagi eng mashxur sahifalardan biri😎
#LAYFHACKLAR 🔍
#FOYDALI_VIDEO🎥
#MASLAHATLAR💊
Avval bizda,keyin boshqalarda😎
Takliflar Uchun:↙️
Админ: @buyukzade
📩 Spamlar uchun: @Reklama24Bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


❗️Аксириш пайтида бурнингизни асло ёпманг

✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов:

💨 Аксириш пайтида чиқадиган ҳаво тезлиги 120 м/с.га етиши мумкин.

🔰Шунинг учун ҳеч қачон бурнингизни ёпиб, аксиришни ушлаб туришга уринманг - бу қулоқ пардасини ёриб юбориши мумкин.

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


🍗Товуқнинг қайси қисмларини истеъмол қилиб бўлмайди?

✍️ Шифокор Лайло Бахтиёрова:

✅ Албатта, товуқнинг энг зарарли қисми унинг терисидир. У нафақат кўп тўйинган ёғларга эга, балки терида хлор бирикмаларини ўзида сақлаши мумкин. Чунки улар маҳсулотни товар кўринишига келтириш ва тез бузилиб қолишининг олдини олиш учун дўконларда парранда гўштини қайта ишлашда фойдаланилади.

✅ Бундан ташқари, қанотларини истеъмол қилмаслик яхшироқ, чунки уларда деярли гўшт йўқ бўлиб, асосан тери ва суякдир. Яна товуқ ўпкалари энг зарарли ҳисобланади, чунки улар таркибида бактериялар, хусусан Листерия бўлиши мумкин, уларни иссиқлик билан ишлов бериб ўлдириш жуда қийин.

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🍎 Анор юрак касалликларига даво ҳисобланади.

Яқинларга ҳам юбориб қўйинг.


Тиззадаги оғриқларни, халқ давоси билан даволаш.

☑️ Агар тиззаларингиз оғриётган бўлса, сиз бир варақ отқулоқни олишингиз керак, қайноқ сувга ботиринг, тиззангизга 2-3 соат давомида қўлланг.

Отқулоқ барглари тузларни яхши тортади ва оғриқ йўқолади. Даволаш курси 7 кун.

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кўз нурини яхшиловчи маҳсулотлар!

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Долзарб

Овқатдан кейин, айниқса ифторликдан кейин мева ейиш ЗАХАРЛАНИШГА ОЛИБ КЕЛАРКАН

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, ОШҚОЗОННИ БУЗИБ ОЛМАНГ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Рўза тутиш инсон умрини узайтирадими?

Инсон танасида шундай заҳарлар борки, улар фақат рўза тутиш орқалигина даволанар экан...

Kanalimizga qoʻshilish👇


Буйракдаги тошларни тушурувчи дамлама

1 литр сувга 2 ош қошиқ ловия солиб, 30 дақиқа паст оловда қайнатилади. Бироз тиндириб қўйилади.

Ушбу дамламани ҳар куни 3 маҳал овқатланишдан ярим соат олдин 3 ош қошиқдан ичилади. Даволаниш муддати 30 кун.

❗️Яқинларизга Ҳам Улашинг

Каналимизга aъзо бўлинг!👇🏼


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳомиладорлик даврида тос ва қовуқ соҳасидаги оғриқларни олдини олиш учун маслаҳатлар...


Чивин чаққанда нима қилиш керак?

✅ Чивин чаққан жойни иложи борича қашламаслик керак, чунки қашлаш жараёни чивинларни янада жалб қилади.

✅ 1 стакан сувга яримта димедрол таблеткасини эритиб, пахтани тайёр аралашмага ботириб, чивин чаққан жойга қўйиб қўйинг.

✅ Ярим стакан қайнаган сувга 1 чой қошиқ истеъмол содаси солиб аралаштиринг. Аралашма билан чивин чаққан жойларни артиб туринг.

✅ Чивин чаққан жойларга зелёнка (бриллиант кўки) суртиб туринг

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


Аёлларга гормонларни нормал сақлаш учун 2 ичимлик

🗯 Лимонли илиқ сув. Вазн йўқотишга, организмдан токсинларни чиқариб ташлашга, иммунитетни, терининг ҳолатини ва ҳазм қилишни яхшилашга ёрдам беради. Бу жуда оддий: яримта лимон шарбатини сиқиб, қайноқ сув билан аралаштиринг, озгина совитиб туринг ва бир ҳўплам ичинг.

🗯 Малина баргларидан чой. Бу чой бачадонни мустаҳкамлайди, шунинг учун ҳайз кўриш, туғиш ва менопауза осонроқ кечади. Бу чой ажойиб кайфият бағишлайди ва қаҳвани ўрнини босиши мумкин. Кунига уч стакан ичиш ва гормонларини нормал сақлашга яхши.

🗯 Тайёрлаш рецепти ҳам оддий: бир ош қошиқ Малина баргларини олиб (қуруқ бўлса ҳам бўлади) 200 мл қайноқ сув куйиб 10 дақиқа давомида қайнатинг. Ётишдан олдин ичманг, эрталаб ва кундузи ичганингиз яхшироқ

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


Чақалоқлар сочини кал қилиб олиш фойдалими?

✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев:

Чақалоқларнинг сочини кал қилиб олиш, сочнинг ўсишини тезлаштирмайди ва қалин бўлишини ҳам таъминламайди, чунки сочларни алмашиниши ва янгиланиши учун вақт керак. Бу жараённи организмнинг ўзи генетик маълумотларга асосланган ҳолда, маълум алгоритмлар асосида амалга оширади.

Соҳа мутахассислари ҳам чақалоқнинг сочини кал қилиб олишни тавсия қилишмайди. Чунки устаранинг ўткир тиғи боланинг нозик, таъсирчан терисини ва ҳали тўлиқ ривожланмаган соч илдизини зарарлаши мумкин.

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


Ходунок (юргич)ни қандай зарарли томонлари бор?

✍️ Педиатр Муҳсина Умарова:

📌 Оёқлар ва умуртқага таъсири:
▫️ бола ҳали юришга тайёр эмас, лекин ходунокда тик юрганда бутун тана оғирлиги оёқларга тушади ва оёқларда маймоқлик ва яссиоёқлик ривожланишига сабаб бўлади.
▫️Муддатидан аввал тик юриш умуртқа поғонасида ҳам деформациялар пайдо бўлишига сабаб бўлади.

📌 Мувозанатга таъсири:
▫️ ходунок бола мувозанатини таъминлайди ва мувозанат органи яхши ривожланмайди.

📌Юришга таъсири:
▫️Ходунокда юрганда бола эмаклаш босқичини ўтказиб юборади. Оқибатда мускул ва пайлар яхши ривожланмайди. Бу эса юришни кечикишига сабаб бўлади.

✔️ Бола ходунокда юрса, ундаги табиий жараёнлар кечикиши мумкин.

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Рамазонда қайси маҳсулотларни истеъмол қилмаслик керак?

Қуйидаги маҳсулотлар бизни кун давомида чанқашимизга ва ичган сувимизнинг тезроқ танамизни тарк этишига сабаб бўлиши мумкин.


❓Чақалоқнинг одатдагидан кам ухлашига нима сабаб бўлади?

👶 Меъёрдагидан кам уйқу асосан марказий асаб тизимининг перинатал зарарланиши бор чақалоқларда кузатилади.

🤰Масалан ҳомиладорликнинг охирги даври ёки туғуруқ пайтида она саломатлиги билан боғлиқ муаммолар юзага келса ёки инфекция юқтирган ҳолда дунёга келса, туғуруқхонадан чиққач, унда уйқу бузилиши ҳолати учрайди.

⏰ Одатда янги гўдак бир суткада 18 соатгача ухлайди. Агар у 14-16 соат дам олаётган бўлса, бу ҳам меъёр ҳисобланади. Бироқ 14 соатдан камлиги уйқу бузилишидир.

📌 Шунингдек, 5-9 ойлик болалар ўртача 15-16 соат, 10 ойликдан 2 ёшгача бўлган чақалоқлар 12-13 соат ухлайди. Вақт ўтган сари эса кундузгига нисбатан тунда кўпроқ ором олади.

‼️ Билиш лозимки, уйқу вақтида гўдакнинг қонига соматотропин гормонининг 90 фоизи ажралиб чиқади. У чақалоқнинг жисмоний ривожланишини таъминлайди.

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


ҚУРУҚ ЙЎТАЛГА ТАБИИЙ ДАВО

Қуруқ йўталга халқ тобабатида қуйидаги тавсияларни ҳавола қиламиз.

🗯 Қуруқ йўтални ҳайдаш учун лимон ва асал кучидан фойдалансангиз бўлади.
Бунинг учун стаканга битта лимон суви эзилади. Унга 1 чойқошиқ асал қўшиб аралаштирилади. Тайёр бўлган малҳам 1 чойқошиқдан тез-тез, бир кунда 6 маҳал қабул қилинади.

Фақат ҳар қабул қилишдан олдин шифобахш воситани аралаштиришни унутманг.
Агар қуруқ йўтал анча босилганини ҳис қилсангиз, унда унинг миқдорини камайтиришни бошланг.
Дейлик, малҳамни бир кунда 3 маҳал қабул қилсангиз бўлади. Бундай қўлланма катталар ва болаларга бирдек ёрдам беради.

🗯 Турпни қирғичдан чиқариб, сувини дока орқали сузиб олинг. Уни асал билан аралаштириб, кечқурун ухлашдан олдин ва овқат олдидан 2 ош қошиқдан истеъмол қилинг.

🗯 Сабзи шарбатини чиқариб, уни тенг миқдорда сут билан аралаштиринг. Ичимликни кун давомида 5—6 марта қабул қилинг.

🗯 Бир бош саримсоқ пиёз ва оддий пиёзни майда тўғраб, сутда қайнатинг, сўнг асал қўшинг. Қайнатмани қуруқ йўтал қийнаганда ҳар соатда 1 ош қошиқдан истеъмол қилиш зарур

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


🍳 Нонушта учун фойдали тавсиялар

✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:

✅ Нонушта эрталабки ҳаракатлар рўйхатининг асосий қисми ҳисобланади. Кўпчилик инсонларда эрталаб нонушта қилмаслик ва натижада тушлик ёки кечки овқатни катта порцияларда истеъмол қилиши кузатилади ва натижада вақт ўтиб ортиқча тана вазни ва кейинчалик семиришга олиб келади.

💧Сувни тонгда организм қанча талаб қилса, шунча истеъмол қилиш мумкин.
🔻Нонуштани сув ичгач, 30 дақиқадан сўнг қилиш лозим.
🏃‍♀️Эрталабки бадантарбияни нонуштадан олдин қилиш керак.
☕️ Қаҳвани эрта тонгда оч қоринга ичиш тавсия этилмайди
🥛 Сут ва сут маҳсулотларини истеъмол қилиш учун нонушта айни муддао.
🍱 Қовурилган ва ёғли маҳсулотларни тушликка қолдириш лозим.
🥗 Нонушта менюсида албатта бодринг, сабзи, кўкатлардан бири бўлиши керак
🍒 Меваларни тушликда истеъмол қилиш зарур.

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫


Туз ҳақида нималарни биласиз?

✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

🧂 Туз - деярли ҳар қандай таомнинг ажралмас қисмидир. Организмдаги кўплаб тўқималар таркиби тузни ташкил этувчи микроэлементларни ўз ичига олади.

♦️ Организмдаги сув-туз ва кислота-ишқор мувозанатини тиклайди.
♦️ Озиқ-овқат таркибидаги микробларни йўқ қилувчи табиий антибиотик.
♦️ Танадаги намликни сақлаб туради.
♦️ Йодланган туз организмдаги йод танқислигининг самарали олдини олади.

⛔️ Зарарли томонлари:
▫️Ортиқча истеъмол қилинса, танада тўпланади.
▫️Қон босимини оширади.
▫️Тош пайдо бўлиш хавфини оширади.
▫️Буйраклар ишига салбий таъсир қилади.

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫


Узоқ умр кўриш учун Фойдали Маслахатлар

Телефонда чап қулоқда гаплашинг

Бир кунда икки марта кофе ичманг

Таблеткани совуқ сув билан қабул қилманг

Соат 17:00 дан кейин тўйиб овқатланманг

Ёғли таомлардан бироз тийилинг

Эрталаб кўпроқ кечда камроқ сув ичинг

Қўл телефонлари қувватчиларидан (зарядник) узоқроқ юринг

Телефон орқали узоқ гаплашманг

Ухлаш учун энг яхши вақт кеч 22:00 дан эрталаб 06:00 гачадир

Тиббий муолажадан сўнг дарров ухлаш учун ётманг

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тиббиётда қора рўйхатга киритилган маҳсулотлар...

📌Яқинларга юбориб қўямиз

20 last posts shown.