Forward from: Uzpharmcontrol
🔴 🟦🟦🟦
Дори воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича навбатдаги онлайн учрашув бўлиб ўтди
Бугун ZOOM платформасида “TEMUR MED FARM” МЧЖ ва "PHARMACOM MEDICINE” МЧЖ маҳаллий дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Унда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари иштирок этди.
Учрашувда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш жараёнлари муҳокама қилинди. Шунингдек, фармацевтика корхоналарининг ҳозирги кундаги ҳолати, мавжуд муаммолари, таклиф ва саволлари тингланиб, маъсуллар томонидан атрофлича жавоб берилди.
Айтиш жоиз, мазкур мулоқотдан кўзланган асосий мақсад — маҳаллий фармацевтика саноатини ривожлантириш, ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда улар учун ҳуқуқий ва техник масалалар бўйича тушунтириш беришдан иборат.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube