Forward from: GPP | Yaxshi dorixona amaliyoti
🗓2025-йил 1-апрелдан бошлаб солиқ органлари ходимлари томонидан ўзларига бириктирилган корхоналарда ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларида солиққа оид айрим ҳуқуқбузарликлар аниқланганда:
☑️биринчи марта огоҳлантириш берилади;
☑️огоҳлантиришдан кейин уч кун ичида солиққа оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилмаганлиги ёки такроран аниқланганлиги сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун асос бўлади;
☑️солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича сайёр солиқ текширувини текширув бошлангандан кейин 24 соат ичида “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор қилиш тартибида амалга оширишга рухсат этилади;
☑️сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома сайёр солиқ текшируви бўйича қарор қабул қилиш учун асос бўлади.
‼️Бу фақат қуйидаги ҳуқуқбузарликлар учун амал қилади:
🔍назорат-касса техникалар ва тўлов терминалларидан фойдаланиш тартибини бузиш;
🔍меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимлар ва иш ҳақи фондини солиқ ҳисоботида акс эттирмаслик;
🔍ер участкаларидан ҳужжатсиз ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан кўп миқдорда фойдаланиш;
🔍фойдали қазилмаларни ноқонуний қазиб олиш ёки қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини солиқ ҳисоботида кўрсатмаслик.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.02.2025 йилдаги ПҚ-78-сон Қарори
Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy