Forward from: Uzpharmcontrol
⭕️⭕️⭕️
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси фош этилди
Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Избоскан тумани бўлими, ДХХ, ИИБ ва божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда "А.Навоий" МФЙ ҳудудида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро И.Ш. ва бошқаларнинг автомашинаси кўздан кечирилганда машина салонида 231 дона “Тропикамид” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Департаментнинг Юнусобод ва Яккасарой тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “N.Ph.” ва “L.L.” МЧЖларга қарашли дорихона сотувчилари кучли таъсир қилувчи дори воситаларини рецептсиз сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихоналардан сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган жами 23 қути “Benzonal” ва “Тизерцин” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Шу каби, Департаментнинг Зарбдор тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда А-376 автомагистраль йўлининг “Жиззах-Зарбдор” йўналишида ҳаракатланиб келган фуқаро Э.Р.нинг бошқарувидаги автомашина тўхтатиб кўздан кечирилганда, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридаги "A.Z." МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси И.С. фуқаро М.Х.га сотиш учун юборган 20 қути кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Департаментнинг Юнусобод ва Яккасарой тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “N.Ph.” ва “L.L.” МЧЖларга қарашли дорихона сотувчилари кучли таъсир қилувчи дори воситаларини рецептсиз сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихоналардан сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган жами 23 қути “Benzonal” ва “Тизерцин” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.