АТРОФ МУҲИТНИ ТОЗАЛАЙЛИК
Динимиз шахсий тозалик ва покликка қанча
аҳамият қилган бўлса, атроф муҳитни тоза сақлаш, сув ва ҳавони
булғамаслик чора тадбирларига ҳам катта эътибор қаратган. Ҳовли-
жойларни тоза тутиш соғлиқни сақлашнинг муҳим омилларидан бири
экани барчамизга маълум.
Афсуски, баъзи жойларда чиқиндиларни сувга оқизиш, йўл четларида
қолдириш, ҳатто, чиқинди учун тайёрлаб қўйилган махсус қутиларни олдига
олиб бориб ташқарига улоқтириш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Дарахтлардан
тўкилган баргларни тўплаб, ёқиш — энг зарарли ишлардан бири ҳисобланади.
Чунки ундан чиқаётган тутун ва бадбўй ҳид тоза ҳавони ифлослантириши билан
бирга ҳаво орқали ўпкага кириб,унга зарар қилади.
Айниқса, биз истиқомат қилаётган Хонобод шахрида анхор ариғлар кўп, маҳаллаларимиздан оқиб ўтадиган каналлар, ариғу анҳорларга
чиқиндиларни атайлаб оқизилаётгани жуда ачинарлидир. Ҳатто баъзи
инсонлар эса, ҳаммомдан чиқадиган сувларни ҳам ариқларга тўғрилаб қўйиш
ҳолатлари учрамоқда. Бу қайси одобга тўғри келади": Ваҳоланки, Ислом ер
юзини ҳар қандай нопокликдан тозалашга буюрмаганми": Ахир бундай
ишлар лаънат келтириши ва охиратда инсоннинг юзи қора бўлишига сабаб
бўлишиҳадиси шарифда очиқ, равшан баён қилинган.
Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ
соллаллоҳу
алайҳи
васаллам
шундай
дедилар:
"Учта лаънат
келтирадиган ишлардан эҳтиёт бўлинг: сувларда, йўл ўртасида ва соя
жойларда ҳожат чиқариш"(Имом Абу Довуд ривоятлари).
Асрлар давомида ота-боболаримиз ариқ, дарё ва денгиз сувларини
покиза сақлашни ўзларининг бурчи деб билиб келганлар. Мана Ислом
одоби қандай бўлиши керак
Муҳтарам жамоат; Ислом динида кўрсатилган поклик одобларига
амал қилиш билан биринчи навбатда ўзимизнинг
саломатлигимиз,
қолаверса, атрофимиздаги инсонлар соғлигини муҳофаза қилган бўламиз.
Бинобарин, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа
замирида ҳам айнан ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш билан бир
қаторда атроф муҳит муҳофазаси, озодаликка эътибор қаратиш асосий
мақсад этиб белгиланган. Мана шундай хайрли мақсадлар йўлида биз
мусулмонлар ҳам биргаликда ҳаракат қилиб, ҳар биримиз ўз ҳиссамизни
қўшмоғимиз лозим.
Зеро, ер юзини обод қилиш, яхшилик ва хайрли амалларда бир-
биримизга ёрдамчи бўлишимиз лозимлиги ҳақида ояти карима ва ҳадиси
шарифларда очиқ ойдин баён қилинган. Инсон қаерда яшамасин,
у қишлоқ бўладими, шаҳар бўладими, истиқомат қилиб турган жойларини
обод қилиш ҳаракатида бўлиши лозим
Аллоҳ таоло барчамизни зоҳиру ботинимизни покиза ва саломат
айласин ва ўзининг суйган бандаларидан қилсин.
"Абдулхамидқори" жомеъ масжид имом хатиби
К. Умурзаков