"Абдулҳамид қори" жоме масжиди


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Андижон вилояти, Хонобод шаҳар, Кампирравот МФЙда жойлашган "Абдулҳамид қори" жоме масжидининг расмий канали.
Имом-хатиб: +998998785622
Имом ноиби: +998996125057
Қурилиш бўйича: +998993257007

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati
🗣ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАТАЙЛИК!

🎙Зайниддин домла Эшонқулов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


✏️✏️✏️ ✏️✏️✏️✏️

Азизлар!

Масжидда давом этаётган қурилиш ишлари учун 50 тн цемент зарур.

Имкони бор юртдошлар ушбу масалада ёрдам беришингизни ёки бирор саховатпеша инсонга далолат қилишингизни сўраб қоламиз.

Ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун:

💳  8600030447131156
💳  9860030176861224
💳  5392030000351355

Мурожаат учун: +998993257007

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ИСРОФЧИЛАР ШАЙТОННИНГ ОҒА-ИНИЛАРИДИР.

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/wUMOkokLWXk?feature=shared

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


Фарзандлар беш хил бўлади:

1. Ота-онаси айтганидек иш тутмайди. Бундайлар ота-онага оқ бўлганлардир.
2. Ота-онаси айтганидек иш тутса ҳам, ўзи уни чин дилдан истаб қилмайди. Бундайлар савобдан маҳрумдирлар.
3. Ота-она айтганидек иш тутади, уларга нисбатан номаъқул муомала ҳам қилади. Масалан хўрсинади, "уф" дейди, миннат қилади. Булар гуноҳкорлардир.
4. Ота-онаси айтганларини чин дилдан бажаради. Бундайлар савоб ҳам олади. Аммо булар кам.
5. Ота-оналари истаётган нарсани ҳали айтиб улгурмасиданоқ сезиб бажарадилар. Булар ота-онага яхшилик қилувчилардир. Аммо бунақалар анқонинг уруғидек ниҳоятда ноёб.

Роббим, бизларни солиҳ фарзанд бўлишга муваффақ қил! Омин!

"Абдулхамид қори "жомеъ масжиди имом ноиби.
Б.Алижонов


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с созидательной работой, проводимой в Центре исламской цивилизации в Узбекистане.

#Mirziyoyev #tanishuv #markaz #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев улкан ва ноёб лойиҳа - Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😌😋😋➖😌😋😋😚

ОИВ/ОИТС ни камайтиришнинг энг афзали бу - ПРОФИЛАКТИКА

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


АТРОФ МУҲИТНИ ТОЗАЛАЙЛИК

Динимиз шахсий тозалик ва покликка қанча
аҳамият қилган бўлса, атроф муҳитни тоза сақлаш, сув ва ҳавони
булғамаслик чора тадбирларига ҳам катта эътибор қаратган. Ҳовли-
жойларни тоза тутиш соғлиқни сақлашнинг муҳим омилларидан бири
экани барчамизга маълум.

Афсуски, баъзи жойларда чиқиндиларни сувга оқизиш, йўл четларида
қолдириш, ҳатто, чиқинди учун тайёрлаб қўйилган махсус қутиларни олдига
олиб бориб ташқарига улоқтириш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Дарахтлардан
тўкилган баргларни тўплаб, ёқиш — энг зарарли ишлардан бири ҳисобланади.
Чунки ундан чиқаётган тутун ва бадбўй ҳид тоза ҳавони ифлослантириши билан
бирга ҳаво орқали ўпкага кириб,унга зарар қилади.
Айниқса, биз истиқомат қилаётган Хонобод шахрида анхор ариғлар кўп, маҳаллаларимиздан оқиб ўтадиган каналлар, ариғу анҳорларга
чиқиндиларни атайлаб оқизилаётгани жуда ачинарлидир. Ҳатто баъзи
инсонлар эса, ҳаммомдан чиқадиган сувларни ҳам ариқларга тўғрилаб қўйиш
ҳолатлари учрамоқда. Бу қайси одобга тўғри келади": Ваҳоланки, Ислом ер
юзини ҳар қандай нопокликдан тозалашга буюрмаганми": Ахир бундай
ишлар лаънат келтириши ва охиратда инсоннинг юзи қора бўлишига сабаб
бўлишиҳадиси шарифда очиқ, равшан баён қилинган.
Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ
соллаллоҳу
алайҳи
васаллам
шундай
дедилар:
"Учта лаънат
келтирадиган ишлардан эҳтиёт бўлинг: сувларда, йўл ўртасида ва соя
жойларда ҳожат чиқариш"(Имом Абу Довуд ривоятлари).
Асрлар давомида ота-боболаримиз ариқ, дарё ва денгиз сувларини
покиза сақлашни ўзларининг бурчи деб билиб келганлар. Мана Ислом
одоби қандай бўлиши керак
Муҳтарам жамоат; Ислом динида кўрсатилган поклик одобларига
амал қилиш билан биринчи навбатда ўзимизнинг
саломатлигимиз,
қолаверса, атрофимиздаги инсонлар соғлигини муҳофаза қилган бўламиз.
Бинобарин, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа
замирида ҳам айнан ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш билан бир
қаторда атроф муҳит муҳофазаси, озодаликка эътибор қаратиш асосий
мақсад этиб белгиланган. Мана шундай хайрли мақсадлар йўлида биз
мусулмонлар ҳам биргаликда ҳаракат қилиб, ҳар биримиз ўз ҳиссамизни
қўшмоғимиз лозим.
Зеро, ер юзини обод қилиш, яхшилик ва хайрли амалларда бир-
биримизга ёрдамчи бўлишимиз лозимлиги ҳақида ояти карима ва ҳадиси
шарифларда очиқ ойдин баён қилинган. Инсон қаерда яшамасин,
у қишлоқ бўладими, шаҳар бўладими, истиқомат қилиб турган жойларини
обод қилиш ҳаракатида бўлиши лозим
Аллоҳ таоло барчамизни зоҳиру ботинимизни покиза ва саломат
айласин ва ўзининг суйган бандаларидан қилсин.

"Абдулхамидқори" жомеъ масжид имом хатиби

К. Умурзаков


Ушбу қадамлар ҳайрларга васила бўлсин, ҳизмат қилаётганларни Роббим муносиб мукофотласин 🤲


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🤝🌏👨‍🏫👩‍🏫

“Илмий фаолият” йўналиши ҳисобот тадбири бўлиб ўтди

🇺🇿 Жоий йилнинг 27 январь куни "KitobQand"да "Пешқадам Карвони" лойиҳаси "Илмий фаолият" йўналишининг ҳисобот тадбири бўлиб ўтди.

🇺🇿 Унда профессор устозлар, ёш олимлар, тадқиқотчилар ва талабалар иштирок этди. Тадбир устозларнинг илмий-маърифий маърузалари, баҳс-мунозаралари ва қимматли тажрибаларининг бўлишиши билан янада файзли ва манфаатли бўлди.

🇺🇿 Тадбир давомида "Пешқадам карвони" ва "Эзгу мақсад сари" кутубхонаси вакили ўртасида "Кутубхоналар ташкил этиш" йўналишида ҳамкорлик шартномаси имзоланди ва аъзолик нишони топширилди.

✅ Шартнома имзолашдан мақсад аҳолига сифатли хизматларини тақдим этиш, кутубхона ресурсларидан бепул фойдаланиш, диний, маърифий, илмий, бадиий ахборот-кутубхона ресурслари билан таъминлаш.

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!


АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТ

Авваллари йигитлар уйланишидан аввал қизни имтиҳон қилар эди.
Берган саволига жавоб ололмаса уйланмас ,саволини жавоблайдиган ақл соҳибасини учратгунига қадар сабр қилар эдилар.

Ҳозирги вақтда эса йигитлар ,қизнинг отасининг дунёси ,уй-жойи, мартабаси юқори бўлса , осонгина уйланиб кетаверяпти.

Баракотга кўмулгур, сўрамайсанми?!;

Яшашдан мақсадини сўра,

Нима учун ҳижобланганини сўра,

Дунё нима-ю, охират нима сўра,
Нима учун турмушга чиқаётганини сўра,
Илмга қизиқишини сўра,
Ўзини фойдали нарсалар билан банд қилишни биладими
сўра,
Қизиқишларини сўра,
Эътиқод нималигини сўра,

Эътиқодини қайси йўналишга қуриб олгани ҳақида сўра,

Устоз кўрганми ёки “Муқаддас ойлар мустажоб дуолар” китобини ўқиб олиб , отин ойиларнинг дийдиёсини ёдлаб олиб, илмни даъво қиляптими, уни ҳам сўра,
Сенинг бўшлиғингни тўлдира оладиган даражада хулқи борми сўра, бил, ўрган..!

Чунки сен оҳурингга боғлаб қўйгани мол ёки овқатингни пишириб, уйингни тозалаши учун ҳизматкор олмаяпсан.

Сен
Жаннат йўлига йўлдош!

Абадий бахтга элитадиган омил!

Динингни олий қилгани жуфт!

Келажагинг бўлган фарзандларингни тарбиялагани устоз!

Сени ҳаромдан сақлагани ҳалол маъшуқа!

Икки дунёдаги бахтингни тўкис қилиши учун маҳбуба.

Адашиб Аллоҳ йўлидан силжиб қолсанг,сенга гўзал насиҳат қилиб тўғри йўлга солиб қўйгувчи дўст!

Дин йўлида икки ёрти бир бутун бўлиб, бирлашиб ,ҳар қандай тўсиқни яксон қилишингда ёрдам берадиган қалқон!

Сирларингни айтгани содиқ сирдош!

Хатоларингни тўлдириб, айбларингга парда бўлиб, тақвойингни комил қиладиган руҳинг тиргагини оляпсан.
Аллоҳ таоло ахлияларимиз билан шариьатига мувофиқ хаёт кечиришлик насиб қилсин..

Абдулҳамид қори жомеъ масжид имом хатиби

К Умирзоқов


#намоз_вақтлари

🔝 Андижон вилояти, Хонобод шаҳри

🔝 ҳ. 1446-йил 28-Ражаб
🔝 м. 2025-йил 28-январ

🔤🔤🔤🔤

🔝 Бомдод 06:00
🔝 Пешин   12:30
🔝 Аср         15:35
🔝 Шом       17:20
🔝 Хуфтон   18:35

🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔝 Бомдод 06:40
🔝 Пешин   12:45
🔝 Аср         15:45
🔝 Шом       17:20
🔝 Хуфтон   18:45

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ГУНОҲ ҚИЛГАН МЎМИН ҲАҚИДА АҲЛИ СУННАНИНГ ЭЪТИҚОДИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#juma_suhbati #tarbiya #yoshlar
🗣 Мавзу: ЁШЛАРНИНГ АХЛОҚИЙ ТАРБИЯСИ ВА ЗАМОНАВИЙ ТАҲДИДЛАР

🎙 Бахтиёр домла Сатторов – Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 ФОЛБИНЛАРГА АЛДАНМАНГ!

🎙Маъруфжон домла Нишонов

Тошкент тумани “Раҳбар ота Акбар ўғли” жоме масжиди имом-хатиби

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


👍👍👍👍👍👍👍

Эълонимиздаги кир ювиш мошинасини Андижонлик ҳамюртимиз етказиб берадиган бўлди.

Аллоҳ таоло рози бўлсин!

Аллоҳ таоло қилган яхшиликларингизнинг мукофотини тўла-тўкис бериб, Ўз фазлидан зиёда ажрлар ҳам ато этишини сўраб қоламиз.

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!


👍👍👍👍👍👍👍

Роббимиз ўз бандаларини доимо хайру саховатли бўлишга буюради. Сахийлик инсонга бахт-саодат келтирадиган ва ўзгаларнинг севимли кишисига айлантирадиган хислатдир.

Тошкентлик акамиз ва унинг қизлари масжид тахоратхонаси учун зарур бўлган беш комплект раковиналар ва сунъий гулларни эҳсон қилдилар.

Аллоҳ таоло қабул қилсин!

Қолаверса ушбу жиҳозларни етказиб келган хайдовчи акамизга ҳам ташаккур.

Аллоҳим, бу юртдошларимизни умрини хайрли, амалларини мақбул, эҳсонларининг ўрнини Ўз марҳаматинг билан тўлдир! Ҳидоят йўлида собитқадам қилиб, топганлари баракотли қил.

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган имом-хатибларнинг фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан жорий йилнинг 23-январь куни ўтказилган сайёр семинар йиғилишидан видео-лавҳа..

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


#намоз_вақтлари

🔝 Андижон вилояти, Хонобод шаҳри

🔝 ҳ. 1446-йил 24-Ражаб
🔝 м. 2025-йил 24-январ

🔤🔤🔤🔤

🔝 Бомдод 06:00
🔝 Пешин   12:30
🔝 Аср         15:30
🔝 Шом       17:15
🔝 Хуфтон   18:35

🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔝 Бомдод 06:40
🔝 Пешин   12:45
🔝 Аср         15:40
🔝 Шом       17:15
🔝 Хуфтон   18:45

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


ФАРЗАНД ТАРБИЯЛАШДАГИ ХАТОЛАР

– Ота-онанинг болага: “Лапашанг”, “Аҳмоқ”, “Одобсиз” каби ѐқимсиз сўзлар билан мурожаат қилиши энг катта хатодир
. Аслида камчилик фарзанднинг ўзида эмас, ишида;

– уриб-сўкиб тарбиялаш. Фарзанд нотўғри иш қилганида танбеҳ бериш, уриш-сўкишдан кўра
яхши кўрган нарсаларидан маҳрум қилиш, гапирмаслик ѐки қовоқ уйиш самарали бўлади;

– нотўғри рағбатлантириш. Ота-она болалаларининг яхши ишларини мукофотлашда ширинлик ѐки пул бериш билан бирга савоб бўлишини, эвазига жаннатга эришишини ҳам уқтирсин;

– болаларни бир-бирига қарама-қарши ўстириш. Бир оилада туғилиб ўсган болаларнинг ҳам шахсияти турлича бўлади. Уларни зеҳни, қобилияти паст-баландига қараб йўналтириш лозим. Акс ҳолда бир-бирига солиштириш билан оралари бузилиши мумкин;

– ѐмон дуо қилиш. Фарзанди жаҳлини чиқарса, айрим оналар дарров қарғашга тушади. Бунинг
оқибати жуда ѐмон;

– ваъда бериб бажармаслик. Ота-она ваъдасида турмаса, ишончини йўқотади. Масалан, “Кел, урмайман”, дейди. Аммо келганида уради. “Бундай қилсанг, уни олиб бераман”, дейди, лекин сўзида турмайди.

– фарзандини ѐмон ҳолатларга гувоҳ қилиши. Шаънини юксалтириш, ботирликка ўргатиш
ўрнига таҳқирлайдиган манзараларни кўрсатиш бола қалбини синдиради;

– ѐқтирмаган нарсасини совға қилиш;

– ѐлғон гапириш. Одатларнинг энг ѐмони ѐлғон сўзлашдир. Бола ўрнак оладиган кишилар ѐлғон гапириб турса, уям шунга одатланади.

Бахтли ҳаёт сари
китобидан

"Абдулхамид қори "жомеъ масжиди имом ноиби.
Б.Алижонов

20 last posts shown.