Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇷🇺🇺🇦 Курск учун бўлаётган жанглар визуализацияси.
Январнинг илк кунларида РФ қуролли кучлари Суджа шаҳри томон бир неча йўналишдаги юришнинг навбатдаги босқичини бошлади. Кўп ҳолатларда жанг майдонидаги устунлик Россия қўшинлари қўлида бўлмоқда, аммо, улар катта эҳтимол билан ўз олдига қўйилган барча вазифаларни бажара олмаяпти.
Россия юришидаги асосий мақсад Суджадан шимоли-ғарбдаги Малая Локня эди. Бу украинлар мудофаасидаги муҳим позиция саналади: Украина қуролли кучларининг Малая Локнядаги гуруҳи россияликларнинг бир неча ойдан буён Коренево — Суджа йўли бўйлаб олиб борилаётган юриши қанотига шимол томондан таҳдид солиб турибди. Авваллари украинлар қарши ҳужумлари билан РФ қуролли кучларига Новоивановка қишлоғини эгаллашга тўсқинлик қилганди, энди эса Лебедевка — Свердликово чизиғи бўйлаб мудофааланмоқда. Украинанинг Курск областидаги қўшинига таъминот етказиб бериладиган йўллардан бири Свердликово орқали ўтади.
👉 @dunyo_xabarlari