DUNYO XABARLARI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


ФАҚАТ ЭНГ МУХИМ ХАБАРЛАР❗️
РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ!
ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАХОН
ХАБАРЛАРИ.
Реклама бўйича: https://t.me/zamonga_reklama
@Dunyo_Xabarlari

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


🇮🇱🇺🇦 Исроил ва Украина Эрон ва Россия муносабатларидан хавотирланмоқда

Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида Исроил ва Украина Ташқи ишлар вазирлари ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

Вазирлар ўртасида Украина-Исроил муносабатлари ҳамда Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлашишидан келиб чиқадиган умумий хавфсизлик муаммолари муҳокама қилинган.

Томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олган. Андрей Сибига исроиллик мавқедошини Украинага таклиф қилган.

👉 @dunyo_xabarlari


🇮🇳🇺🇸 АҚШ президенти Доналд Трамп ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди шахсий учрашув якунлари бўйича Ҳиндистонга Американинг бешинчи авлод F-35A Lightning II қирувчи самолётларини етказиб бериш ва Нью-Деҳли томонидан бошқа қуролларни харид қилишни кўпайтириш бўйича келишувга эришди.

Ҳиндистон ва АҚШ биргаликда Javelin танкга қарши ракета тизимлари ва Stryker зирҳли транспортёрларини ишлаб чиқаришга келишиб олди.

👉 @dunyo_xabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇸 Агар БРИКС давлатлари долларга таҳдид солса, уларга бож тўловлари жорий қилинади — Трамп

"Бундай ҳолатда АҚШ БРИКСга аъзо мамлакатлар маҳсулотларига камида 100 фоизлик бож тўловларини жорий этади", — дея таъкидлади Қўшма Штатлар президенти.

👉 @dunyo_xabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Инглиз тарихчиси Эдуард Холден:

“Бобур феъли-сажиясига кўра Цезарга қараганда севишга арзигуликдир. Унинг манглайига юксак фазилатли инсон деб битиб қўйилган”

👉 @dunyo_xabarlari


Ўзбекистонда охирги 5 йилда IELTS олганлар сони 5 бараварга кўпайди

2020-йилда 10 минг одам IELTSни ижобий топширган бўлса, 2024-йилда эса 53 мингта одам IELTS олган. Ҳозирда чет тилини ўрганаётгн ёшлар сони 2 миллиондан ортган.

Шу сабаб, энди хорижий тиллардан “С1” даражасига эга бўлган ёшлар олис ва чекка ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очса, уларга 120 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади.

Шунингдек, меҳнат бозорига тил биладиган ёшлар кириб келишини рағбатлантириш учун хусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшлар харажатлари “2+6” шаклида давлат томонидан қоплаб берилади. Бунда ўқув харажатларининг дастлабки 2 ойи ўқувчиларнинг ўз маблағидан, қолган 6 ойи давлат ҳисобидан тўлаб берилади.

Бундан ташқари, 2024-йилда 25 мингта дастурлаш курсига борган қизлар учун курс давлат томонидан тўлаб берилиши қайд этилган.

👉 @dunyo_xabarlari


🇺🇿🇪🇺 Европа Иттифоқи - Марказий Осиё биринчи саммити 3-4 апрель кунлари бўлиб ўтади

Европа кенгаши раиси Антонио Кошта ва Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтадиган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” биринчи саммитида иштирок этиш учун 3-4 апрель кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.

👉 @dunyo_xabarlari


Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев «Ёшлар дафтари»ни янги босқичга олиб чиқишни топширди!

Учрашувда ёшлар учун сервис соҳасида имкониятлар кенгайтирилиши айтилди. Энди тадбиркорлар ёш ходимларни ишга олиб, камида 3 миллион сўм маош тўласа, ижтимоий солиқ 1 фоиз қилиб белгиланади.

Бу имтиёз 3 йил давомида амал қилади, натижада ҳам тадбиркорга фойда, ҳам ёшлар расмий ишга жойлашиб, даромадини оширади.

👉 @dunyo_xabarlari


🇺🇸🇺🇦🇷🇺🇪🇺 Бугун содир бўлаётган сиёсий воқеалар, Трампнинг сўнгги баёнотлари Гитлер Европани алдаб, кейин уруш бошлаган 1938 йилдаги Мюнхен келишувини эсга солмоқда.

- Ўшанда Германия Чехословакиянинг Судет вилоятига даъво қилганди, чунки Гитлернинг сўзларига кўра, “бу ерда кўплаб этник немислар яшаган”;

- Чехословакия иттифоқчиларсиз Германияга қарши тура олмади, Англия ва Франция урушдан қочишга ҳаракат қилди

- 1938-йил 30-сентябрда Германия (Гитлер), Буюк Британия (Чемберлен), Франция (Даладиер) ва Италия (Муссолини) ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Чехословакия музокараларга таклиф қилинмади

- Шартноманинг моҳияти шунда эдики Судет Германияга ўтказилади, Чехословакия мустақиллик кафолатларини оларди.

- 1939-йил март ойида Гитлер шартномани бузди ва бутун Чехословакияни босиб олди, бу Иккинчи жаҳон урушининг муқаддимаси бўлди. Бу тинчлантириш сиёсатининг бутунлай барбод бўлиши эди.

Бугун яна ўша Мюнхен шаҳрида Мюнхен конференцияси бўлиб ўтади. Тарих такрорлардан иборат.

👉 @dunyo_xabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇦🇷🇺 Тинчлик музокаралари яқинлашган бир пайтда, Чернобил АЭСга дрон ҳужум қилди.

Россия тарафи Украинани, Украина тарафи Россияни айбдор қилмоқда. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Зеленскийнинг россиялик дрон гўёки тунда Чернобил АEСнинг вайрон бўлган энергия блокига урилгани ва ҳимоя саркофагига зарар етказгани ҳақидаги сўзларини рад этди.

Қайсидир томон, ёки қандайдир кучлар тинчлик шартномасини тузилишини хохламаяпти. Ядровий провокация келтириб чиқаришмоқчи.

👉 @dunyo_xabarlari


❗️Ёш тадбиркорлар учун ажойиб хабар!

2024-йилда ёшларга 56 минг гектар ер ёшларга ажратилган. Бу ўз самарасини бериб, ҳозирда 153 минг нафар ёшлар деҳқончилик билан шуғулланаётган экан.

Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда 2025-йилда Қорақалпоғистонда, Андижон, Жиззах, Фарғона ва Тошкент вилоятларида бўш турган 3 минг 300 гектар ер янгича тартибда ижарага берилиши маълум қилди.

Энди илгари ажратилган ерга маҳсулот экиб, камида 100 миллион сўм даромад олган ёшларга ҳам ушбу тартиб асосида бу ерлардан берилар экан

Айтилишича, ёшлар кооперациялари ташкил қилиниб, ёшлар қишлоқ хўжалигида билим ва кўникма оширишига ёрдам берилади

Яна бир яхши хабар: ёшлар саноат зоналарида саноат ипотекаси орқали бино олаётган тадбиркорларга ускуна хариди учун 500 минг долларгача кредит ажратилади. Содда қилиб айтганда, тайёр ишлаб чиқариш майдонини олган ёш тадбиркорга имтиёзли шартларда ускуналар ҳам олиб берилади.

👉 @dunyo_xabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇦🇷🇺🇺🇸 Зеленскийнинг баёнотлари:

- Мен АҚШнинг урушни тугатишга тайёр режаси борлигини кўрмаяпман;

- Агар биз НАТОда бўлмасак, бизга бир ярим миллион кишилик армия керак;

- Саудия Арабистонига расмий ташрифим бор. Лекин у ерда Россия ёки Америка вакиллари билан учрашмайман;

- Бу йил аллақачон Россия Федерацияси 100-150 минг кишини тайёрлайди: агар хавфсизлик кафолатлари бўлмаса, Россия Федерацияси Украинага яна ҳужум қилади;

- Европа кейинги эканини тушунади. Ва шунинг учун биз бунга йўл қўймаслигимиз керак. Биз Путинни тўхтатиб, Украинани қўллаб-қувватлашимиз керак: Украина қанчалик кучли бўлса, Европа учун шунчалик хавфсизроқ

👉 @dunyo_xabarlari


Президент таълимдаги қамров 42 фоизга етганини айтди

Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқотда илгари олий таълимда 1 та ўрин учун камида 10 нафар йигит-қиз кураш олиб боргани ва қисқа вақтда олийгоҳлар сони 3 баробар оширилганини қайд этган.

“Мен бир ҳаётий фикрни такрорлашдан чарчамайман: битта қизни ўқитсак, бутун оилани ўқитган бўламиз. Оила билимли, маърифатли бўлса, бутун жамият билимли, маърифатли бўлади. Бу борадаги ишларни янада жадал давом эттирамиз”, - деди Президент.


Шунингдек, хотин-қизларга контракти давлат томонидан қоплаб берилаётгани ҳисобига талаба қизлар сони 11 карра кўпайгани алоҳида таъкидланди.

Шу билан бирга, ўтган 25 йилда давлат ҳисобидан 800 нафар ёшлар хорижга ўқишга юборилгани ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали эса сўнгги 7 йилда 3 баробар кўп ўғил-қизлар бундай имкониятга эга бўлгани маълум қилинган.


🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Украина президенти девони раҳбари Ермак Трампнинг махсус вакили Келлог билан учрашув ўтказди

Reuters агентлигининг хабар беришича, Трампнинг махсус элчиси Виткофф Украина бўйича музокараларда Россия билан мулоқот учун, махсус элчи Кейт Келлог эса Украина ва Европа билан мулоқот учун масъул бўлади.

👉 @dunyo_xabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇬🇧🇹🇷 Лондондаги Туркия консуллиги олдида бир киши Қуръонни ёқиб юборди

Исломофобни воқеа жойида пичоқлаб кетишган.

👉 @dunyo_xabarlari


🇺🇸🇮🇳 АҚШ ва Ҳиндистон 2030 йилгача ўзаро савдо ҳажмини 500 млрд долларга етказмоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг қўшма баёнотида бу ҳақда сўз боради.

Бундан ташқари, икки мамлакат етакчилари Ҳиндистонда Америка ядро реакторларини қуриш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Шунингдек, АҚШ Ҳиндистон бозорига нефть ва суюлтирилган табиий газ етказиб беришда етакчи таъминотчига айланмоқчи.

👉 @dunyo_xabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇸🇮🇳 Трамп ҳиндистонлик журналистнинг саволини ҳам эътиборсиз қолдирди

АҚШ президенти ҳиндистонлик журналистнинг талаффузи сабаб унинг саволини тушунишга қийналди.

Бу Трампнинг Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан ўтказилган матбуот анжуманида юз берган.

👉 @dunyo_xabarlari


🇮🇳 Ҳиндистонлик 14 ёшли Аарян Шукла оғзаки математикадан бир кунда олтита жаҳон рекордини ўрнатди

Бола хаёлан 10 хонагача бўлган сонларни қисқа вақтда қўшиш, кўпайтириш ва бўлиш бўйича мураккаб амалларини бажарган. Уни «калькулятор бола» деб аташмоқда.

👉 @dunyo_xabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇸💵 «БРИКС ўлди»: Трамп «доллар билан ўйнашган» давлатларга 100 фоизлик бож билан таҳдид қилди

АҚШ раҳбари БРИКС давлатларига яна таҳдид қилиб, агар улар ўзаро савдода доллардан воз кечса, юз фоизлик бож таърифлари жорий этишини айтди.

«Улар биздан бундай қилмасликни ёлвориб сўрашади», — деди Доналд Трамп.

👉 @dunyo_xabarlari


🇺🇸🇷🇺 Трамп ва Путин 20 апрелга тўғри келадиган Пасха байрами ёки 9 майга қадар Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича келишувга эришиши мумкин.

«Путин шундай муҳим кунлардан бирида келишувга эришишни хоҳлайди», деди украиналик амалдор.

Путинга яқин манбаларга кўра, президентнинг асосий мақсади Россияга Европадаги таъсир доирасига ўхшаш мавқени таъминлайдиган янги хавфсизлик тизимини яратишдир.

Бу худди Иккинчи жаҳон уруши охирида Ялта конференцияси Совет иттифоқига берган имкониятларга ўхшаш бўлиши кутилмоқда.

👉 @dunyo_xabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇨🇱 Чили қирғоқлари яқинида баҳайбат кит қайиқда сузиб кетаётган йигитни ютиб юборди, лекин кўп ўтмай тупуриб ташлади

Йигит ғалати товушларни эшитганини, аммо, токи сув юзасига қайтиб чиқмагунча нима бўлаётганини англамай қолганини айтиб берди. Унга ҳеч қандай жароҳат етмаган.

👉 @dunyo_xabarlari

20 last posts shown.