“Энди қонунларингизни бошимга ураманми? Энди одатларингиз, таомилингиз, ҳаётингиз, давлатингиз, динингизни сариқ чақага олмайман. Майли, мени сизнинг ҳакамингиз сўроқ қилсин, майли мени ўша судга, очиқ судингизга бошлаб боринг, ҳеч нимани тан олмаслигимни ўша ерда ҳам айтаман. Ҳакамингиз 'Жим бўлинг, офицер!' деб қичқиради. Мен эсам унга: 'Мени қулоқ осишга мажбур этувчи қудратинг қани? Нима учун бу зим-зиё жаҳолат мен учун ҳамма нарсадан қадрли бўлган нарсани мажақлади? Қонунларингиз менга нимага керак? Менга энди бегона булар!' деб бақираман. О, энди менга барибир!”
Фёдор Достоевский | «Маъсума»
@Dostoyevskiy_qaydlari
Фёдор Достоевский | «Маъсума»
@Dostoyevskiy_qaydlari