Dostoyevskiy


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


Фёдор Достоевский ижодидан парчалар.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter


Алдоқчилик инсонни бошқа барча мавжудотлардан устун қилиб турадиган бирдан бир нарса. Алдасанг, ҳақиқатга етиб борасан! Мен алдоқчилик қилганим учун ҳам одамман. Олдиндан ўн тўрт маротаба алдамасдан туриб биронта ҳақиқатга етиб бормаганлар, балки, бир юз-у ўн тўрт маротаба алдагандирлар, бу эса ўз навбатида анча фахрланса арзийдиган нарса; биз бўлсак, ўз ақлимиз билан алдашни ҳам билмаймиз! Сен мени алда, лекин алдаганда ҳам ўз ақлинг билан алда, ана ўшанда мен сени, балким, ўпиб қўяман. Ўз ақлинг билан алдаш бу бошқаларнинг ақли билан ҳақиқатни сўйлашдан минг карра яхшироқ.

«Жиноят ва жазо» | Достоевский

@Dostoyevskiy_qaydlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фёдор Достоевский — инсон руҳининг энг мураккаб қатламларига кириб, уни тубдан ўрганиб чиққан ёзувчи. У ўз асарлари орқали бизни саволлар ичига ташлайди: Ҳаёт ва ўлимнинг маъноси нима? Инсон ўз танловларида эркинми? Инқилоб бизни нажотга ёки ҳалокатга олиб боради? Достоевский фақат ҳикоя қилмайди, у ички исённи бошдан кечирган қаҳрамонлари орқали бизни ўзгартиради. Унинг ёзганлари аянчли ёмонликни, қалб тубида ётган қудратни ва инсон эркинлиги учун туганмас курашни кўрсатади. Унга кўра, ҳақиқий инқилоб — бу инсоннинг ўзини енгиши ва ўз ҳаётининг ҳақиқий маъносини топиши. Толстой хотиржамликни ва маънавий уйғунликни ёзган бўлса, Достоевский тубсиз қоронғуликни ёриб ўтувчи ички кураш ҳақида ёзади. У нафақат ёзувчи, балки ҳар биримизнинг қалбимизда уйғонган инқилобнинг овозидир.

🌟 @Dostoyevskiy_qaydlari


Аудио китоб | 1-қисм

Фёдор Достоевский, «Жиноят ва жазо»

🌟 Достоевский


Албер Камю — ғарб виждони!


Улар бир жойда... 🗿

@Dostoyevskiy_qaydlari


Бу-чи?


Ушбу сурат Достоевскийнинг қайси асарига ишора қиляпти?

Сиз бу асарни ўқиганмисиз?


Fedor Dostoyevskiy. Jinoyat va jazo (roman).pdf
24.8Mb
Фёдор Достоевский | «Жиноят ва жазо»

🌟 @Dostoyevskiy_qaydlari


Мен ранжирмидим, Настенка! Мен сенинг тиниқ, осойишта бахтингга қора булутни раво кўрармидим, сенга аччиқ таъна қилиб нозик дилингни доғлармидим, саодатли дақиқаларингда тоза юрагингнинг сирли равишда хуноб бўлиб хафагазак тепишини истармидим, сен у билан бирга меҳробга борган пайтларингда қора сочларингга танғилган нафис гуллардан бирортаси эзилишини хоҳлармидим... О, ҳеч қачон, ҳеч қачон! Осмонинг ҳамиша тиниқ бўлсин, ёқимтой жилмайишларинг ҳамиша нурли ва хотиржам бўлсин, ўзингдан беҳад миннатдор бўлган бегона, ёлғиз бир қалбга бахш этганинг оний ҳаловат ва бахт учун ҳамиша бахтли бўл!

🌟 @Dostoyevskiy_qaydlari


…инсон калласида туғиладиган ҳар қандай даҳо ғояда ёки фикрда бошқа одамларга англатиб етказиб бўлмайдиган, жилд-жилд асарлар ва шарҳлар ёзиб, ўттиз беш йил тушунтиришга ҳаракат қилиб ҳам англатиб бўлмайдиган алланима қолиб кетади; миянгизда асло четга чиқишни истамаган алланима доим қолади, абадий сиздан ажралмайди; сиз шундай ўлиб кетасиз, ўзингизнинг энг асосий фикрингизни ҳеч кимга билдирмай, ҳеч ким билан ўртоқлашмай ўтиб кетасиз.

🌟 @Dostoyevskiy_qaydlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Телба» | 9-қисм

@Dostoyevskiy_qaydlari


Dostoyevskiy - Telba.pdf
29.5Mb
Фёдор Достоевский | «Телба»

@Dostoyevskiy_qaydlari


Бирор мавзуда суҳбат қиламизми?
Poll
  •   Ҳа.
  •   Йўқ.
186 votes


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Телба» | 8-қисм

@Dostoyevskiy_qaydlari


Фёдор Достоевский | «Маъсума»

@Dostoyevskiy_qaydlari


“Энди қонунларингизни бошимга ураманми? Энди одатларингиз, таомилингиз, ҳаётингиз, давлатингиз, динингизни сариқ чақага олмайман. Майли, мени сизнинг ҳакамингиз сўроқ қилсин, майли мени ўша судга, очиқ судингизга бошлаб боринг, ҳеч нимани тан олмаслигимни ўша ерда ҳам айтаман. Ҳакамингиз 'Жим бўлинг, офицер!' деб қичқиради. Мен эсам унга: 'Мени қулоқ осишга мажбур этувчи қудратинг қани? Нима учун бу зим-зиё жаҳолат мен учун ҳамма нарсадан қадрли бўлган нарсани мажақлади? Қонунларингиз менга нимага керак? Менга энди бегона булар!' деб бақираман. О, энди менга барибир!”

Фёдор Достоевский | «Маъсума»

@Dostoyevskiy_qaydlari


Ҳа, ҳамма ўз савиясига мос канал кузатади! )


Достоевский канали обуначилари оддий обуначи эмас, улар супер ультра мах обуначи!

Сиз турли хил бемаза, олди-қочди контентлар ўрнига жаҳон адабиёти ва рус классикасининг забардаст вакилларидан бири — Фёдор Достоевский ижоди билан яқиндан танишяпсиз. Каналга Достоевскийдан нима топсак, жойлаяпмиз!

Ўйлайманки, канал сизга манзур келмоқда! Бугунги қўллаб-қувватлаш учун алоҳида раҳмат! Ноёбсиз! 🥂


3000 🗿

Раҳмат! 😎


Ўзингдан ўзинг сўрайсан:
"Орзуларинг нима бўлди?"
ва бош тебратиб, дейсан:
"Йиллар бунча тез ўтяпти..!"

Фёдор Достоевский

@Dostoyevskiy_qaydlari

2.5k 0 22 13 86
20 last posts shown.