Отам-онам
Отам-онам бошимдаги тожим менинг,
Улар омон осмонларда бошим
менинг.
Ғамлар йироқ пешонамдан,давримда соз,
Отам,онам даврасида ошим менинг...
Отам,онам сабаб мингдир бир қувончим,
Паноҳида ер тишлайди алам,ранжим,
Меҳри дарё,меҳри осмон,ой,қуёшим,
Дилимдаги дунёлардан улуғ ганжим.
Эркаланар фарзандларим бобожон деб,
Эртак айтиб беринг азиз моможон деб.
Юрагим жўш уриб кетар ота-онам,
Боламни ҳам суйиб турса болажон деб.
Бахтимизга соғ саломат яшасин шод,
Хизматида ҳаётимиз бўлсин обод.
Дуолари хайрли зот отам онам,
Роҳатимни кўриб яшанг то умрбод...
Дилмурод Акбар (Дил Мурод) шеъри
https://t.me/DilmurodAkbar
Отам-онам бошимдаги тожим менинг,
Улар омон осмонларда бошим
менинг.
Ғамлар йироқ пешонамдан,давримда соз,
Отам,онам даврасида ошим менинг...
Отам,онам сабаб мингдир бир қувончим,
Паноҳида ер тишлайди алам,ранжим,
Меҳри дарё,меҳри осмон,ой,қуёшим,
Дилимдаги дунёлардан улуғ ганжим.
Эркаланар фарзандларим бобожон деб,
Эртак айтиб беринг азиз моможон деб.
Юрагим жўш уриб кетар ота-онам,
Боламни ҳам суйиб турса болажон деб.
Бахтимизга соғ саломат яшасин шод,
Хизматида ҳаётимиз бўлсин обод.
Дуолари хайрли зот отам онам,
Роҳатимни кўриб яшанг то умрбод...
Дилмурод Акбар (Дил Мурод) шеъри
https://t.me/DilmurodAkbar