#ибрат_соҳиллари
Бир киши Суқротга кўчада кетаётган бир аёлни кўрсатиб:
- Анавини қаранг, бузуқ хотинга ўхшайди, - деди.
- Сен уни танийсанми? – сўради Суқрот.
- Йўқ, танимайман.
- Унда нега уни бузуқларга ўхшатяпсан?
- Кийинишига қараб айтяпман-да...
Суқрот суҳбатдошига норози қараб, сўради:
- Сенингча, сершубҳа, бадгумон одам ҳурматга лойиқми ёки адолатли инсон ҳурматга лойиқми?
- Албатта адолатли инсон ҳурматга лойиқ, – деди суҳбатдош.
- Энди айт-чи, гумон билан ҳукм чиқариш адолатли инсоннинг ишими?
- Йўқ...
- Кимнинг иши?
- Бадгумон одамнинг иши.
- Сен бу аёлга нисбатан гумонга таяниб ҳукм чиқардингми ёки аниқ далилгами?
- Гумонга...
- Хўш, энди айт-чи, гумонга асосланиб ёки ташқи кўринишга қараб ҳукм чиқармоқ – бузуқ тушунчали одамларнинг одатими ва ё оқил одамларнинг одатими?
- ...Бузуқ тушунчали одамларнинг одати...
- Демак, ким бузуқ экан: сенми ё у аёлми?
- ...
© Dilfuza Komil