Dilfuza Komil


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Дилфуза Комил -
илмий журналист.
Хулқ-атвор фанлари оммалаштирувчиси.
Пренатал таълим халқаро уюшмаси аъзоси.
Ўқув курси учун мурожаат:
@dk_administrative_assistant
@dk_admin_assistant
Каналдаги маълумотлар муаллифлик ҳуқуқи асосида ҳимоя қилинади.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#мутахассис_огоҳлантиради

Агар ҳомиладор аёлга ўз фикрларини гапиришга рухсат берилмаса;

у дилидагини тилига чиқаришдан қўрқиб яшаса –

бу ҳолатлар ҳомила миясида мустаҳкам дастур сифатида қайд этилади.
Ва бу бола –

⚡️ ўз фикрини очиқ баён қилишдан қўрқадиган;

⚡️ гапириш лозим бўлганида ҳам гапира олмайдиган;

⚡️ иродасиз ва қўрқоқ одам бўлиб улғаяди.


Агар ҳомиладор аёл «Ўчир овозингни!» деган таҳдидни кўп эшитса –
ҳомиланинг мияси бу таҳдиддаги товуш тўлқинларидан зарарланади ва

⚡️ болада туғма дудуқлик келиб чиқади;

⚡️ ёки унда туғма дисфония шаклланади.

Яъни, чақалоқ овоз сифати (баландлиги, кучи, тембри) бузилган ҳолда туғилади.

Ҳомиладор аёлларни эҳтиёт қилиш учун минг бир сабаб бор, ўртоқлар.

❗️ Ҳомиладор аёлларга зулм қилиш – миллат келажагига зулм қилишдир.

Ва албатта, ҳомиладор аёл ҳали дунёга келмаган фарзандига ғамхўрлик юзасидан ҳам,
ўз феъл-атворини ислоҳ қилиш учун ҳар доимгидан кўра кўпроқ ҳаракат қилиши керак.


✍️ Дилфуза Комил

© Dilfuza Komil


#маслаҳат

Муҳтарама оналар!

Агар болажонларингиз соғлом бўлишини истасангиз, уйингиздан райҳон аримасин (қуритилгани ҳам бўлаверади).

✔️ Райҳонни болаларнинг ётоқ жойларига, кийим жавонларига қўйинг;
таомларига майдалаб солиб (қуритилганини сепиб) беринг.

❗️ Райҳонни таомга солишда имкони борича қўл билан майдаланг, пичоқ ишлатманг.

Таомларга ва салатларга қўшилган райҳон болалардаги

🌱 гижжаларни туширади;

🌱 юрагини қувватли қилади;

🌱 бола вужудининг ўзини ўзи тиклаш хизматини кучайтиради;

🌱 шамоллашга мойилликни йўқ қилади;

🌱 уйқусизликка даво бўлади.
Айниқса, кеч ухлашга мойил болаларга яхши ёрдам беради.

Ўзингиз райҳон билан нафас олсангиз ҳам майли 😊
Яъни, қулоғингизга райҳон қистириб олинг. Чунки райҳон иси асаб тизимингиз учун ниҳоятда фойдалидир.

❌ Фақат райҳонни –
ҳомиладорликда;
қандли диабетда;
юрак-қон томир хасталикларида қўллаш тавсия этилмайди.
Оз миқдордагиси зарар қилмайди, албатта 😊

© Dilfuza Komil


#мутахассис_маслаҳати

Муҳтарама ҳомиладорлар! 😊

✔️ Агар шифокорингиз сизга фолий кислотаси буюрган бўлса, унинг ўрнига Ажва хурмосини енг.

❗️ Ажва хурмосининг ҳам йирикларини ва ялтироқларини танламанг, энг кичикларини ва ранги хираларини териб енг. Чунки ялтироқларида кимёвий моддалар, йирикларида эса гормонлар бўлиши мумкин.

✔️ Ҳар қандай хурмо ювилмасдан, пўсти билан ейилиши керак.
Чунки хурмонинг пўстидаги фойдали микроблар ичакларимиздаги фойдали микроблар билан деярли бир хил бўлади.
Бир кунда 4-5 дона қуритилган хурмо есангиз, ичакларингизни фойдали микроблар билан таъминлаган бўласиз.

✔️ Ҳомиладорликда ейилган хурмо она бачадонини мустаҳкамлайди, қонни кўпайтиради, асабларни тинчлантиради;
ҳомила миясининг тўғри ривожланишига катта ёрдам беради.

❗️ Агар ҳомиладорликда асабийлик кучайиб кетган бўлса, ҳар куни 3-4 дона қуритилган хурмо (асосан, ажва) ейишни одатга айлантиринг.

✍️ Дилфуза Комил

📱 t.me/dilfuza_komil


Орқа ойнасига: «Раҳматли ҳам қувиб ўтарди» деб
ёзиб олибди 🤓

Қувиб ўтадиганлардан безор бўлиб кетган шекилли ☺️

Йўл-йўлакай кўриб қолдим.

© Dilfuza Komil


Яҳё Зайнаб ким, деб сўрашяпти мендан ☺️
Яҳё Зайнаб - шу 👆 мақолача олинган канал соҳибасининг қизчаси.
Пост меники эмас.
Пост линки мақолача тепасида турибди ☺️


Forward from: Nimadir…
Шифокор ҳузурида.
Республиканинг кўзга кўринган болалар шифохонасининг олий тоифали неонотологи:
- Боланинг исми?
- Яҳё Зайнаб.
- Нега Зайнаб? У ёмон-ку?
Мен:
- 🟠
- Кумуш қўймабсизлар-да, Зайнаб ҳам отми. Зайнабдек бўлса нима қиласиз, исм тақдирга таъсир қилади.
Қарасам, жавоб бермасликнинг иложи йўқ. Мен атай:
- Кумушга ўхшаб ёш ўлиб қолмасин дедик.
Энди сал кўнгли тўлгандек бўлиб:
- Ҳа, тўғри. Лн барибир бекор Зайнаб қўйибсиз.
Ночор, қийналган, бўғилган мен…

***
Худди шу шифохонанинг бош ҳамшираси:
-Яҳё Зайнаб. Асал болам, полвоон ўғлим, қизчаларга ўхшайдия бу, қаранг.
- Ўзи қизча-ку?
- Иии, қизми, оти нега Яҳё?
Мен:
🟠🟠🟠

Ҳозир балки кулгулик бўлиб туйилар, лн саводсизлик, савиясизлик шу даражага етгани учун йиғлагим келган эди…


Китоб жавонимдаги қўлма-қўл бўлиб ўқилаверганидан титилиб кетган, эски китобларим кўзимга
шунақа👆 кўринади 🙂

Олтин-жавоҳирлар деганда,
китобларни тушунадиганлар неча кишимиз?..

© Dilfuza Komil


#илмий_ҳақиқатлар

Ҳомиладорлик пайтида онанинг мияси туғилажак фарзандига мослашиш учун айрича шаклланади. Яъни, ишлаш тарзи бутунлай ўзгаради.
Масалан:

💞 ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш жараёнида она организмида окситоцин – меҳр-муҳаббат гормони ишлаб чиқарилиши кучаяди ва бунинг таъсирида она фарзанди учун жонини беришга ҳам тайёр ҳолга келади;

💞 туғруқдан кейин чақалоқнинг ҳидидан она мияси дофамин гормони ишлаб чиқаришни одатдагидан кўпайтиради ва бу гормон таъсирида онанинг организми уйқусиз тунлар сабаб зарар кўрмайди;

💞 туғруқдан сўнг она миясининг узоқ муддатли хотирага жавоб берадиган қисмининг сифати яхшиланади ва бунинг натижасида она чақалоғининг ҳар бир қилиғини, хатти-ҳаракатларини, ундаги катта-кичик ўзгаришларни бир умр эсида сақлаб қолади;

💞 она мияси организмни тиклаш-таъмирлаш ишларини одатдагидан бир неча баробарга кучайтиради ва натижада, вужуднинг туғруқдан кейинги тикланиш ишлари дори-дармонларсиз ҳам сифатли бажарилади.

Бундан ташқари,
✅ она қорнидаги ҳомила онанинг иммун тизимини кучайтирадиган модда ишлаб чиқаради ва натижада, ҳомиладорликдан аввал иммун тизими заиф бўлган она ҳам ҳомиладорлик даврида бу заифликни ҳис қилмайди;

✅ ҳомиладорлик юрак-қон томир тизимининг фаолиятини яхшилайди, яъни онанинг юрак-қон томир тизими 9 ой давомида тўлиқ кучайтирилган тартибда ишлайди;

✅ ҳомиладорлик аёл организмини саратонга қарши чидамли қилади, яъни ҳомиладорлик ва эмизиш жараёнлари сут безлари ва тухумдон саратони ривожланишининг олдини олади;

✅ ҳомила онаси хафа бўлган, сиқилган вақтида уни тинчлантириш учун ҳаракат қилади, яъни ҳомиладорлик вақтида она хафачиликларни бошқа пайтдагидан кўра тезроқ унутади.
Мутахассислар буни ҳомиладан чиқадиган махсус модданинг она қонидаги серотонин – яхши кайфият гормонини кўпайтиришга хизмат қилиши билан изоҳлайдилар.

Яъни, фарзанд ҳали онасининг қорнида эканидаёқ, Аллоҳнинг лутфи ила, унга ғамхўрлик қилишни бошлайди.

Аслида бу масалада гапирса гап кўп. Қисқа қилиб айтадиган бўлсам, ҳомиладорликнинг ўзи бир мўъжизадир.

Вужудида Аллоҳ таолонинг мўъжизаларини ташиётган аёлларга қандай муносабат қилиш эса ҳар кимнинг иймон-эътиқоди қай даражада эканига боғлиқ.

✍️ Дилфуза Комил

© Dilfuza Komil


#фикр

Киши фақат билмагани туфайли эмас, баъзан билгани учун ҳам сукут сақлайди:

ҳаддини билади – сукут сақлайди;

сабр қилишни билади – сукут сақлайди;

ҳурмат қилишни билади – сукут сақлайди;

ўзини англамасликларини билади – сукут сақлайди;

гапириш бефойдалигини билади – сукут сақлайди...

✍️ Дилфуза Комил

📱 Dilfuza Komil


#фикр

Бизнинг болалигимиз қандоқ яхши эди!
Қўл телефонимиз, компьютеримиз, пулимиз бўлмаса ҳам, жуда кўп нарса олардик:
одоб олардик, сабоқ олардик, ибрат олардик, кўнгил олардик, хатлар олардик, хабар олардик...

Болалигимизда дўстлар бир-бирига азоб бермасди, китоб берарди...

✍️ Дилфуза Комил

📱 Dilfuza Komil


🫥
Биз болалигимизда калтак еб йиғламасдик, йиғласак калтак ердик. Бизга ўта ҳаётий тарбия беришган.
Ҳаётда ҳамма нарсани кулиб қаршилашимиз шундан...

© Dilfuza Komil


#фикр

Туғруқдан кейин аёлдаги ич яраларнинг батамом битиши - 6 ой;

ички аъзоларининг аввалги ҳолига қайтиши -12 ой;

гормонал мувозанатининг тикланиши эса 2 йил давом этади.

Агар аёл ҳомиладорлик даврида кўп азият чеккан ва сиқилган бўлса, унинг емирилган мия ҳужайраларининг тикланиш ва янгиланиш жараёни (аёлнинг психик ҳолатига қараб), 3 ёки 4 ой давом этади.

Муҳтарам эржонлар ва муҳтарама қайнонажонлар, янги туққан аёлингизга, келинингизга меҳр билан, шафқат билан муомала қилинг.
Зотан, улар ўз вужудларининг ўз-ўзини тиклаш учун зўр бериб уринаётганидан ўзлари ҳам бехабарлар...

✍️ Дилфуза Комил

📱 Dilfuza Komil


#ҳангома

«Она қорнидаги тарбия» курсларига қабул учун эълон берилганидан кейин, мурожаатчилардан бири админларга ёзяпти:

- Дарсларни Комил аканинг ўзлари ўтадиларми?

- Узр, бизда Комил ака деган мутахассис йўқ.

- Эълон бердинглар-ку, ўша ёзилганига қараб сўраяпман.

- Эълонда Дилфуза Комил дейилган.

- Ўша-да, Дилфуза опа билан Комил ака дарс берадими ахир?

- Йўқ, Дилфуза Комил – бир киши.

- Ие, мен аёлларга Дилфуза опа, эркакларга Комил ака дарс беради деб тушунибман. Исмларини тўғрилаб қўйинглар-да унда. Аёл кишининг оти Комил бўлмайди-ю.

- ...Хўп бўлади, устозга таклифингизни етказиб қўямиз...

📱 Dilfuza Komil


#фикр

Рус адиби Лев Толстойдан улкан адабий мерос қолган, яъни адибнинг 200га яқин муҳташам асарлари мавжуд.
Унинг асарлари Россияда аввалига 10 миллионлаб нусхада чоп этилган.
Ундан кейин эса, дунёнинг 75дан ортиқ тилларига таржима қилиниб, 100 миллионлаб нусхада чоп этилди, яна чоп этиляпти.
Хуллас Лес Толстойнинг жаҳон адабиётига қўшган ҳиссасини сўз билан ифодалаш қийин.

Мана шу адиб умрининг охирида:

- Агар дангасалик қилмаганимда, қанчадан-қанча мукаммал асарлар ёзган бўлардим, - деган.

Жаҳон адабиётига шу қадар улкан ҳисса қўшиб қўйган одамнинг гапи бу!

...Сиз-чи, сиз агар дангасалик қилмасангиз, қанча ишларни амалга оширган бўлардингиз?
Шу масалани бир ўйлаб кўрмайсизми...

© Dilfuza Komil


«Шубҳасиз, Аллоҳ инсонларга бирон зулм-адолатсизлик қилмас. Балки, инсонлар ўзларига ўзлари зулм қилурлар».

Юнус сураси
44-оят

📱 Dilfuza Komil


📣 Диққат, эълон!

Ассалому алайкум, муҳтарам дўстлар!

✔️ 12 феврал чоршанба куни Тошкент вақти билан 20:00да «Ўзимиз билан юзма-юз» муаллифлик лойиҳаси асосидаги миянинг маънавий фаолияти ва хулқ-атвор ўзгаришларига оид янги курсимиз учун Zoom орқали очиқ онлайн дарс ўтиш режалаштирилган.

Дарсни педагог, илмий журналист;
Хулқ-атвор фанлари ва миянинг маънавий фаолияти бўйича фан оммалаштирувчиси;
Халқаро Пренатал таълим уюшмаси аъзоси;
Истанбулдаги Ускудар университети илмий тадқиқотчиси Дилфуза Комил ўтадилар.

Бизнинг фаолиятимиздан кўзланган асосий мақсад – ёмон ишлайдиган мия фаолиятини яхшилаш ва яхши ишлайдиган мия фаолиятини аъло даражаларга олиб чиқишдир.
Ҳаётда муваффақият қозонишнинг асосий шарти ҳам мияни тўғри ишлатиш ҳисобланади. Миянгиз қанчалик тўғри ва сифатли ишласа, ҳаётингиз ҳам шунчалик яхши кечади.
Ҳаётингизни яхши томонга ўзгартиришни миянгиз фаолиятини яхшилашдан бошланг. Бу йўлда биз Сизга ишончли ёрдамчи бўламиз.


✔️ Курсларимизда ўқишни ва 12 феврал куни бўлиб ўтадиган очиқ дарсимизда қатнашишни истасангиз, телеграм орқали @dk_administrative_assistant га мурожаат қилиб, рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

Курс тўловларимиз ҳеч кимга малол келмайдиган даражада белгиланган.
Очиқ дарс учун ҳеч қандай тўлов йўқ.
👉 Фақат жойлар сони чекланган.

📱 Dilfuza Komil


#суҳбатдан

... - Шу китобларнинг ҳаммасини ўқиб чиққанмисиз?

- Йўқ, ҳаммасини ўқишга ҳали улгурмадим.

- Унда нега ҳадеб китоб сотиб олаверасиз?

- Чунки китоблар билан яшашни яхши кўраман...

© t.me/dilfuza_komil

2.6k 0 37 6 109

#фикр

Қўл телефонидан видео қўнғироқ қилишни билмайдиган кекса онасига:
- Ахир буни ёш бола ҳам билади-ку, - дея ақл ўргатадиганлар!
Шу аёл бир замонлар сизга ҳожатхонада қандай ўтириш кераклигини ўргатган киши эди, эсингиздан чиқарманг...

© Dilfuza Komil


#оғриқ

Болалигимизда бекинмачоқ ўйнаркан, «Ўнгача санайман!» дердик, аммо «тўққиз»дан кейин албатта «тўққиз ярим» ҳам айтиларди.
«Тўққиз ярииим» дегандан кейин ҳам маълум фурсат кўзларимизни очмасдан жим турардик:
яна фурсат берардик дўстларимизга.
Шу қадар виждонли эдик!..

Дўстларимизнинг қаерга яширинганини тахминан билсак ҳам, атайин у ерларга қарамасдик:
кўпроқ завқланишини истардик дўстларимизнинг.
Шу қадар самимий эдик!..

Катта бўлиш шунчалик қимматга тушадими одамга?!

✍️ Дилфуза Комил

📱 Dilfuza Komil

3k 0 44 3 118

#фикр

«Ҳаловатимни бузади», «Уйқумни бузади», «Ошқозонимни бузади» дея, кўп нарсалардан воз кечадиганлар кўпчиликмиз.

«Инсонийлигимни бузади» дея, кўп нарсалардан воз кечадиганлар неча кишимиз?..

© Dilfuza Komil

20 last posts shown.