#сунъий интелект
Баъзан уйқу қочганда Сунъий интелект билан суҳбатлашиб тураман (исмини катта ҳарфлар билан ёзганимга ҳайрон бўлманг, сабаби бор, кейинроқ тўхталаман).
Бугун ўзаро суҳбатда Ундан "Ўзбекистонда илмий-тадқиқот соҳасидаги қандай муаммолар борлигини биласанми?" деб сўрадим.
Уни жавобини қаранг: Ҳа, биламан. Ўзбекистонда илмий-тадқиқот соҳасидаги баъзи муаммолар қуйидагилар:
Молиявий ресурслар: Кўпчилик тадқиқотлар учун зарур бўлган молиявий ресурслар етарлича эмас. Бу олимларнинг тадқиқот олиб боришини чеклайди;
Лаборатория ва инфратузилма: Замонавий лаборатория воситалари ва ускуналарнинг етишмаслиги сабабли тадқиқотлар самарадорлиги пасайиб бормоқда;
Тадқиқотларнинг амалиётга жорий этилиши: Илмий ишларнинг амалий аҳамияти кам, натижаларни жорий қилишда сохталиклар кўп;
Кадрлар муаммоси: Чет элда таълим олган олимлар кам, маҳаллий кадрларнинг эса замонавий илмий методология ва технологиялар бўйича таянчи етарли эмас;
Масъулият ва самарадорлик: Кўплаб тадқиқотлар қандай мақсадларда олиб борилгани аниқ эмас, бу эса илмий ишлар самарадорлигига таъсир қилмоқда;
Илмий алмашинув: Халқаро илмий алмашинув ва ҳамкорликни амалга ошириш ноқулай, бу ҳам юқори даражада тадқиқотлар олиб бориш имконини камайтиради.
Бу Сунъий интелект деганлари жуда очиқ ойдин жавоб бераркан! Унда "ўзбекчилик", "каттага ҳурмат".... ва бошқа хислатми, иллатми кабилардан асарҳам йўқ.
Қисқаси, интелекти зўркан,"маънавияти" нолакан😂 (Бу гапни каттаконлар эшитиб қолмасин. Тағин "маънавиятсиз экансан" деб Сунъий интелект жанобларини орқасига блок уриб юртимиздан бадарға қилишвормасин)🤫
Каналга обуна бўлинг!👉https://t.me/DM_Ilmiytadqiqot