Davlat MUHAMMAD: Ilmiy tadqiqot haqida...📝


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Канал фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент Давлат Муҳаммад томонидан илмий тадқиқот олиб бораётганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. Каналда илмий изланиш бўйича йўл-йўриқлар содда ва мазмунли шаклда бериб борилади.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Билиб қўйган яхши

Очлик сабаб инсон танасида қандай мўжизалар содир бўлади?!

Қўшимча маълумот: 2025 йилги Муборак Рамазон ойининг биринчи куни 1-Мартга тўғри келмоқда (ой кўринишига қараб 1 кунга фарқ қилиши мумкин).

Барчамизни ўша кунларга етказсин. Яқинларни ҳам ҳабардор қилиб қўйинг!

Каналга обуна бўлинг!👉https://t.me/DM_Ilmiytadqiqot


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Мотивация
Инсон туғилганидан бошлаб (дунёни билиш йўлида) тадқиқот олиб боради - болаликда бу жараён катта эҳтиёж, ўта фаоллик ва расмиятчиликларсиз амалга ошса, катта бўлгач эҳтиёж, фаоллик камайиб, билиш фаолиятимизга турли расмиятчилик ва қоидалар кириб келади.

Сиз илмда боладек бўлинг! Илм маънавий эҳтиёжингизни энг катта истаги бўлсин! Бу йўлда фаол бўлинг, бироқ асосий кучингизни кўплаб расмиятчилик ва қоидаларга сарф этманг! Шахсий ривожланиш, илмий янгилик, ихтиро ва кашфиётлар асосий мақсадингиз бўлсин!

Танишларга юбориб, уларга ҳам мотивация бериб қўйинг!


Каналга обуна бўлинг!👉https://t.me/DM_Ilmiytadqiqot


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Билиб қўйган яхши

Лотин, кирилл ва юнон алифболари ўртасидаги ўхшашлик ва фарқлар.

Ҳозирда жамиятимизда лотин ва кирилл алифбосига тегишли икки авлод шаклланган бўлса Бiz, 35-45 yoшдаgиlар эsа, hар иккi аlифbоnи араlаsh ҳоldа қo'лlайdигаn uchинсhи - ароsatдаgи аvлodmиz😂

Бизга ўхшаган танишларга юбориб қўйинглар!

Каналга обуна бўлинг!👉https://t.me/DM_Ilmiytadqiqot


#Илмий муаммо
Эртага душанба. Одатдаги кун тартибимга кўра, фарзандларимни мактабга ташлаб кейин ишга ўтаман. Иккинчи синфда ўқийдиган қизимнинг сумкасини кўтарганимда ҳар сафар ажабланаман. Бу сумка нега бунчалик оғир?! Ўзи, мавжуд меъёрларга кўра, сумка оғирлиги қанча бўлиши керак?

Ўзбекистонда Санитария қоидаларига кўра (0341 16-сон, 2017 й.) ўқувчи сумкасининг умумий оғирлиги:
• 1—2 синфда 1,5 кг; • 3—4 синфда 2 кг; • 5—6 синфда 2,5 кг; • 7—8 синфда 3,5 кг; • 9—11 синфларда 4 килодан ошиб кетмаслиги белгиланган.

Аммо, амалда ўқувчилар сумкасининг оғирлиги мавжуд талабларга тўғри келмайди. Тартибни бир ташкилот белгилаган, бошқаси эса бузган! Маълумки, оғир сумкалардан фойдаланиш ёш авлод жисмоний ривожланишига жиддий хавф туғдиради.

Ҳозирда қандай мавзуда илмий иш қилай деб юрган (педагог) тадқиқотчиларга маслаҳат: мана шу ҳам битта илмий муаммо. Бундай тадқиқотлар албатта мамлакатимиздаги ёш авлод "юк"ини анча енгилашишига хизмат қилади!

Каналга обуна бўлинг!👉https://t.me/DM_Ilmiytadqiqot

766 0 10 8 12

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Билиб қўйган яхши

Одам, турли ҳайвон ҳамда ҳашаротларнинг кўриш майдони.

Каналга обуна бўлинг!👉https://t.me/DM_Ilmiytadqiqot




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Илмий муаммо

Нега яҳудийлар турли соҳаларда ривожланиб кетган? Дунёда деярли 1,5 млрд мусулмонлар бор, аммо улардан анча кам бўлган яҳудийлар кўплаб ихтиролар қилган, нисбатан кўп Нобель олган. Буни сабаби нимада?!

Албатта, мазкур видео Сизга бир мусулмон сифатида илмий-тадқиқот соҳасида катта турки бериши мумкин!

Каналга обуна бўлинг!👉https://t.me/DM_Ilmiytadqiqot


#мотивация

Шахматда бир қоида бор: агар пиёда рақиб катакларининг биринчи қаторига етиб борса, шоҳ, от ва филдан ташқари исталган фигурага айланиши мумкин.

Шунинг учун пиёда бўлиб туғилганингиздан хафа бўлманг. Меҳнатингиз билан маррага етиб боринг ва хоҳлаганингизга айланинг. Албатта, бунинг мазаси ўзгача бўлади!

Каналга обуна бўлинг!👉https://t.me/DM_Ilmiytadqiqot


Forward from: Edu.uz
Ilmiy tadqiqotni amalga oshirish (dissertatsiya tayyorlash)da sizda qanday muammolar mavjud? (Bir nechta javob variantlarni belgilash mumkin)
Poll
  •   Ilmiy rahbarim vaqti yetmayapti
  •   Tadqiqot olib borish uchun mablag‘ yetarli emas
  •   Tadqiqotimni aynan nimadan boshlashni bilmayapman
  •   Tadqiqot olib borayotgan tashkilotimda zarur laboratoriyalar yetarli emas
  •   Tadqiqotim bo‘yicha o‘quv adabiyotlar yetarli emas
  •   Xalqaro bazalardan foydalanishni bilmayman
  •   Muammolarni izohlarda qoldiraman
1999 votes


Бизга мафкура албатта керак!

Бизда мафкурага қарши "аллергия"нинг пайдо бўлиши иттифоқ қулаб, коммунистик идеология диктати барҳам топган йилларга тўғри келади. Айнан ўша йиллари" қизил идеалогияга"га бўлган ўтли нафрат умуммаънода мафкура истилоҳига нисбатан ҳам инкорни шакллантирди.

Ва бу ўжар кўзқараш давлатимизнинг Бош қонунида ҳам акс эттирилдики, унга кўра,  ҳеч қандай мафкура давлат мафкураси сифатида қўлланилмайди. Лекин нафсиламрини айтганда,  мафкурасиз, ғоясиз яшаш мумкинми, ўзи, қолаверса, мафкура мафкурадан фарқ қилади, деган гап тўғрими, нотўғрими?!

Назаримда, бизда шу жиҳатлар чуқур ўйланмади.  Дастлабки йилларда мафкура ўрнига турли ғоялар, масалан, миллий истиқлол ғояси, юксак маънавият енгилмас куч, деганга ўхшаш панд-насиҳатга йўғрилган нималардир "яратилди".

Аммо улар ишлаб кетмади. Нега? Чунки моҳият эътибори билан бу фикрлар тўплами глобал интеллектуал тафаккур қаршисида ҳийла ожиз эди. Очиғи,  уни замонавий дунё тамаддуни мантиғига солиб қараганда, ўртамиёнадан ҳам анча пастда турувчи миллий адабиётимизнинг ўртамиёнагина вакиллари ҳукумат қироатхоналарида "ижод" этган эдилар.

Бу гапларга бу йил Жамшид Қўчқоров таъбири билан айтганда, насиб қилса, 34 йил бўлади. Шунча йилдан буён турли, "дежурний" ғоялар билан яшаб келяпмиз. Жамиятни бирлаштирадиган, бир йўлда сафарбар эта оладиган ҒОЯ мудом кўринмайди.

Атрофимиздаги йирик қудратлар, метрополияга айланишга шайланаётган кучлар ва анъанавий "оға" лар ҳақида нафақат қарши гапириш, ҳатто, уларни шубҳа остига олиш ҳам сиёсатга душманлик ёки деструктив-бузмакорлик деб малакаланади. Дейлик, мамлакатда рус тили мактаблари кўпайиб кетмоқда ёки хитойликларга кўпам ишониш яхши эмас, дея шахсий фикр билдириш ва яна Олий Мажлисда "йўқолиб қолган" тил ҳақидаги қонун лойиҳасини сўраш, жиддий туриб талаб қилиш ҳам бизда нохуш кайфият уйғотади.

Бунданам даҳшатлиси, биз ишониб юрган кўп-кўп сиёсий мулозимларнинг маънавий кумири миллий қаҳрамонларимиз Буюк Темур, Жалолиддин ёки Шайбонийхон эмас, Рамзан Қодиров экани тобора ойдинлашаётгани кўнглингни безовта қилади. Майлики, у Шимолий Кавказнинг афсонасига айланган, бир пайтлар жасоратидан таъсирланиб, Толстой "Ҳожимурод" асарини ёзган имом Шомил ёки Дудаевдай миллий қаҳрамон бўлсаям бошқа гап.

Қодиров ким? У бугун миллий етакчидан кўра кўпроқ Путиннинг солдатига ўхшайди...

Майли, ҳозир гап кавказликлар  эмас, балки ўзимиз ҳақимиздадир. Бугун бизга мафкура албатта, керак. Жамиятни сафарбар қила оладиган, халқни буюк мақсадларга йўналтира оладиган кучли мафкура. Бунинг учун, назаримизда, ушбу соҳада авлодлар алмашинувига киришиш керак. Айни секторга ёш, дунёвий билимларни пухта эгаллаган, Ватан ва миллатни севувчи закий олимларни "тортиш" ва мафкуравий соҳада жамоани тўлиқ янгидан шакллантириш керак.

Албатта, буни шахсий мулоҳаза сифатида қабул қиласизлар, муҳтарам классик мафкурачи боболар!

Манба: platformauzb

Каналга обуна бўлинг!👉https://t.me/DM_Ilmiytadqiqot


Ташаккур

Бугун Канал фаолиятига куйилган бахони кургандек булдим. Учта - кушалок беш!

Менга мотивация бериб куллаб-кувватлаётган барчага ташаккур!


6. Тажриба-синов ишларини босқичма-босқич амалга ошириш ва натижаларни умумлаштириб бориш;

7. Юқоридаги вазифалар бўйича йиғилган ҳар бир материални диссертацияга мослаб жойлаштириб бориш;

8. Кенг жамоатчилик ва илм ахлини боҳабар қилиш учун тадқиқот давомида қўлга киритилган янгиликлар бўйича тезис ва мақолалар эълон қилиб бориш;

9. Диссертация хулосалари асосида ваколатли органларга таклиф ва тавсиялар тайёрлаш ҳамда улардан диссертацияни амалиётга жорий этилганлигига оид маълумотнома (внедрения) олиш;

10. Диссертацияни ҳимояга олиб чиқиш (тегишли тартибда расмийлаштириш, тақдимот тайёрлаш ва эҳтимолий саволларга тайёргарлик кўриш).

Мазкур ёндашув ҳам камина - ©️Давлат Муҳаммад томонидан ишлаб чиқилган ҳамда шахсан ўз фаолиятим ва шогирдлар тайёрлашда апобациядан ўтказилган.

Ишонч билан айта оламанки, ушбу маълумот тадқиқот ишингизга аниқ ёрдам беради! Бунинг учун Сиз уни кетма-кетликда ўрганиб чиқинг ҳамда ўз тадқиқот фаолиятинизга мосланг!

Илмий раҳбар бўлсангиз шогирдлар кучи, асаби ва умрини зоя қилиб, уларни турли "мақомда йўрғалашига" йўл қўйманг! Кеч бўлмасидан юқоридаги кетма-кетлик бўйича уларга йўналиш беринг!


Мазкур ёндашув Тадқиқотчи учун илмий самара, Устозлар учун дуо, жамият муаммоларига асосли ечимлар тақдим этса чин дилдан хурсанд бўламан. Барчангизга омад тилаб Давлат Муҳаммад!

Қўлингиздан келгунча тарқатсангиз албатта, миннатдор бўлар эдим!🤝

Каналга обуна бўлинг!👉https://t.me/DM_Ilmiytadqiqot

760 0 38 4 14

#Илмий муаммо

Тадқиқот ишини олиб бориш босқичлари
(PhD ва DSс га ҳам бирдек мос келади)

1. Илмий муаммони аниқлаш, аниқ тасаввур этиш ҳамда уни мавжудлигига оид (мавзу танлаш вақтидаги даслабки муҳокамалар учун) камида 5 та далил келтириш (рақамлар билан бўлса барчага янада тушунарли бўлади);

2. Мавжуд муаммо ечими бўйича юртимизда аввал ва ҳозирда қандай йўл тутилгани ҳамда ҳорижда ушбу муаммо ечими бўйича қандай ёндашувлар борлиги бўйича маълумот ва материаллар тўплаш;

3. Иккинчи ва учинчи рақамлардаги вазифалар асосида олинган материаллар ҳамда шахсий кузатув ва тажрибага асосланган ҳолда илмий муаммони бартараф этишга оид (камида 7 та банддан иборат) шахсий тахмин - фаразни ишлаб чиқиш;

4. Ишлаб чиқилган фаразга мос келадиган тажриба-синов объектларини аниқлаш (бу асосан, педагогика, психология, социология, география каби фанлар учун зарур);

5. Илмий фаразни тўғри ёки нотўғрилигини асословчи уч босқичли (аниқловчи-таъкидловчи, шакллантирувчи ва якунловчи) тажриба-синов дастурини ишлаб чиқиш (одатда мазкур дарстур кўплаб тадқиқотчилар томонидан ишлаб чиқилмайди ва натижада тажриба-синов ишлари назарий ва амалий жиҳатдан пала-партиш ташкил этилади);


#Илмий муаммо

Илмда боши берк (тупик) кўчага кириб қолмаслик учун аввало тадқиқотчининг шахсан ўзи қолаверса унинг илмий раҳбари тадқиқот ишининг босқичлари ҳақида тўла тасаввур ва тушунчага эга бўлиши лозим.

Хурматли, тадқиқотчи мен бугун Сизга ўта қимматли бўлган, қайта тикланмас ресурсларингиз: вақт ва асабингизни зоя кетказмаслик йўлини кўрсатаман.

Бу йўл 10 та босқичдан иборат бўлиб, у Сизга илм йўлида адашмай "манзил"га тўғри етиб олишингизга ёрдам беради.

Каналга обуна бўлинг!👉https://t.me/DM_Ilmiytadqiqot


Кўп йиллик илмий-тадқиқот жараёнидаги кузатувларим мени шундай хулосаларга келишимга сабаб бўлмоқда:

Биринчидан, кўплаб тадқиқотчилар (айримларни ҳисобга олмаганда) нима учун илмий иш бошлагани, айнан қайси илмий муаммонинг ечимини топиш ниятида эканини ақлан ва қалбан ҳис этмаган холда илмга кириб келаётганга ўхшайди;

Иккинчидан, айрим илмий тадқиқотчиларда ният-мақсад нотўғри шаклланган: улар илмий фаолият орқали жамиятни қийнаётган муаммо – юкни бўйнига олишни эмас, тезроқ корочка – илмий даража дипломини олишни мақсад қилишгандек гўё;

Учинчидан, нотўғри ният ва йўлдаги тадқиқотчиларни тўғрилайдиган, қийин бўлсада олимлик рутбасига лойиқ бўлишни ўргатадиган илмий раҳбар ва забардаст олимларнинг сони ва сифати камайиб бораётгандек туюлмоқда;

Тўртинчидан, юқоридаги биринчи ва иккинчи хулосаларга мос келадиган тадқиқотчилар илмий иш якунида боши берк кўчага кириб қолаётгани, ўз вақтида тўғри йўлга солинмагани сабаб ўта қимматли бўлган ресурслар: вақт, асаб, инсон умри кабиларга улкан зарар етаётгани эса айни ҳақиқат.

Хуллас, бугун анчадан бери (чин дилдан мана шундай тадқиқотчиларга ачинган ҳолда) йиғилиб келаётган хулосаларимни Сизлар билан ўртоқлашдим.

Энди, мендан илмдаги бу каби хатоликлар билан боғлиқ муаммога ечими борми? дея сўрасангиз албатта, ечим бор! Унга кейинги постларимизда тўхталамиз...

Кейинги пост тайёр бўлгунга қадар мазкур маълумотни эҳтиёжи бор танишларга юбориб қўйинг!

Каналга обуна бўлинг!👉https://t.me/DM_Ilmiytadqiqot


Бизни қадрдон кузатувчиларимиз учун яна бир оргинал янгилик улашмоқчиман. Бугунги куним мени мазкур хулосага олиб келди!

Бу янгилик Тадқиқотчилар учун жуда катта ёрдам бўлади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Навбатдаги Илмий семинардамиз... Кейинрок фикрларимни ёзаман...


Шайх_Муҳаммад_Содиқ_Муҳаммад_Юсуф_Ислом_тарихи_1_китоб_.pdf
19.6Mb
Шайх_Муҳаммад_Содиқ_Муҳаммад_Юсуф_Ислом_тарихи_2_китоб_1.pdf
19.5Mb
#кутубхона
Шайх Муҳаммад Содиқ, Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ушбу
асари Ислом тарихининг муҳтасар баёни бўлиб, бу китоб муаллифнинг сўнгги китобларидан биридир. Ҳазратдан Аллоҳ рози бўлсин!

Мазкур китоблар юқоридаги постда келтирилган диний адашмовчиликларни олдини олишда Биз учун жуда ҳам зарур ҳисобланади.

Каналга обуна бўлинг!👉https://t.me/DM_Ilmiytadqiqot


taqiq.pdf
2.7Mb
#Диққат

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати.

Эҳтиёт бўламиз ва зарурият бўлса тадқиқот жараёнида фойдаланамиз!

Яқинларни ҳам огоҳлантириб қўйинглар!
Каналга обуна бўлинг!👉https://t.me/DM_Ilmiytadqiqot

20 last posts shown.