#Қонунчиликдаги янгилик
.... ОАК раиси билан жонли мулоқотда қатнашдим. Асосий гап Низом - Илмий тадқиқот олиб бориш тартибларининг ўзгариши ҳақида бўлди.
Қуйидагиларни бекор бўлиши кутилмоқда:
- эндиликда, автореферат бўлмайди, тадқиқотчи фақат диссертациянинг ўзи билан ҳимояга чиқади;
- етакчи ташкилотга бориш ҳам бекор қилинмоқда. Шунда тадқиқотчи олдида кафедра муҳокамаси, Илмий кенгаш ҳузуридаги илмий семинар ва Илмий кенгаш ҳимояси қолади;
- малакавий ва қўшимча имтихонларни ҳам бекор бўлиши кутилмоқда.
Қуйидаги янгиликлар қўшилмоқда:
- эндиликда, ОАК фаолияти 100 фоиз рақамлашади;
- илмий тадқиқот жараёнида коррупцияга қарши курашиш учун инсон омили максимал камайтирилади;
- илмий тадқиқот жараёни (жумладан, антиплагиат масаласи)да сунъий интелект имкониятлари фаол қўлланилади;
- PhD ва DSc учун ҳам мақолалар сони ортиши, жумладан, тадқиқот иши бўйича марказий газеталарда танқидий мақола чиқариш шарти қўшилмоқда;
- тадқиқот иши натижаларини амалиётга жорий этилиши, реализацияси ва тижоратлашувига катта эътибор берилиши кутилмоқда.
PhD ва DSc тадқиқот ишларининг хажми эса ўзгаришсиз қолади.
Албатта, мазкур ўзгаришлар янги Низом тасдиқлангачгина расман кучга киради. Унга қадар эса, воҳимага тушмасдан илмий ишингиз устида барқарор фаолият олиб боришингизни маслаҳат бераман. Барчаси яхшиликка!
Яна бир гап, жонли мулоқот вақтида илтимосимга кўра, ОАК раиси Низом тасдиқлангач ундаги янгиликлар бўйича подкаст (youtube га қўйиш учун жонли мулоқот) қилишимизга розилик билдирди. Демак, олдинда янгиликлар кўп....
Бизни кузатишда давом этинг ва танишларга ҳам тарқатинг!
Каналга обуна бўлинг!!👉https://t.me/DM_Ilmiytadqiqot