Ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг қишки трансфер ойидаги энг шов-шувли харидларидан бири бўлган эди, аммо ҳозирда у инглиз клубида чуқур захирада ўтирибди. Энди эса нега иқтидорли футболчи "шаҳарликлар" таркибидан ўрин ололмаётгани ва ёзда жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди, деб хабар беради Vesti.kz.
Real Talk Manchester City’нинг маълумотига кўра, Ҳусанов бош мураббий Хосеп Гвардиола билан жанжаллашиб қолган. Гўёки воқеа март ойи охиридаги машғулот пайти содир бўлган.
Айтилишича, тил билмаслик туфайли ўзбекистонлик ҳимоячи ва испаниялик мураббий ўртасида тушунмовчилик юз берган.
Манба ёзишича, машғулотлардан бирида Гвардиола Ҳусановни яхши ўйин учун мақтаб, унга “Сен чемпионсан” деган. Ҳусанов эса жавоб қайтармоқчи бўлиб, сўзларни бироз адаштириб юборади. У “Сен ҳам чемпионсан” (You’re a champ too) деб айтмоқчи бўлган, лекин ўрнига “Сен шампунсан” (You’re a shampoo) деб қўяди.
Гвардиола бу гапни ўзининг каллигидан кулиш деб қабул қилган. Шунинг ортидан у Ҳусанов бошқа ўйин ўтказмаслигини айтган.
Ҳусановнинг ҳимоясига Рубен Диаш чиқиб, футболчи сўзларни адаштирганини тушунтиришга ҳаракат қилган, аммо Гвардиола ўз қароридан қайтмаган.
“Сити”даги фаолиятга нуқта қўйилдими? Мазкур можаро бўйича расмий маълумот йўқ. Аммо натижада Ҳусанов захирада ўтирибди, унинг агентлари эса янги жамоа излашяпти.
“Сити”даги фаолият бошланмасдан тугади”, — деб хулоса қилади манба.
Шундай қилиб, Гвардиола ва Ҳусанов ўртасидаги можаро ҳақиқат бўлиши мумкин ва ўзбек ҳимоячиси ёзда “Манчестер Сити”ни тарк этиши эҳтимоли бор.
@CHIROQCHIOVOZI