Барча матбуот котибларининг мавқеи туширилмоқдаЎз навбатида ойлик маошлари ҳам пасайтирилади.
Маълумки, матбуот котибларининг мавқеи раҳбар ўринбосари даражасига тенглаштирилган эди, эндиликда эса улар департамент раҳбари, бўлим бошлиғи, котибият мудири, гуруҳ раҳбари даражасига туширилмоқда.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2019 йилдаги ПҚ-4366-сон қарорига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари бир вақтнинг ўзида давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланиб, ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра
давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг ўринбосарига тенглаштирилган эди.
Эндиликда эса ушбу мақом ўзгартирилмоқда. Яъни бир вақтнинг ўзида давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланиб, ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратларида
департамент бошлиғига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида
котибият мудирига ҳамда туман (шаҳар)ҳокимликлари тузилмаларида
гуруҳ раҳбарига тенглаштирилади.Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг
“2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳасида келтирилган.
@CHIROQCHIOVOZI