Forward from: AOKA - Rasmiy kanali
🖊 Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги натижалари
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини таҳлил қилиниб, 2023 йил якунлари бўйича Очиқлик индекси натижалари эълон қилинган эди.
Очиқлик индексининг биринчи индикатори Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан эълон қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарларининг рейтинги ҳисобланади.
2023 йил якунлари бўйича Агентлик томонидан республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 131 нафар матбуот котиби фаолияти баҳоланди.
⚡️ Баҳоланган жами 131 та ташкилот ва идоранинг –
⏺29 нафар матбуот котиби (22,1%)нинг иш натижалари юқори;
⏺59 нафари (45%)ники ўрта даражада;
⏺39 нафари (29,8%)ники қониқарли;
⏺4 нафари (3,1%)нинг фаолияти паст даражада, деб топилди.
2019 йилдаги биринчи баҳолаш билан солиштирганда матбуот котибларининг фаолияти самарадорлигида жиддий ўсиш кузатиб келинмоқда. Масалан, юқори даражада баҳоланган матбуот котиблари улуши 8,8 дан 22,1 фоизгача, сон жиҳатдан эса 3,6 баробар ўсган.
✍️ Батафсил
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт