💠Навоийда тадбирга кетаётган боғча мудиралари ЙТҲга учради. Бир киши ҳалок бўлди.Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
🟣Маълум қилинишича, ҳолат 28 декабр куни содир бўлган. Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси топшириғи билан олис ҳудудлар – Учқудуқ ва Томди туманлари ҳамда Зарафшон шаҳридан ҳам таълим тизими ходимлари Навоий шаҳрига тадбирга чақирилган.
🟣Ушбу тадбирга Зарафшон шаҳридан келаётган 4 нафар боғча мудираси йўлда ЙТҲга учраган. Улардан бири машина бошқарувида бўлган.
ЙТҲ оқибатида Зарафшон шаҳридаги 3-сонли МТТ мудираси Галина Губина воқеа жойида вафот этган.
🟣Шунингдек, машинада бўлган қолган 3 киши турли тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди. Унда келтирилишича, 28 декабр куни соат 10:30 да вилоят “Маънавият ва маърифат” марказида Навоий вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 2024 йил якунларига бағишланган тадбири ўтказилиши режалаштирилган бўлган.
🟣“Сарҳисоб тадбирида узоқ йиллар таълим соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшган, 2024 йилда ютуқларга эришган раҳбар кадрларни, тизимда юқори натижаларга эришган педагог ходимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида рағбатлантириш ҳам назарда тутилган эди.
🟣Рағбатлантирилувчи раҳбар кадрлар орасида Зарафшон шаҳридаги 3-сон давлат мактабгача таълим муассасаси директори Губина Галина Федоровна ҳам бор бўлган. Йўлда автоҳалокат туфайли Галина Федоровнанинг вафоти муносабати билан тадбир қолдирилганини маълум қиламиз”, дейилади бошқарма муносабатида.
🟣Ҳозирда шифохонага ётқизилган боғча мудираларининг ҳолати яхши экани айтилмоқда.
🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot
👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!