Byudjet xodimlari


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ҳамкорлик учун: @TalimHamkor
Мурожаат учун: @Byudjet_aloqa
@Byudjet_xodimlari барча давлат ташкилотлари ҳодимларини ўзида жам қилган ягона канал!!
Канал мавзусига мос хабарлар бўлса бизга юборинг.Биз каналга чиқарамиз.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Ҳодим ишдан бўшатилганда 2 ойлик ўртача иш ҳақи сақланади

✅ Ходим қуйидаги асослар бўйича ишдан бўшатилганда иш қидириш даврида 2 ойгача ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолинади:

▫️ходим
янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганда;
▫️ходим иш берувчи билан ишлаш учун бошқа жойга кўчишни рад этганда;
▫️ходим тиббий хулосага мувофиқ соғлиғи кўтарадиган бошқа ишга ўтишни рад этгада ёки иш берувчида тегишли иш бўлмаганда;
▫️ходимлар сони ёки штатлар қисқарганда;
▫️ташкилот тугатилганда;
▫️ходим малакаси етарли бўлмаганда;
▫️шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга тикланганда;
▫️суднинг ташкилотни тугатишга оид қарори кучга кирганда.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


[ДИҚҚАТ] Сўз Ёдламасдан Рус Тилида Гапириш Қадамларини БEПУЛ Ўрганинг

10 йиллик тажрибага эга Зарина Исмоиловна 3 кунлик БEПУЛ онлайн ДАРС ташкил қиляпти!

📅 Вақти 12-13-14-Феврал | Соат 20:30

БEПУЛ ОНЛАЙН ДАРСДА сиз

✅ Рус тили граматикаси ва сўз ёдламасдан натижага чиқиш услубларини БEПУЛ ўрганасиз

Ҳаволани босиб ёпиқ каналга уланишга улгуринг чунки 37% БEПУЛ жойлар qoldi.

👉 Ҳозироқ БEПУЛ уланиш
👉 Ҳозироқ БEПУЛ уланиш
👉 Ҳозироқ БEПУЛ уланиш


☎️ Барча билиши зарур бўлган телефон рақамлари – рўйхат

🔹1101 – ФВВ (ишонч телефони)
🔹1102 – ИИБ (ишонч телефони)
🔹102 – Навбатчилик қисми
🔹103 – Тез тиббий ёрдам хизмати
🔹1104 – Газ хизмати
🔹1050 – ФВВ (қутқарув хизмати)
🔹55 503-21-20 – Ўзгидромет ишонч телефони
🔹1001 – Об-ҳавони билиш учун алоқа хизмати.
🔹1004 – Аниқ вақтни билиш учун алоқа хизмати.
🔹1054 – «Сувсоз» ДУК авария хизмати.
🔹1069/(78)140-19-19 – дорихона ва дори-дармонларни топиш учун алоқа хизмати.
🔹1009 – «Ўзбектелеком», барча ташкилотлар манзили, телефон рақами, томошалар намойиши, кўргазмалар иш жадвали, халқаро ва шаҳарлараро телефон кодлари, шаҳарлар индекслари ва бошқа маълумотларни тақдим этувчи алоқа хизмати.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🚨 Imtihonga Vaqt Kam, Lekin Xavotir Olmang! 🚨

Ustozlar! Attestatsiyadan muvaffaqiyatli o‘tish uchun vaqtingiz juda oz qolgan, ammo bizning "Maxsus metodikamiz" yordamida siz buni oson va tez amalga oshirishingiz mumkin!

📚 "Bizning metodika – sinovdan o‘tgan, ishonchli va samarali!"
✔️ Har bir savolni tushunib, to‘liq tayyorlaning.
✔️ Imtihonga so‘nggi kunlarda qanday o‘zgarishlar bo‘lishi haqida to‘liq ma’lumot.
✔️ Tajribali mutaxassislar yordamida, sizni qadam-baqadam tayyorlaymiz!

💥 BEPUL VEBINAR!💥
12-fevral kuni, bizning mutaxassislarimiz bilan "Bepul vebinar" o‘tkaziladi, unda sizga attestatsiya tayyorgarligi haqida hamma narsani batafsil tushuntiramiz!

🔗 Vebinarga ro‘yxatdan o‘tish uchun quyidagi kanalga o‘ting:
https://t.me/Matematikaattestatsiya2025

📲 Hozirda qo‘llanma olish va batafsil ma'lumot uchun ro'yhatdan o'ting:
https://attestatsiya-cc2894dfc841.herokuapp.com/

Vaqtni boy bermang, muvaffaqiyatni qo‘lga kiriting!


📄Мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларга устама тўланади

🔘Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

🟣Фармонга кўра, 2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


Мактаб ҳамшираси қандай бўлиши керак?

Мактаб ҳамшираси таълим муассасасидаги барча ўқувчилар соғлигини назорат қилувчи ва саломатлик билан боғлиқ масалаларда уларга яқиндан кўмак берувчи тиббиёт ходими саналади.


Мактаб ҳамширасининг фаолияти соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, тегишли қонун ҳужжатларида ушбу касб эгаларининг штат бирлиги ҳар бир таълим муассасасида бўлиши шартлиги белгилаб қўйилган. Улар ўқув даргоҳларида соғлом муҳитни таъминлаш, ўқувчиларнинг саломатлигини назорат қилишда муҳим рол ўйнайди.

Фаолият йўналишлари:

Мактаб ҳамшираси ўқувчиларнинг соғлиғини мунтазам равишда текшириб, уларда ҳар қандай касаллик белгилари пайдо бўлганда, зудлик билан тўғри чора кўриши лозим.


➡️ Шу орқали оғир касалликлар эрта босқичда аниқланиб, уларнинг олдини олиш имконияти ортади. У мактаб ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига риоя этилишини назорат қилади, шу орқали болаларнинг соғлом муҳитда таълим олишига ҳисса қўшади. Ўқувчиларни тўғри овқатланиш, соғлом кун тартиби ва спорт билан шуғулланишга тарғиб қилиш ҳам мактаб ҳамширасининг асосий вазифаларидан биридир.

Мулоқот жараёнидаги муҳим жиҳатлар:

Бошланғич синф ўқувчилари билан ишлашда мактаб ҳамшираси қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор бериши лозим:


➡️ Ёш хусусиятлари: бошланғич синф ўқувчилари катталарга қараганда инфекцияларга кўпроқ мойил бўлади. Шу боис уларнинг соғлигини назорат қилиш, мунтазам равишда текширувлар ўтказиш, тозалик ва гигиенага риоя қилишини кузатиб бориш жуда муҳим.

➡️ Эмоционал ва психологик жиҳатлар: кичик ёшдаги болалар ўзини ёмон ҳис қилаётгани ёки бирор жойи оғриётганини тўлиқ баён қилишда қийналиши мумкин. Шунинг учун ҳамшира болаларнинг ҳолатини тўғри баҳолашда маълум муаммоларга дуч келиш эҳтимоли бор. Шунга қарамай, улар ўғил-қизлардаги ҳар қандай ўзгаришга тезкор муносабат билдириши керак.

➡️ Тиббий билим ва кўникмаларни ривожлантириш: мактаб ҳамшираси болаларга гигиеник кўникмаларни ўргатиши, ўқувчиларни қўл ювиш, тишларни парвариш қилиш, тўғри овқатланиш каби соғлом одатларга ўргатиши муҳим.

Сабр-тоқат ва муомала одоби
Бошланғич синф ўқувчилари билан ишлаш мактаб ҳамшираси учун муайян қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин.


➡️ Масалан, кичик ёшдаги болалар айрим ҳолларда тиббий текширувдан ўтишни ёқтирмайди. Ота-оналар томонидан “ана дўхтир келди”, “ҳозир укол қилади” қабилидаги қўрқитишлар натижасида боланинг онгида тиббиёт ходими билан боғлиқ руҳий жароҳатлар каттариб боради. Шу боис ҳамширанинг болалар билан мулоқот қилишида сабр-тоқат ва муомала одоби муҳим аҳамиятга эга.

Учлик ҳамкорлиги:

Мактаб ҳамшираси бошланғич синф ўқитувчилари ҳамда ота-оналар билан яқин алоқада бўлиши, болалар саломатлиги билан боғлиқ ҳар қандай масала бўйича уларга хабар бериб туриши зарур.


➡️ Ўқувчилар, ота-оналар ва мактаб ҳамшираси ўртасидаги самарали мулоқотни таъминлашда бошланғич синф ўқитувчиси асосий рол ўйнайди. Мактаб ҳамшираси ота-оналарга боланинг саломатлиги билан боғлиқ ҳар қандай янгилик ёки саломатлик ҳолатига тааллуқли ўзгаришлар ҳақида тезкор маълумот бериши керак. Агар “ҳамшира — ўқитувчи — ота-она” учлиги тўғри ишласа, боланинг саломатлиги билан боғлиқ барча муаммоларни тезда ҳал қилиш мумкин бўлади.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


Forward from: Sardor ustoz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📚 Prezident Maktabi: Hayotingizni O'zgartiradigan Qaror!

Tasavvur qiling:
Oddiy maktab o‘quvchisisiz. Lekin bir kun kelib, Prezident maktabi eshiklarini ochadi va sizga yangi dunyo taqdim etadi. 🎓🔝

Bu maktab oddiy emas!
Bu yerda:
🚀 Cheksiz bilim imkoniyatlari
🧠 Mustaqil fikrlash va tahlil qilish qobiliyati
🌍 Kelajakdagi global liderlar safida bo‘lish imkoniyati!

Prezident maktabiga kirish – bu hayotingizdagi eng katta LEVEL UP!
Bitta qaror = butun kelajagingizni o‘zgartiradigan imkoniyat. 💡

Siz oddiy o‘quvchi emassiz. Siz ertangi O‘zbekistonni oldinga olib chiqadigan yetakchisiz. Bugun tayyorgarlikni boshlang, ertangi kun imkoniyatlarga to‘la! 🔥

📌 Prezident maktabiga kirishni orzu qilasizmi?
Unda Sardorbek Abdrimovning maxsus online kursi orqali tayyorgarlikni boshlang! 🎯
🚀 Kursga yozilish uchun biz bilan bog‘laning! 👇

TELEGRAM l INSTAGRAM

Prezident maktabi matematika kursiga ro'yxatdan o'tish!

Menejer bilan bog'lanish👈


💠 Пластик картадаги пулларни фирибгарлардан асранг ‼️

🔝3 та муҳим қоида:

🔽Пластик карта фирибгарлиги нима?

🔽Фирибгарларни қандай фарқлаш мумкин?

🔽Банк картаси блок ҳолатига тушгани, картадан ноқонуний пул ечиб олишга уринишлар бўлаётгани ҳақида қўнғироқ қилишса, нима дейиш керак?

🔝 1.Пластик карта фирибгарлиги нима?

Банк карталари товарлар ҳамда хизматлар учун ҳақ тўлашнинг энг қулай воситаси ҳамда чекланмаган миқдорда пул маблағларини олиб юриш учун тенгсиз воситадир. Юртимиз аҳолиси учун ҳам пластик карта бўш пул маблағларини назорат қилиш ҳамда бошқаришнинг қулай усулига айланди.

Бироқ сўнгги пайтларда банк карталари билан боғлиқ пул муомаласи ноқонуний тажовузлар нишонига айланди. Бу ҳолат карта эгаларинниг бепарволиги ёки асосий хавфсизлик қоидаларини билмасликлари туфайли келиб чиқмоқда.

🔝 2. Фирибгарларни қандай фарқлаш мумкин?

Фирибгарлар асосан фуқаронинг қўл телефонига қўнғироқ қилиб, ўзини банк ёки тўлов тизиминг номидан хавфсизлик, пластик карта, мижозларни қўллаб-қувватлаш ёки бошқа бўлим ходими деб таништиради.

Бундай шахслар мижознинг мобил иловаси бузилгани, банк картаси блок ҳолатига тушгани, картадан ноқонуний пул ечиб олишга уринишлар бўлаётгани ва шу каби турли уйдирмаларни келтиради ҳамда агар дарҳол чора кўрилмаса, барча маблағлардан айрилиши ҳақида айтиб Сизни алдашга уринади.

Шундан сўнг, телефонингизга юборилган бир марталик СМС-кодни сўраб, сизга ёрдам беришни таклиф этишади.

Фирибгарларнинг шу каби тузоқларига тушмаслик учун уларнинг қуйидаги белгиларини эслаб қолишингиз лозим:

⏺қўнғироқ ёки СМС-хабар яширин ёки бегона рақамлардан келади;

⏺зудлик билан қарор қилишга ундаш, “тезроқ”, “ҳозироқ”, “кейин тушунтираман” каби сўзлар билан саросимага солишга уринишади;

⏺телефон орқали фирибгарлик қилувчи шахслар ўзларини жуда ишончли тутиб, босим ўтказиши ёки аксинча мулойимлик билан ва бошқа турли усуллар ёрдамида мижозни ўзига ишонтиришади. Бунинг асосий сабаби – мижозни шубҳалантирмаслик ҳамда шошилинч қарор қабул қилишга ундаш;

⏺муайян саволлар берганингизда аниқ жавобнинг йўқлиги ёки чалкашлик ҳолати кузатилади;

⏺паспорт маълумотлари, карта рақами билан унинг амал қилиш муддатини, сизга жўнатилган тасдиқловчи кодни ёки бошқа шахсий маълумотларни сўрашади.

Эслаб қолинг!!!

Аслида бошқа шахснинг картасига пул ўтказиш учун фақатгина карта рақамини билишнинг ўзи етарли ҳисобланади.

🔝 3. Фирибгарликдан ҳимояланиш бўйича энг муҳим тавсиялар:

Фирибгарлар нафақат мобил телефон ва ҳамёнлардаги маблағларни ўзлаштириши, балки банк карталаридаги ҳисобингизга ҳам ноқонуний эгалик қилиши мумкин. Карта ва ҳисобрақамингиздаги пулларни ҳимоя қилиш учун кўплаб усуллар ишлаб чиқилган.

☑️ Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик ҳамда картангиз ҳисобидаги пулларингиз хавфсизлигини таъминлаш учун ушбу оддий қоидаларни эслаб қолишни тавсия қиламиз:

📹ПИН-кодни эслаб қолинг ва ҳеч кимга айтманг. Энг муҳими, бундай маълумотларни картанинг орқа томонидан ёки кўринадиган жойларда сақламанг. Савдо ёки хизмат кўрсатиш пайтида картани пин-кодини ўзингиз теринг ва уни овоз чиқариб айтманг. ПИН-код нимани англатиши фақатгина карта эгасининг ўзига маълум бўлиши керак.

📹Картангиз ҳисобидаги пул маблағларини доимий назорат қилиб туринг. Ҳар доим карта ҳисобидаги пул маблағлари баланси ҳамда уларнинг мавжудлигини текшириб туринг. Картани жамоат жойлари (автомобил, ишхона) да қолдирманг.

📹SMS-хабарнома хизматини уланг. Баланснинг ўзгариши ҳамда карта ҳисобидан амалга оширилган ҳар бир операция ҳақида хабар берувчи (ҳатто пуллик бўлса ҳам) SMS-хабарнома хизматини уланг. Шундагина Сиз ҳар доим ҳисобингиз ҳолатини кузатиб боришингиз ва шубҳали операциялар содир бўлганда ўз вақтида чоралар кўришингиз мумкин.

📹Рухсатсиз пул маблағи ечилса, картани музлатиб қўйинг. Агар ҳисобингиздан пул маблағи ечиб олиш хавфи вужудга келганда, банкка қўнғироқ қилиб, зудлик билан карта фаолиятини тўхтатиб қўйиш керак.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


9⃣- 😍😍😍😍😍😍

😍⏏️😍😍😍😍😍😍ning tavalludi munosabati bilan @HABELONATILI kanalida

😍YUTUQLI DIAGNOSTIKA😍 



Diagnostik test bugun soat
2️⃣0⃣ : 0⃣0⃣da Ona tili va adabiyot ustozlari uchun HABEL bilan ATTESTATSIYAGACHA BEPUL tayyorlov loyihasida   bo'ladi.

Diagnostik testda ishtirok etish uchun:

➡️   @HABELONATILI
kanaliga obuna bo'lasiz.

➡️  Bu postni 10 ta ona tili va adabiyot ustozga yuborasiz.

➡️ Jo'natga postingizni skreen suratga olib @HABEL_ADMIN ga yuborasiz.

➡️ Admin suratlarni tekshirgach sizga yopiq guruh taklif havolasini beradi.

@Habelonatili — biz doim siz uchun harakatdamiz!


Kanalga obuna bo'lish
👇👇👇👇👇👇👇
http://t.me/habelonatili
http://t.me/habelonatili
http://t.me/habelonatili


Штат қисқарганда ишда қолишда кимларга устунлик берилади

✅ Штат қисқариши натижасида ходимлар ишдан бўшатилганда малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ ходимлар ишда қолдирилади.

🔰 Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлганда қуйидагиларга афзаллик берилади:

🔹қарамоғида 2 ёки ундан кўп киши бўлган ходимларга;

🔹оиласида мустақил иш ҳақи олувчи бошқа ходим мавжуд бўлмаганларга;

🔹шу иш берувчида узоқ муддат иш стажига эга бўлганларга;

🔹малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ўқишни тамомлаган шахсларга;

🔹ушбу ташкилотда меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига учраган шахсларга;

🔹ногиронлиги бўлган шахсларга;

🔹1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлар бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;

🔹меҳнатдаги ютуқлари учун рағбатлантиришларга эга ва интизомий жазоларга эга бўлмаган ходимларга;

🔹атом объектларидаги авариялар оқибатида зарар кўрган шахсларга.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🚨📹 3 daqiqada o’quvchilaringizni darsga qiziqtirib qo’yishni xohlaysizmi?

🎁Tug’ilgan kun enerjayzer” metodimni Sevimli Ustoz bo’lishni xohlaganlar uchun sovg’a qilmoqchiman.

Bu metod orqali:

🔺 Sinf xonada o'quvchilar soni ko'p bo'lsa ham samarali dars tashkil qilaolasiz

🔺 Shovqinli sinfni 3 daqiqada tinchlantirib darsingizni qiziqarli qilib o'taolasiz

Tug’ilgan kun enerjayzer” metodni ko'rish uchun quyidagi havolani bosing👉https://t.me/Xidoyatovadilafruzbot?start=tel1300

🔴 Ha aytgancha, o'qituvchilar uchun 10-11-12-fevral kunlari "SEVIMli USTOZ" nomli BEPUL marafon tashkil qilayapman bu marafonimga ham ro'yxatdan o'tib qo'ying quyidagi havola orqali👉https://t.me/Xidoyatovadilafruzbot?start=tel1300


💬Ўзбекистоннинг чекка ҳудудида ишловчи ходимларга қандай имтиёзлар берилади?

📌Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарорига кўра, олис ҳудудларда жойлашган мактабларда бошқа ҳудуддан келиб ишлаётган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига иш стажидан (умумтаълим муассасасида ишлаган даври) келиб чиқиб қуйидагича устамалар тўланади:

🟣6 ойдан – 3 йилгача – 10 %;

🟣3 йилдан – 5 йилгача – 20 %;

🟣5 йилдан – 10 йилгача – 30 %;

🟣10 йилдан – 15 йилгача – 40 %;

🟣15 йилдан ортиқ – 50 %.

📄Шунингдек, Президентнинг ПФ–6108-сон Фармонида биноан олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бош­қа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бара­вари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун база­вий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.

📄Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сон Фармонида келтирилишича, бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилиши ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилиши белгиланган.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


❗️"Энди кунига 22 300 сўм топган одам камбағал ҳисобланмайди" - Статистика

🟣2024 йил декабрь ойида май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!

28.7k 0 121 71 192

💬Аёллар қачон 54 ёшдан имтиёзли пенсияга чиқишлари мумкин?

Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун аёлларда тўлиқ 20 йил иш стажи бўлиши талаб этилади.

Бунда аёллар “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 37- моддасида белгиланган қуйида келтирилган 4 та банд асосидаги фаолияти давомийлиги 20 йилни ташкил этганида 54 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлади:

🟣мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш;

🟣ҳарбий хизмат ва партизан отрядлари ҳамда қўшилмаларида бўлиш, давлат хавфсизлиги органларида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида ва ички ишлар органларида хизмат қилиш;

🟣идоравий бўйсунувидан қатъи назар, ҳарбийлаштирилган қўриқлашдаги, махсус алоқа органлари ва тоғ-кон-қутқарув қисмларидаги хизмат;

🟣якка тартибдаги меҳнат ва оилавий тадбиркорлик фаолияти, шу жумладан шахсий ёрдамчи хўжаликдаги ва юридик шахс ташкил этилмаган ҳолдаги деҳқон хўжалигидаги фаолият билан шуғулланган тақдирда имтиёзли пенсияга чиқиши мумкин.

💬Қандай ҳолатда аёл кишида 54 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқи бўлмайди?

Мисол учун, фуқаро 25 йил иш стажи билан 54 ёшдан ёшга доир пенсия тайинлашни сўраб Пенсия жамғармасига мурожаат қилди.

Лекин фуқаро 3 та фарзанди учун ушбу кўрсатиб ўтилган даврда 6 йил парваришлаш (декрет) даврида бўлган.

☝️Демак, фуқаронинг ҳақиқий иш стажи 19 йилни ташкил этади ва 54 ёшдан ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлмайди.

Ушбу ҳолатда аёлларга 55 ёшдан пенсия тайинланади.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

Иш берувчи ходимга
компенсация тўловларини амалга оширишга мажбур


✅Қонунчиликка кўра, иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт:

🟣хизмат сафарларида бўлганда;

🟣сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга ишларда, шунингдек дала шароитларида ёки вахта усулида ишлаганда;

🟣иш берувчи билан олдиндан келишувга кўра бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганда;

🟣иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда;

🟣ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганда;

🟣ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтганлиги муносабати билан;

🟣ходим фойдаланмаган йиллик меҳнат таътили учун;

🟣иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимни огоҳлантириш муддати мутаносиб пул компенсацияси билан алмаштирилиши муносабати билан.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!

23k 0 70 22 31

Штат қисқарганда ишда қолишда кимларга устунлик берилади

✅ Штат қисқариши натижасида ходимлар ишдан бўшатилганда малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ ходимлар ишда қолдирилади.

🔰 Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлганда қуйидагиларга афзаллик берилади:

🔹қарамоғида 2 ёки ундан кўп киши бўлган ходимларга;

🔹оиласида мустақил иш ҳақи олувчи бошқа ходим мавжуд бўлмаганларга;

🔹шу иш берувчида узоқ муддат иш стажига эга бўлганларга;

🔹малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ўқишни тамомлаган шахсларга;

🔹ушбу ташкилотда меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига учраган шахсларга;

🔹ногиронлиги бўлган шахсларга;

🔹1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлар бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;

🔹меҳнатдаги ютуқлари учун рағбатлантиришларга эга ва интизомий жазоларга эга бўлмаган ходимларга;

🔹атом объектларидаги авариялар оқибатида зарар кўрган шахсларга.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


💠Бировнинг кредитига кафил бўлишда нималарни билиш керак:

Энг муҳим 10 та масала

➡️ 1. Қарздор кредитни тўлолмаса, нима бўлади?

Кафилликнинг моҳияти шундай – кафил қарздор олган кредитини тўлаши учун жавобгарликни ўзига олади. Бундай жавобгарлик қарзнинг тўлиқ суммасига ёки бир қисмига бўлиши мумкин (шартномада келишилади).

➡️ 2. Битта кредит бўйича бир нечта кафил бўлса, қарз кимдан олинади?

Одатда барча кафиллар банк олдида солидар жавобгар бўлади (субсидиар белгиланиши ҳам мумкин). Агар қарздор кредитни тўламаса, банк қарзни исталган битта кафилдан ёки ҳаммасидан бир пайтда сўраши мумкин. Банк олдида барча кафиллар тенг қарздор саналади.

➡️ 3. Кафил қарздорнинг кредитларини тўламаса, нима бўлади?

Агар қарздор ҳам, кафил ҳам кредитни тўламаса, банк уларнинг ҳар иккаласини судга бериши мумкин. Кафил қарздор билан бир хил ҳажмда жавоб беради.

➡️ 4. Кредит олингандан сўнг кафилликдан воз кечиш мумкинми?

Кафил бўлиш учун ёзма шаклда кафиллик шартномаси тузилади. Бу шартномани эса бир томонлама бузиб бўлмайди. Шундай экан, кафилликдан бош тортиш имконсиз. Кафил ишини йўқотиши, касаллик, фарзанди учун контракт тўлаши, кафиллик берган таниши билан ораси бузилиши ёки бошқа сабаблар шартномани бузишга асос бўлмайди.

➡️ 5. Қандай қилиб кафилликни бекор қилиш мумкин?

Қачон кафиллик бекор бўлади?

Биринчи ҳолатда, қарз (кредит) ёпилса.
Иккинчи ҳолатда, кафилнинг жавобгарлиги унинг розилигисиз оширилса ёки бошқа ноқулай оқибатларга олиб келса.
Учинчи ҳолатда, кафиллик берилган одам кафилнинг розилигисиз ўзгарса.
Тўртинчи ҳолатда, кредитор келишилган пул ёки хизматни қабул қилмаса.
Бешинчи ҳолатда, кафиллик муддати тугаса.

➡️ 6. Кафилнинг ўзи кредит ололадими?

Мумкин, аммо доим ҳам эмас. Бу қарор банкнинг кредит сиёсатига ва кафилнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашга боғлиқ бўлиб, бу ҳолда қарз олувчи сифатида баҳоланади.

Агар қарз олувчи бошқа кредит бўйича кафиллик бўлса, банкнинг кредит бериш тўғрисидаги қарорига қуйидаги омиллар таъсир қилиши мумкин:

⏺кафиллик бўйича ажратилган кредит суммаси;

⏺сўралган кредит миқдори;

⏺кредитнинг муддати ва уни қайтаришгача бўлган муддат;

⏺даромад миқдори – кафил даромади иккала кредит бўйича ойлик тўловларни амалга ошириш учун етарли бўлиши керак.
Шу билан бирга, қарз олувчининг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги керак.

➡️ 7. Бир пайтда иккита қарздорга кафил бўлиш мумкинми?

​Ушбу масала банкнинг кредит сиёсати ҳамда асосий қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини баҳолаш натижаларига боғлиқ. Натижалар банкнинг сиёсатига мос бўлган тақдирда кафилликка рухсат берилади.

➡️ 8. Кафил қарздорнинг кредитини ёпиб қўйса, нима бўлади?

Бундай ҳолатда банкнинг кредит бўйича барча ҳуқуқлари кафилга ўтади. Аммо кафилнинг ҳуқуқлари у банкка тўлаган пул миқдори билан чекланади. Эндиликда кафил қарз берувчи ҳисобланади. У қарздордан фоизлар, бундан ташқари, ўзига етган зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин.

➡️ 9. Кафил ўзининг кафиллиги учун пул сўраши мумкинми?

Мумкин, агар қарздор ва кафил ўртасидаги шартномада бошқача шарт бўлмаса. Кафиллик учун тўлов миқдори ўзаро келишилади.

➡️ 10. Кафил бўлишдан олдин қандай маълумотларни аниқлаштириб олиш керак?

Биров қарзини қайтиришини кафолатлаш жиддий қарор. Қарорнинг жиддийлиги кредит миқдорига қараб ошиб бораверади. Шунинг учун кафиллик берилаётган ҳар бир ҳолатда ҳиссиётларга берилмай вазиятни таҳлил қилиш керак.

Вазиятни қуйидаги маълумотлар асосида баҳолаш мумкин.

⏺кредит суммаси ва фоизи;
⏺кредит муддати;
⏺кредит тури ва мақсади;
⏺кредит тўлов графиги бўйича ойлик тўлов суммаси;
⏺кредит таъминотига бошқа гаров мулклари қўйилган ёки қўйилмаганлиги;
⏺кафиллик берилаётган кишини бошқа кредитлари бор ёки йўқлиги;
⏺кафиллик берилаётган кишининг ойлик даромадлари;
⏺кафиллик берилаётган кишини шахсий характери: пунктуаллиги, тартиблилиги, ҳисоблилиги.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


📈Ўзбекистонда энг кўп маош оладиган касблар қайсилар?

2024 йил якуни бўйича Ўзбекистонда ўртача номинал иш ҳақи 5,3 млн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 17,4% га ўсган.

Маошлар бўйича энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида кузатилди – бу ерда ўртача ойлик иш ҳақи 9 млн сўмга етиб, 21,4% га ошди.

📊Энг юқори маош тўланадиган соҳалар:

🔺 Молия соҳаси – 15,2 млн сўм
🔺 Алоқа соҳаси – 13,1 млн сўм
🔺 Транспорт соҳаси – 8,1 млн сўм

🔺Ўртача даражадаги маошлар:

🔺Саноат – 6,4 млн сўм
🔺Савдо – 6,2 млн сўм
🔺Қурилиш – 5,9 млн сўм

🔺Енг кам маош оладиган соҳалар:

🟣Соғлиқни сақлаш – 3,4 млн сўм
🟣Таълим соҳаси – 3,6 млн сўм

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!

33.5k 0 354 44 126

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔝 Бугун, 30 январь Ўзбекистон республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни.

🟣Ислом Каримов 87 ёшни қарши олган бўлар эди...

🟣Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов 1938 йилнинг 30 январь куни Самарқандда таваллуд топган, 2016 йилнинг 2 сентябрь куни Тошкентда вафот этган.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!

41.9k 0 442 5 111

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Савол
💬Ҳусусий ташкилотларда ишлайдиган аёлларга декрет пули тўланмайдими?

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!

20 last posts shown.