Бугун Олий суд ҳамда вилоятлар судларида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Маълумки, ҳар бир жамият ва халқнинг маданияти нечоғлик юксак эканлиги, маънавий баркамоллиги энг аввало, аёлларга бўлган муносабат, уларга кўрсатилаётган ҳурмат-эътибор билан белгиланади. Чунки аёл деганда, аввало ҳар биримизнинг кўз ўнгимизда меҳрибон оналаримиз, мунис опа-сингилларимиз ва латофатли қизларимизнинг нурли чеҳраси намоён бўлади.
Шунинг баробарида аёллар оиламиз бекаси, миллатимиз давомчиси ҳисобланган фарзандларимизни оқ ювиб, оқ тарайдиган, уларга муносиб тарбия берадиган меҳрибон ва оқила зотлардир.
8-март - Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суддида тантанали тадбир ўтказилди. Кўтаринки кайфиятда нишонланган байрам тадбирида барча вилоят судлари видеоконференцалоқа орқали иштирок этди.
Олий суд раиси Б.Исламов нутқ сўзлаб соҳада фолият олиб бораётган барча хотин-қизларни байрам билан қизғин табриклади. Аёл судьялар, суд ходимлари, шунингдек техник ходимларнинг меҳнатини алоҳида эътироф этиб, садоқатли хизматлари учун миннатдорчилик билдирди.
Одил судловни амалга оширишдаги фидокорона хизматлари инобатга олиниб, Жомбой туманлараро иқтисодий суди раиси Навбаҳор Турсунова давлатимизнинг “Содиқ хизматлари учун” медалига муносиб кўрилганини алоҳида таъкидлаб, медал соҳибасини Олий суд раҳбарияти ва жамоаси номидан табриклади. Бу давлат мукофоти суд тизимидаги барча ҳамкасблар учун фахр эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, тадбирда бир гуруҳ хотин-қизлар Олий суднинг “Фахрий ёрлиқлари” ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Мазкур байрам тадбири Бухоро вилоят судида давом эттирилди. Вилоят суди раиси У.Рўзиев тизимда меҳнат қилаётган барча хотин-қизларни баҳор, янгиланиш, уйғониш, гўзаллик ва нафосат байрами билан қизғин табриклади. Уларнинг одил судлов фаолиятини амалга ошириш ва жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг суд идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш йўлидаги беқиёс хизматларини таъкидлаб, келгусидаги фаолиятига эзгу тилакларини изҳор қилди.
Шунингдек, вилоят судининг раиснинг ўринбосарлари, судьялар ҳам мунис ва мўътабар аёлларни байрам билан табриклаб, самимий тилаклар билдирдилар. Байрам тадбирида барча туман (шаҳар) судлари видеоконференцалоқа орқали иштирок этишди.
Тадбир давомида хотин-қизларга гуллар ва эсталик совғалар тантанали равишда топширилди.
Сайт I Telegram I Facebook