Бухоро вилояти судлари | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Бухоро вилояти судларининг расмий канали
_________
Официальный канал судов Бухарского области

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Бухоро вилоят ва туманлараро маъмурий суди судьялари томонидан Бухоро вилоят солиқ бошқармаси хамда Бухоро вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги "Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги" ПҚ-33-сонли Қарори мазмун моҳияти юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Хусусан, йиғилишда иштирок этган маъмурий суд судьялари мазкур қонун билан қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлик) устидан шикоят қилинаётган давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили суд мажлисида мажбурий иштирок этишини таъминлаш, маъмурий суд иш юритувида ишларнинг тезкор ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашга ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қўшимча имкониятлар яратишга қаратилган дастлабки эшитув институтини жорий этиш белгиланганлиги, шунингдек, 2025 йил 1 майдан тадбиркорлар томонидан тан олинган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича солиқ органи томонидан ушбу тадбиркорнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тартиби жорий этилиши ва бошқа шу каби маълумотлар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Йиғилиш якунида, юқоридаги Қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш бўйича масъул шахсларга тавсиялар берилди.

Сайт I Telegram I Facebook




Бугун, вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда 28.01.2025 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 1022-сон Қонуни ижроси юзасидан ўқув семинари ўтказилди.

Тадбирда, вилоят суди тергов судьялари, вилоят прокуратураси органлари терговчилари, ёш мутахассислар ҳамда иш ўрганувчилар, вилоят ИИБ ва Департаментнинг барча суриштирувчилари ва терговчилари иштирок этишди.

Семинар машғулотларига назарий ва амалий тарзда ҳамда фаолиятдаги тажрибаларга асосан ўтказилиб, иштирокчилар билан савол - жавоблар ташкил этилди, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича билим - кўникмаларини оширишди.

Тадбир мазмунли ва савол-жавобларга бой бўлди.

Сайт I Telegram I Facebook




Forward from: Олий суд | Расмий канал
СУДЛАР ТОМОНИДАН 2024 ЙИЛДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

2024 йилда иқтисодий судлар томонидан биринчи инстанцияда 436 102 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Шундан даъвогарлар фойдасига 27,5 трлн. сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган.

Ўтган даврда энг кўп ишлар Тошкент шаҳар, Тошкент, Сурхондарё, Жиззах ва Фарғона вилоятлари иқтисодий судлари томонидан кўриб, ҳал этилган.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид 68 567 та иқтисодий иш кўриб чиқилди ҳамда улар фойдасига 6,7 трлн. сўм миқдорида маблағ ундирилиши белгиланди.

Ҳисобот даврида иқтисодий судларда кўрилган ишларнинг асосий қисмини банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, маҳсулот етказиб бериш, коммунал хизмат кўрсатиш, тўловга қобилиятсизликка оид ҳамда кредит шартномаларидан келиб чиқадиган низолар ташкил этди.

Апелляция тартибида 6 257 та иқтисодий иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 852 та қарор бекор қилиниб, 607 та суд қарори ўзгартирилди.

Кассация тартибида 2 250 та иқтисодий иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 390 та қарор бекор қилиниб, 253 та суд қарори ўзгартирилди.

Тафтиш тартибида 2 360 та иқтисодий иш кўриб чиқилди. Қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 255 та қарор бекор қилиниб, 94 та суд қарори ўзгартирилди.

Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 426 та иш кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 136 та қарор бекор қилиниб, 30 та суд қарори ўзгартирилди.

__________


ИНФОРМАЦИОННОЕ СООБЩЕНИЕ ОБ ЭКОНОМИЧЕСКИХ ДЕЛАХ, РАССМОТРЕННЫХ СУДАМИ В 2024 ГОДУ

В 2024 году экономическими судами в первой инстанции рассмотрено 436 102 дела. При этом приняты судебные решения о взыскании в пользу истцов 27,5 трлн. сум.

За прошедший период наибольшее количество дел рассмотрено экономическими судами города Ташкента, Ташкентской, Сурхандарьинской, Джизакской и Ферганской областей.

Рассмотрено 68 567 дел, касающихся защиты прав субъектов малого бизнеса и частного предпринимательства и в их пользу взысканы средства на сумму 6,7 трлн. сум.

За отчетный период основную часть дел, рассмотренных экономическими судами, составили дела о приостановлении операций по банковским расчётным счетам, поставке продукции, оказании коммунальных услуг, неплатежеспособности и кредитах.

В апелляционном порядке рассмотрено 6 257 дел. Отменены 852 и изменены 607 судебных решений судов первой инстанции.

В кассационном порядке рассмотрено 2 250 дел. Отменены 390 и изменены 253 судебных решения судов первой инстанции.

В ревизионном порядке рассмотрено 2 360 дел. Отменены 255 и изменены 94 судебных решения судов нижестоящей инстанции.

Судебной коллегией по экономическим делам Верховного суда в ревизионном порядке рассмотрено 426 дел. Отменено 136 и изменены 30 судебных решений нижестоящих судов.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва туманлараро иқтисодий судлари томонидан 2024 йил давомида 16 108 та ишлар кўриб чиқилган.

Кўриб чиқилган ишларнинг 14 012 таси бўйича даъво талаби қаноатлантирилган, 1 431 таси бўйича даъво талаби рад этилган, 160 таси бўйича иш юритиш тугатилган, 505 та даъво аризаси (ариза) кўрмасдан қолдирилган.


Сайт I Telegram I Facebook


Бухоро вилоятининг фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан 2024 йил давомида никоҳдан ажратишга оид 878 та иш бўйича тарафлар яраштирилганлиги муносабати билан оилаларни сақлаб қолинишига эришилган.

Вояга етмаган болалар учун алимент ундириш юзасидан 261 та иш бўйича талаблар қаноатлантирилиб, алимент пулларини ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган.


Сайт I Telegram I Facebook


Бухоро вилоятининг фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан 2024 йил давомида 33188 та ишлар кўриб тамомланган.

Шундан 23176 та иш юзасидан ҳал қилув қарорлари чиқарилган. Шу жумладан 21243 та иш қаноатлантирилган, 1933 та иш рад этилган. 3822 та иш кўрмасдан қолдирилган. 889 та иш бўйича иш юритиш тугатилган. 5291 та ишлар материал тартибида кўриб чиқилган.

Бундан ташқари, 35282 иш бўйича суд буйруғи чиқарилган.


Сайт I Telegram I Facebook


Бухоро вилоят судлари томонидан 2024 йил давомида 3582 нафар шахсга нисбатан 2891 та жиноят ишлари кўриб тамомланган.

Шундан 2855 нафар шахсга нисбатан 2212 та иш юзасидан ҳукм чиқарилган, 717 нафар шахсга нисбатан 670 та иш тугатилган, 7 нафар шахсга нисбатан 7 та иш тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тадбиқ этилган ҳамда 3 нафар шахсга нисбатан 2 та иш дастлабки тергов органига юборилган.

Сайт I Telegram I Facebook


Forward from: Азиз Абидов | Олий суд
Маъмурий судлар томонидан 2024 йилда биринчи инстанцияда адвокатлик лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳамда тугатишга оид 95 та иш кўриб чиқилган.

Бунинг натижасида 50 та адвокатлик лицензиясини тўхтатиб туриш ва 13 та адвокатлик лицензиясини тугатиш ҳақида қарорлар чиқарилган.

Telegram


Forward from: Олий суд | Расмий канал
СУДЛАР ТОМОНИДАН 2024 ЙИЛДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ОММАВИЙ-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

2024 йилда маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 15 373 та иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 6 338 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди.

Ҳисобот даврида маъмурий ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, мансабдор шахсларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 6 991 та иш кўриб чиқилди. Хусусан, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 2 720 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 933 та аризаси қаноатлантирилган.

Вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 3 174 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 385 та қарор бекор қилиниб, 14 та қарор ўзгартирилди. Кассация тартибида 1 208 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 130 та қарор бекор қилиниб, 4 та қарор ўзгартирилди. Тафтиш тартибида 1 649 та иш кўриб чиқилди. Қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 141 та қарор бекор қилиниб, 2 та қарор ўзгартирилди.

Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 2 132 та шикоят ва протест ўрганиб чиқилиб, шундан 309 таси иш материаллари асосида кўриб чиқилди. Натижада қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 95 таси бекор қилинди.

__________

ИНФОРМАЦИОННОЕ СООБЩЕНИЕ О ДЕЛАХ, ВЫТЕКАЮЩИХ ИЗ ПУБЛИЧНО-ПРАВОВЫХ ОТНОШЕНИЙ, РАССМОТРЕННЫХ СУДАМИ В 2024 ГОДУ

В течение 2024 года административными судами рассмотрено 15 373 дела, вытекающих из публично-правовых отношений. В результате этого восстановлены права 6 338 граждан и юридических лиц.

За отчётный период рассмотрено 6 991 дело об обжаловании решений административных органов и органов самоуправления граждан, их должностных лиц. В частности, количество рассмотренных дел о признании решения хокима недействительным составило 2 720, по которым удовлетворено 933 заявления физических и юридических лиц.

Областными и приравненными к ним административными судами в апелляционном порядке рассмотрено 3 174 дела. Отменены 385 решений судов первой инстанции, изменены 14 решений. В кассационном порядке рассмотрено 1 208 дел. Отменены 130 решений судов первой инстанции, изменены 4 решения. В ревизионном порядке рассмотрено 1 649 дел. Отменено 141 решение судов нижестоящей инстанции, изменены 2 решения.

Судебной коллегией по административным делам Верховного суда в ревизионном порядке изучены 2 132 жалобы и протестов, из них 309 рассмотрены на основе материалов дел. В результате отменено 95 решений нижестоящих судов.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Бухоро вилоят суди жамоаси вилоят суди раиси ўринбосари, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Файзиев Нодирбек Новрузовичга тоғаси Барноев Ўктам Ахматовичнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.

Сайт I Telegram I Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар суди томонидан Қоровулбозор туманида сайёр суд мажлиси ташкил этилди.

Сайт I Telegram I Facebook


Forward from: Азиз Абидов | Олий суд
2024 йилда судлар томонидан низонинг ҳал этилишининг муқобил усулларини қўллашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ҳамда тарафларга медиация институти тартиб-таомиллари батафсил тушунтириб берилаётганлиги туфайли 3 238 та иқтисодий ва 3 016 та фуқаролик низолар тарафлар ўртасида медиатив келишувлар тузилганлиги сабабли тамомланган.

Telegram


Forward from: Азиз Абидов | Олий суд
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига кўра маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

▪️ давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ва самарали ҳимоя этилишини устувор равишда таъминлаш;

▪️ фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклашда суднинг фаол иштироки принципини қўллаш механизмларини кенгайтириш;

▪️ давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш;

▪️ маъмурий суд ишларини юритишда низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш;

▪️ фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш орқали аҳолининг суд тизимига бўлган ишончини янада ошириш;

▪️ давлат органлари томонидан суд қарорлари ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмларини тўлиқ жорий этиш;

▪️ маъмурий юстиция тизими ривожланган давлатлар тажрибаси асосида маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштириб бориш.

Telegram


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Бухоро вилоят суди жамоаси фукаролик ишлари буйича Коракул туманлараро суди судьяси Муродова Дилфуза Хидировнага акаси Муродов Алишер Хидировичнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.

Сайт I Telegram I Facebook


Forward from: Азиз Абидов | Олий суд
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид 4 392 та иш бўйича тарафлар яраштирилганлиги муносабати оилаларни сақлаб қолинишига эришилган.

Вояга етмаган болалар учун алимент ундириш юзасидан 79 854 та иш бўйича талаблар қаноатлантирилиб, алимент пулларини ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган.


Telegram


Forward from: Азиз Абидов | Олий суд
Меҳнат низоларини судга беришга шошилманг, уларни медиация тартибида ҳал қилиш мумкин. “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддаси шу масалага бағишланган.

Медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади. Медиация қуйидагиларни назарда тутади:

▪️ суддан ташқари тартибда;

▪️ низони суд тартибида кўриш жараёнида;

▪️суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар;

▪️ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин.

Медиация низони ҳакамлик судида кўриш жараёнида ҳам ҳакамлик судининг қарори қабул қилингунига қадар қўлланилиши мумкин.

Медиация суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилган тақдирда фаолиятини профессионал асосда амалга оширувчи медиаторнинг албатта иштирок этиши талаб этилади.

Шунингдек, медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишув шартномадаги унинг таркибий қисми бўлган шарт тарзида ёки алоҳида келишув тарзида ёзма шаклда тузилади.

Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувни яхшилаб ўқиб чиқинг: унда тарафлар ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян низолар медиация тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳал этилиши кераклиги ҳақидаги қоида бўлиши лозим. Медиация тартиб-таомили медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида тарафлар томонидан ёзма келишув тузилган кундан эътиборан бошланади.

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишувда:

▪️ тарафлар ҳақидаги;

▪️ низо предмети тўғрисидаги;

▪️ медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби, медиатор, тарафлар томонидан келишилган мажбуриятлар, уларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги;

▪️ медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган тил, жой ва сана тўғрисидаги;

▪️ медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган муддат ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш учун тарафлар ўзаро келишувга кўра, бир ёки бир неча медиаторни танлайди.

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби, қоида тариқасида, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишувда белгиланади.

Медиация тартиб-таомили амалга оширилаётганда медиатор ўзининг ҳаракатлари билан бирор-бир тарафни устун ҳолатга қўйишга, худди шунингдек тарафлардан бирининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чеклашга ҳақли эмас.

Telegram


Forward from: Азиз Абидов | Олий суд
Судлар томонидан 2024 йилда маъмурий органлар қарорлари ва мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан жисмоний ва юридик шахсларнинг 5 899 та аризаси қаноатлантирилиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Маҳаллий ҳокимликларнинг 933 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган.


Telegram


Forward from: Азиз Абидов | Олий суд
Судлар томонидан 2024 йил давомида 168 767 та иш бўйича янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллаган ҳолда қарорлар қабул қилинган.

Telegram

20 last posts shown.