Ҳаром луқма тешиб чиқди
Ўша куни Ришод Неъматов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ароққа роса бўкди. Кайфи тароқ, оғзи полвон кўчага чиқаётиб, миясида тезда бойиш режасини туза бошлади. Шу пайт Когон шаҳар, Бобур маҳалласи, Қоровулбозоршоҳ кўчасидаги йўл ёқасидан пиёда харакатланиб келаётган бир аёлга кўзи тушди. Унинг қўлидаги сумкаси Ришодбойга бойлик манбаига ўхшаб кўринди. Тун ярмидан оққан, ҳаммаёқ зим-зиё, аёл ёлғиз ҳолатда қоронғу жойга, яъни шу кўчадаги 13г-уй олдига келганидан фойдаланиб, Р. Неъматов унинг қўлидаги сумкани тортиб олди. “Иш” хамирдан қил суғургандек осон кечди гўё. Чунки беш дақиқада 2.252.000 сўмлик фойда яхши-да!
Аммо, ҳаром луқма тешиб чиқар экан.
Судда сўроқ қилинган судланувчи айбига иқрор бўлди. Бел оғритмай, бойлик орттиришни режа қилган Ришодга қилмишига яраша ҳукм ўқилди. Ана энди у қатиғни ҳам пуфлаб ичади.
Я. НИЁЗОВ,
Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судининг раиси
https://t.me/ezgulikgazeta